М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


- узрли сабаблар бўлмаса, ўз фаолиятини тўхтатмаслик, уни охирига  етказиш ва хулоса чиқариш



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
- узрли сабаблар бўлмаса, ўз фаолиятини тўхтатмаслик, уни охирига 
етказиш ва хулоса чиқариш;
 
- мабодо иши ва хулосаларида ҳолис ва объектив бўлишнинг имкони 
бўлмай қолса, ўз фаолиятини тўхтатиш.
 
Аудиторни мижоз билан шартнома тузган аудиторлик фирмаси хўжалик 
юритувчи субъект мулкдорлари билан келишилган ҳолда тайинлайди. 
Хўжалик юиртувчи субъект мулкдорлари қарори билан ѐки ауди-торни 
тайинлаган юридик шахснинг қарорига кўра аудитор чақириб олиниши 
мумкин, аудитор бу ҳақда барвақт ѐзма тарзда, унинг хизматидан воз кечиш 
сабабларини кўрсатиб хабардор қилинади. 
Текширув вақтида ѐки буюртмага кўра, бошқа ишлар қилинаѐтганида 
хизматдан воз кечилса, хўжалик юритувчи мулкдор аудитор хизматига ҳақ 
тўлаши шарт. 
Суриштирув органи, проқурор, терговчи ва суд топшириғи билан 
аудиторлик текшируви ўтказилса, харажатлар текширилаѐтган хўжалик 
субъекти зиммасига тушади, унинг қўлида етарли маблағ бўлмаса, текширувни 
тайинлаган орган зиммасига тушади. 
Мабодо хўжалик юритувчи субъект қўлида зарур маблағ бўлса-ю, 
текширув харажатларини тўлашдан бўйин товласа, прокурор аудитор ѐки 
аудиторлик фирмасининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиб тегишли судга 
мурожаат қилиши шарт. 
Хўжалик юритиш субъектининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари 
аудиторнинг талаби билан қуйидагиларни бажариши шарт: 
- молиявий-хўжалик фаолиятига дахлдор ҳужжатларни бериши; 
- оғзаки ѐки ѐзма тарзда изоҳлар бериши; 
 
- текширилаѐтган объектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сифатли 
экспертиза қилиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратиши.
 
«Аудиторлик фаолияти ҳақида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларининг 
қоидаларини аудиторлик текшируви вақтида бузганлик учун аудитор ва 
аудиторлик фирмаси жавобгар ҳисобланади ва қуйидаги жавобгарликка 
тортилади: 
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан мулкий ва маъмурий 
жавобгарликка; 


143 
- лицензия ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш ѐки аудиторлик фаолияти билан 
шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензиядан маҳрум этишгача (лицензия 
берган орган қарорига мувофиқ) бўлган интизомий жазолар берилади.
 
Аудитор фаолиятини тартибга солиб туриш учун қонунчиликда 
аудиторлар палатасини очиш назарда тутилган. 
Ўзбекистондаги аксарият аудиторлик фирмаларини аудиторларнинг ўзлари 
ташббускор бўлиб тузган, аммо мустақил аудит ўтказиш учун уларнинг сони 
етарли эмас. Бу муаммони ҳал этиш учун Давлат мулк қўмитаси ташаббуси 
билан 1996 йилнинг май ойида қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига 
маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизмати кўрсатиш учун маҳсус агентлик – 
«Консаудитинформ» ташкил этилди. 
Ҳозирги кунда қўшма корхоналар аудити, ҳиссадорлик жамият-лари 
аудити, инвестиция фондларининг аудити ва суғурта компания-ларининг 
аудити шаклланди. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish