М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

"Ем-хашак ва озуқа"
моддасида чорва молларини озиқлантиришда 
ишлатилган корхонанинг ўзида етиштирилган ҳамда четдан сотиб олинган ем-
хашак ва бошқа озуқа турлари қиймати ўз аксини топади. Бунда озуқаларни 
корхона ичида даладан омборга, омбордан молларга бериш жойига ташиш 
ҳаражатлари, шунингдек, уларни озуқага тайѐрлаш билан боғлиқ ҳаражатлар 
ушбу моддада акс этмай тегишли моддаларда (меҳҳнатга ҳақ тўлаш, 
асосий воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади. 
"Уруглик ва кўчат материаллари"
моддасида ўзида ишлаб чиқарилган 
ҳамда сотиб олинган экиш учун мўлжалланган уруғлик ва кўчатларт ҳисобга 
олинади. Бунда корхонанинг ўзида етиштирилган уруғлик ва кучатлар уларни 
ишлаб чиқариш таннархида, четдан сотиб олинганлари эса сотиб олиш 
баҳосида ҳисобга олинади. Ушбу уруғлик ва кўчатларни экишга тайѐрлаш 
(транспортга юклаш, ташиш, тушириш, экиш ва бошқалар) бу моддада акс 
этмай, тегишли моддалар бўйича (меҳнатга ҳақ тўлаш, асосий воситаларни 
сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади. 
"Қайта ишлаш учун хом ашё"
моддасида корхонанинг ѐрдамчи 
тармоқларида махсулотларни қайта ишлашда ишлатилган ва яратилаѐтган 
махсулотнинг асосини ѐки таркибий қисмларидан бирини ташкил этадиган хом 
ашѐ ва материаллар сарфи ўз аксини топади: 
- аралаш озуқа (комбикорма) тайѐрлашда - дон, дон аралашмаси, ўт уни. 
суяк уни ва бошқа микро ва минерал қўшимчалар қиймати; 
- тегирмонда - буғдой қиймати; 
- сабзавот ва меваларни қайта ишлашда - сабзавотлар, мевалар, турли хил 
қўшимчалар ва консервантлар қиймати; 
- қассобхонада - сўйиладиган чорва моллари қиймати; 
- сут махсулотлари тайѐрлашда - сут, сут махсулотлари, шакар, ванилин, 
ачитқи ва бошқа қўшимчалар қиймати. 
"Асосий воситаларни сақпаш"
моддасида айнан шу экин ѐки чорва 
моллари турига тақсимланадиган, асосий воситаларнинг баланс қийматидан 
келиб 
чиқиб 
ўрнатилган 
меъѐрда 
хисобланадиган 
амортизация 
ажратмалариҳисобга олинади. 
Усимликчилик тармоғида ишлатиладиган асосий воситаларни сақлаш 
харажатлари алохида экин турлари махсулотлари ва тугалланмаган ишлаб 
чиқариш турлари таннархига қуйдаги тартибда қўшилади: 
• тор ихтисослашувдаги асосий воситаларники (масалан, шоли ўрувчи 
комбайнлар ва пахта териш машиналари) - бевосита шу экин махсулотлари 
таннархига; 
• тракторларники - улар томонидан экин турлари бўйича ишлов ҳажмига 
(шартли эталон гектарда) мутаносиб равишда; 
• тупроққа ишлов берувчи машиналарники - экин турлари бўйича экилган 
майдон хажмига мутаносиб равишда; 
• экиш агрегатлариники - экин турлари бўйича экилган майдон хажмига 
мутаносиб равишда; 


167 
• хосилни ўриб - йиғувчи комбайнларники - экин турлари бўйича ишлов 
берилган майдон хажмига мутаносиб равишда; 
• минерал ўғит солувчи машиналарники - экинларга солинган 
ўғитларнинг физик хажмига мутаносиб равишда; 
• бир неча турдаги чорва моллари жойлаштирган биноларники - ҳар бир 
чорва моли турининг бинода эгаллаган жойи ҳажмига (метр квадратда) 
мутаносиб равишда; 
• бир турдаги чорва моллари жойлашлаштирган биноларники - тўғридан -
тўғри шу чорва моллари таннархига олиб борилади; 
• махсулотларни сақлаш омборлариники - хар бир махсулот турининг 
омборда эгаллаган майдони хҳажмига мутаносиб равишда. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish