М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Корхонанинг бошқарув органини ташкил этиш



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Корхонанинг бошқарув органини ташкил этиш.
Янги ташкил этилган 
корхонанинг асосий муаммоларидан бири фаолиятли организмни бунѐд 
этишдир. Унинг доирасида ишчилар ўз фаолият мақсадларини ва унга эришиш 
йўлларини аниқ англашлари лозим. Агарда янги ташкил этилган корхона яхши 
ишлайдиган ва яхши бошқариладиган ишлаб чиқаришга айланмаса, у таназзулга 
дуч келиб, жалб этилган катта капитал ҳам, маҳсулотнинг юқори сифати ҳам, 
ҳатто унга бўлган талаб ҳам ѐрдам бермайди. 
Нью-Йорк университети Бизнес мактабининг профессори Питер 
Друкернинг фикрича, янги корхонадаги бошқарув қуйидагиларни талаб қилади: 
- бозорда диққатни бирор нарсага қаратишни; 
- нақд пулларни режалаштириш ва тартиблаштириш билан боғлиқ 
жараѐнлар ривожини олдиндан кўра билишни; 
- олий бошқарув бўғинини унга бўлган муҳтожликдан олдин тузишни. 
Агар маҳсулот муайян мақсадлар учун ишлатилишига мўлжаллаб чиқарилган 
бўлса, у бозорда ўз ўрнини топади. Шу билан бирга, киритилаѐтган янгиликлар 
янги турдаги бозорларни шакллантиради. Масалан, кўп йил мобайнида барча 
ишларда нусха кўчириш қўлланилмас эди. «Ксерокс» фирмаси нусха кўчириш 
аппаратини ихтиро қилиб, бозорга чиқаргандан кейин нафақат АҚШда, балки 
дунѐнинг бошқа мамлакатларида ҳам ушбу янгилик жуда кенг тарқалиб кетди. 
Шуни таъкидлаш керакки, «бозорни ўрганиш» атамаси динамик жараѐн 
тушунчаси билан боғлиқдир. П.Друкер «Юнивем» компанияси билан боғлиқ бир 
мисолни келтиради. Тахминан 1950 йилларда бозорни илмий таҳлил қилиш 
асосида 2000 йилга келиб компьютерлар сони 1 мингга етади, деган фараз 
қилинган. Лекин 1984 йилнинг ўзидаѐқ 1 миллиондан ортиқ компьютер сотилган 
эди. Ўша даврда ўтказилган тадқиқотларда компьютерлар фақат жиддий илмий 
иш олиб бориш учун қўлланилади, деган фикр устувор эди. Шу воқеа «Ксерокс» 


107 
компанияси билан ҳам содир бўлди. Чунки ўтказилган тадқиқотларда полиграфия 
корхоналари нусхалаш автоматларига муҳтож эмас, деган фикр асосий ўрин 
эгаллаган эди. Лекин ҳеч ким бу асбоблар идора, мактаб, университет, 
коллежларга ҳам керак бўлади, деб ўйламаган. 
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, янги корхона ташкил этилганда 
унинг маҳсулоти ѐки хизмати режалаштирилмаган бозорларда ўзининг янги 
истеъмолчиларини топади. Фақат анъанавий қотиб қолган ишбилармонлик 
дунѐқарашни ўзгартириш керак. холос. Агар маълум мақсад учун чиқарилаѐтган 
маҳсулотга янги истеъмол-чилар томонидан қизиқиш билдирилса, компания шу 
қизиқишга жиддий эътибор бериб, таҳлил қилиб чиқиши лозим. 
Агарда бозордан узилиш янги корхоналар учун дастлабки вақтда «касаллик» 
бўлса, молиявий омил, яъни нотўғри молиявий сиѐсат олиб бориш бундай 
корхоналар тараққиѐтининг кейинги босқичларида жиддий хавф туғдиради. 
Муаммо шундан иборатки, ишбилармонлар янги корхоналарни ташкил етганда, 
биринчи навбатда, катта даромад олишга интилади. Лекин, дастлабки вақтда, 
асосий эътиборни ишлаб чиқариш, ривожланиш, фаолият, пул оқимини 
тартиблаштириш учун молиялаштириш манбаини топиш лозим. Янги корхона 
қўшимча капитал билан таъминлангандагина ривожланиши мумкин, яъни 
ишбилармонлик молияни бошқарувисиз бўлмайди. 
Корхонанинг ривожланиши ва муваффақиятида олий бошқарув тизими ѐки 
махсус бошқарув гуруҳи тузиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу гуруҳ ишни ўз 
корхонасининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини таҳлил қилишдан бошлаши 
лозим. Улар корхона муваффақиятини белгилаб берувчи йўналишларни 
аниқлаб, мақсад ва вазифаларини белгилаши зарур. Корхона раҳбари ўз 
ходимлари билан ҳамкорлик қилиб, талабни бўшаштирмасдан, уларга ишонч 
билдириб, фаолият кўрсатиши лозим. Раҳбар доимо етакчи бўлиши керак. 
Ўз куч ва қобилиятини самарали ишлатиш соҳаларини аниқлаш янги 
корхонани бошқарув омилларидан биридир. Янги корхона ривожланиб, тараққий 
этиши билан бирга тадбиркорларнинг вазифалари ҳам ўзгариб боради. Кўп 
ишбилармонлар содир бўлаѐтган ўзгаришларни доимо англай ололмай, янги 
шароитда нима қилишини билмай қоладилар. Мана шу шароитда тадбиркор ўзига: 
«Менинг қобилиятим ва қизиқишим нималарга мойил?», «Қайси ишда мен 
ўзимни кўрсата оламан?», «Корхонанинг қайси бир иш йўналишида мен фойда 
келтираман?» каби саволлар бериб, тегишли қарор қабул қилиши муҳим 
аҳамиятга эга. 
Масалан, «Полароид» фотокамерасининг ихтирочиси Едвин Ленд ўз 
компаниясига 13 йил раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида компания 
ниҳоятда тез ривожланиб кетган. Шароитни таҳлил килгач, Е.Ленд маълум 
вақтдан кейин ўзи компанияга раҳбарлик қилолмаслигини, бу ишни про-
фессионал мутахассислар бошқариши кераклигини тушунди. Ўзи эса илмий 
изланишлар билан шуғуллана бошлади, яъни кўпроқ самара келтирадиган 
соҳада фаолият кўрсатишга ўтиб кетди. Е.Ленд ўзига лаборатория қуриб, 
компанияда олиб бориладиган фундаментал тадқиқотларни бошқарди, 
фирманинг тезкор бошқарувини махсус тайѐрланган мутахассисларга топширди. 
Бу каби мисоллар ишбилармонлик соҳасида талайгина. 


108 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish