М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

7.2.1-жадвал
Маҳсулот таннархининг бевосита ва билвосита ҳаражатлари 
таркиби.
 
Ҳаражат моддалари 
Маҳсулот таннархига олиб
борилиши жиҳатидан 
бевосита 
билвосита (устама) 
Хом ашѐ ва асосий материаллар (қайта кирим 
қилинган чиқитлардан ташқари) 

Сотиб олинган бутловчи қисмлар ва ярим 
фабрикатлар 

Ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар 

Технологик мақсадлар учун ишлатилган ѐқилғи 
энергия 

Ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш 
ҳаражатлари 

Ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага 
ажратмалар 

Моддий 
қийматликлар 
камомади 
ва 
маҳсулотларнинг 
бузилишидан 
кўрилган 
зарарлар 

Асосий воситалар амортизацияси 

Ишлаб чиқаришга оид бошқа ҳаражатлар 

Маҳсулот таннархи бир турдаги маҳсулотни бевосита ва билвосита 
ишлаб чиқариш ҳаражатларини шу маҳсулот миқдорига бўлиш орқали 
топилади: 
МТ = МХ+ИХ+СТ+А+БИХ / М 
 
Бу ерда: 
МТ - маҳсулот таннархи, сўм / дона, сўм / кг ва бошқа; 
МХ - ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари, сўм; 
ИХ - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга ҳақ тўлаш 
ҳаражатлари, сўм; 


158 
СТ - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта 
тўловлари, сўм; 
А - асосий воситалар амортизацияси, сўм; 
БИХ - бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари, сўм; 
М - маҳсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва ҳаказо. 
Корхонада режадаги (бизнес-режада белгиланган) ва ҳақиқий (ҳисобот 
бўйича ҳақиқатда эришилган) таннарх ҳисоблаб борилиши мумкин. Бу 
режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳақиқатда эришилган даража 
билан солиштириш, ортиқча моддий ва меҳнат ресурслари сарфларига йўл 
қўйилган ѐки тежамга эришилганини аниқлаш ва келгусида тегишли хулосалар 
чиқаришга имкон беради. 
Режадаги таннарх корхонанинг мавжуд техник, технологик ва кадрлар 
салоҳияти доирасида маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланиши мумкин бўлган 
ҳаражатларнинг кутилаѐтган максимал даражасини акс эттиради. Режадаги 
таннарх моддий ресурсларни сарфлаш меъѐрлари асосида хисобланади. 
Ҳақиқий таннарх корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнини 
хақиқатда сарфланган бевосита ишлаб чиқариш ҳғаражатларини ташкил 
топади. Ҳақиқий таннарх режадаги таннархдан фарқ қилиши мумкин. Агар у 
режадаги таннархдан юқори бўлса, ишлаб чиқариш самардорлигининг 
пасайишидан паст бўлса, капитал, меҳнат ва моддий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш натижаларини акс эттиради. Маҳсулот таннархини ҳисоблашда 
фақат шу маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатлар ҳисобга 
олинади. Маҳсулотни сотиш ва ишлаб чиқаришни бошқариш билан боғлиқ 
умумкорхона 
ҳаражатлари 
маҳсулот 
таннархига 
киритилмай 
давр 
ҳаражатларига_ҳисобига киритилади. 
Маҳсулот таннархини аниқлашда ҳисоблаш объектларини билиш 
мухимдир. Унга қилинган ҳаражатларни алоҳида ҳисобга олиш мумкин 
бўлмаганлигидан, умумий ишлаб чиқраиш ҳаражатларини ҳисоблаш 
объектлари бўйича тўғри тақсимлаш мухимдир. 
Маҳсулот таннархига киритиладиган ишалб иқариш ҳаражатлари ҳаражат 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish