М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Шахсий воситалар
. Бу ерда иш асосчиси, унинг ҳамкорлари, оила 
аъзоларининг қўшган шахсий ҳиссаси кўрсатилади. 
Бизнеснинг таърифи
. Фирманинг миқдорий кўрсаткичларини, ташкилий-
ҳуқуқий шаклини, жойини, манзилини, ишловчилар сонини кўрсатиш лозим. 
Ишлаб чиқарилмоқчи ѐки бажарилмоқчи бўлган товар ва хизматларни, 
корхонанинг қисқача тарихини, истиқболини, маркетинг ҳудудини, истеъмолчи 
ва таъминотчиларни кўрсатиш лозим. 
1
Г. Берл. Создать свою фирму. М. Дело, 1994. 20-21-бетлар.


104 
Бошқарув

Ҳар 
бир 
мулк 
эгалари 
ва корхонанинг бошқа 
бошқарувчиларининг маълумоти, тажрибаси ҳақидаги маълумотни ўз ичига 
олади. 
Корхонанинг молиявий истиқболи ва кўрсаткичлари
. Агар корхона янги 
ташкил этилган бўлса, унда корхона эгасининг шахсий капиталини кўрсатиш, 
режали баланс тузиш, истиқболини баҳолаш келтирилиши лозим. Шу билан 
бирга кутилмаган сарф-харажатлар учун муайян маблағларни ажратиб қўйиш 
керак. Агар корхона жамоаси ҳаракатда бўлса, унда охирги икки-уч йил ичидаги 
даромад ва зарарлар ҳақида балансли ҳисоботни ва бугунги ҳолати ҳақидаги 
маълумотни тақдим этиш лозим. 
Кўрсатилган бешта бўлим учун 11 ѐрдамчи шакл тузилади. 
1-шакл. Заѐм олиш учун берилган аризанинг мақсади ва унинг 
асосланиши. 
2-шакл. Шахсий молиявий декларация. 
3-шакл. Корхонанинг батафсил таърифи. 
4-шакл. Бозорнинг таҳлили. 
5-шакл. Рақобатчилар. 
6-шакл. Корхонанинг жойлаштирилиши. 
7-шакл. Корхонанинг ишчилари. 
8-шакл. Бошқарув. 
9-шакл. Ташкил этилаѐтган ѐки кенгайтирилаѐтган корхона учун 
молиявий маълумот. 
10-шакл. Ҳаракатдаги корхонани сотиб олиш учун молиявий маълумот. 
11-шакл. Раҳбар учун қискача хулоса. 
Қатор чет эл муаллифлари бизнес-режанинг расмийлаштирилиши шаклига 
эътиборни қаратмоқдалар. Қоғоз, папка, ѐзув, варақларнинг сифати, яъни ташқи 
кўриниши ҳужжатни ўкиѐтганда маълум таассурот қолдириши мумкин. Хатосиз, 
тоза ѐзилган ҳужжат ишонч ва ҳурмат уйғотади. 
Г.Берл АҚШ турли штатларининг тўққиз районлари тадбиркор 
бошқарувчиларининг 
трести 
ҳисобланмиш 
ишбилармонлар 
форуми 
маъқуллаган 
намунали 
бизнес-режанинг 
таърифини 
келтиради. 
Бу 
қуйидагилардан иборат:
 
Ҳажми 40 бетгача. Спирал маҳкамлагич билан 
маҳкамланган. Муқовада компаниянинг номи ѐзилган. Титул варағида эса 
компаниянинг номи ва манзили ѐзилган. Режа икки бетда ѐзилган компаниянинг 
бугунги операциялари ва режалари ҳақидаги қисқача ахборотдан бошланади. 
Бўлинмаларнинг номлари илова қилинган. Матнда етакчи ходим ва 
инвесторлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Бухгалтерия ҳисоботи 
бўйича 
маслаҳатчи-ларнинг 
ва 
юрист-консултантларнинг тақризлари 
келтирилади. 
Бизнес-режани ишлаб чиқишда ундаги бўлимлар таърифи қисқа, тушунарли 
бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки булар бизнес-режага қизиқувчи 
шахс ѐки банк ходимининг ундаги материалларни ўқиш-ўқимаслигини белгилаб 
беради. Хулоса қисқа бўлиб, бизнес-режанинг барча бўлимларини қамраб 
олиши лозим. Хулосада қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши тавсия 
этилади: 


105 
- корхонанинг номи, унинг юридик манзили; 
- алоқа қилиш учун шахс, унинг телефони; 
- бизнеснинг тури; 
- керакли заѐм; 
- заѐмнинг мақсади; 
- мавжуд активлар; 
- маҳсулот ва бозор (маҳсулотнинг қисқача таърифи, унинг реал сотиш 
имкониятлари); 
- бошқарув (асосий мулк эгаси ва унинг ѐрдамчиларининг таъ-рифи); 
- молиявий режалар; 
- сотиш ва даромад ҳажмининг ўсиш имкониятлари кўрсатилади. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish