М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
 
6.8. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ахборот 
билан таъминлашни ташкил этиш 
 
Бизнес фаолиятини етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга ошириш мумкин 
эмас. Бу ахборотлар бизнес учун зарур бўлган маълумотлар, хабарлар 
мажмуасидан иборат бўлади. Ахборот ишлаб чиқарувчилар, товарни 
сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасидаги алоқа шаклидир. 
Ишбилармонлар асосан турли хил ахборотлар статистик, молиявий, 
оператив, ташкилий ахборотлар, фармойиш тарзидаги ахборот, бухгалтерлик, 
маркетинг ахбороти, таъминот бўйича, ходим-лар бўйича, маълумотга оид 
ахборот ва бошқа ахборотлар билан ишлайдилар. 
Ахборотлар яна ички ва ташқи, дастурий ва меъѐрий ахборотларга 
бўлинади. 
Ички ахборот кичик корхона ѐки савдо ташкилоти ички материалларидан 
иборат бўлади ҳамда корхона фаолиятини, унинг техник иқтисодий 
кўрсаткичларини моддий ва меҳнат харажатлари ҳажмини, нақд пул 
ҳаракатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотларни 
ўзида акс эттиради. 
Ташқи ахборотлар маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъ-молчиларни, 
ҳокимият идоралари, банклар, рақобатчилар ва бошқа ташкилотлар билан 
бўладиган алоқаларни ифодалайди. У товарларни сотиш ва ҳарид қилиш 
шартлари ҳақидаги ташқи муҳит хабарларидан иборат бўлади. 
Фойдаланиш вақти бўйича ахборотлар оператив, даврий ва узоқ муддатли, 
ўзгариш даражаси бўйича бирламчи ва иккиламчи ахборотга бўлинади. 
Тадбиркорликда иқтисодий ахборотлар етакчи рол ўйнайди, чунки улар 
товар ишлаб чиқариш, моддий бойликларни тақсимлаш, айирбошлаш ва 
истеъмол қилиш жараѐнидаги муносабатларни акс эттиради. 
Кичик корхоналар учун илмий-техник ахборотларнинг роли ҳам муҳим, 
улар ишлаб чиқаришни илмий-техник тараққиѐт асосида ривожланишни акс 


144 
эттиради. 
Доимийлик даражаси бўйича ахборотлар ахборотлар доимий, шартли-
доимий ва ўзгарувчан бўлади. Доимий ахборот ўз маъносини узоқ вақт 
давомида ўзгартирмайди (шаҳарлар, корхоналар, савдо ташкилотлари номлари, 
товарлар турлари ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар). 
Шартли-доимий ахборотлар маълум вақт давомида ўз маъносини сақлаб 
туради. Унга маҳсулот тайѐрлаш учун техник шартлар, меъѐрлар, тариф 
миқдорлари, лавозим, иш ҳақи ва ҳоказолар киради. 
Ўзгарувчан ахборотлар ҳарид қилиш ва сотишнинг ўсишини акс эттиради. 
Улар қарор қабул қилиш учун доимо тезлик билан қайта ишлашни талаб 
қилади, акс ҳолда, уларни олишдан маъно қолмайди. 
Ҳар қандай ахборот ҳужжатларда акс эттирилади. 
Ҳужжат
– бу ахборот 
тарқатувчи воситадир. 
Нафақат ишбилармонлар, балки бу ҳужжатларни ўқувчи, улардан 
фойдаланувчи, уларни қайта ишловчи ва сақловчи одамларнинг меҳ-нат 
харажатлари 
ҳужжатнинг 
шаклларига 
боғлиқ. 
Бизнесда 
кераксиз 
ҳужжатларнинг бўлиши мумкин эмас. 
Ахборотлар оқими муваффақиятли бизнес учун керакли алоқа-ларни 
таъминлайди. Бундай алоқалар товар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг 
истеъмолчилари, маҳсулотларни сотувчилар ва ҳаридорлар, турли муассасалар 
ўртасида зарурдир. 
Ахборот алмашиш кичик бизнес фаолияти ва хусусий тадбиркорликнинг 
энг мураккаб муаммоларидан биридир. 
Самарали ишлаѐтган ишбилармонлар – бу алоқа ва ахборот воситаларидан 
ўз ўрнида унумли фойдаланаѐтган кишилардир. Улар алоқа ва ахборот 
жараѐнларининг моҳиятини тушунадилар, оғзаки ва ѐзма муомалани уддасидан 
чиқа оладилар. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish