М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Акциз – 
бу баъзи истеъмол товарлари қийматига устама қўйиладиган эгри 
солиқдир. Эгри солиқ деб аталишининг сабаби – унинг бюджетга тўловчилари 
акциз ости товарларини ишлаб чиқариб сотувчилардир. Аммо, солиқни ҳақикий 
тўловчилари маҳсулолт етказувчилардан товарларни сотиб олувчилар, яъни 
истеъмолчи-лардир. Шунинг учун бу солиқ баъзи мамлакатларда истеъмол 
солиғи деб ҳам аталади. 
Акциз солиғи ставкаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
тасдиқланади. 
Акциз солиғи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгилаш ҳар йилги бюджетнинг асосий кўрсаткичлари 
белгиланганда кўрсатилади. Бироқ, йил давомида акциз ставкаларига 
ўзгартиришлар киритиб борилиши мумкин. 
Акциз солиғи тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхо-налар, мулк 
шаклидан қатъий назар, шу товарларни экспортга чиқарсалар, акциз солиғи 
тўлашдан озод бўладилар. Кизил Яримой жамияти корхоналари ўзлари ишлаб 
чиқарган товарлардан келган даромадларини жамиятнинг Уставида кўзда 
тутилган вазифаларни бажаришга сарфласалар, у ҳолда улар ҳам акциз солиғи 
тўлашдан озод бўладилар. 
Акциз солиғи суммаси икки хил формула билан аниқланади. Агар товарлар 
мамлакат ичида ишлаб чиқилса ва сотилса, акциз солиғи суммаси қуйидаги 
формула билан аниқланади: 
 


138 
АСС = СТО * А / 100; 
 
бу ерда, АСС – акциз солиғи суммаси, сўм. 
СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. 
А – солиқ ставкаси,%. 
Агар товарлар бошқа мамлакатлардан ташиб келтирилса ва сотилса, акциз 
солиғи суммаси қуйидаги формула билан аниқланади: 
 
СТО = Ф * А * 100 / (100 - А); 
 
Бу ерда, СТО – солиқка тортиладиган оборот, сўм. 
Ф – келтирилган товарларнинг фактура қиймати, сўм. 
А – солиқ ставкаси, %. 
Акциз солиғи бюджетга икки хил муддатда – ҳар куни ва ҳар ўн кунда 
тўланади. 
Биринчи усул вино-ароқ маҳсулотларини сотувчиларга тегишли. Бу усулда 
тўлов товарларнинг ҳақиқий обороти амалга ошгандан сўнг унинг учинчи 
кунида тўланади. Иккинчи усулда акциз ости товар-лари сотувчи 
корхоналарнинг ҳақиқий оборотидан ҳар ўн кун ўтиши билан солиқ тўланади, 
яъни: 
- биринчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 13-санасига; 
- иккинчи ўн кунлик учун – шу ойнинг 23-санасига; 
- учинчи ўн кунлик учун – келгуси ойнинг 3-санасига солиқ тўлайди. 
Акциз солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар 
ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида солиққа 
тортиладиган база акциз солиғи суммасига камайтириладиган тартиб 
ўрнатилди. Янги ташкил этилаѐтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга 
ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини бир йилга кечиктириш, кечиктирилган 
суммани имтиѐзли давр тугагандан кейин тенг улушларда 12 ой давомида 
тўлаш ҳуқуқи берилди. Илгари микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона 
солиқ тўлаш бўйича берилган солиқ имтиѐзлари ягона солиқ тўловини тўлаш 
чоғида сақлаб қолинди. Ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрофирма ва 
кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер 
майдонлари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинди. 
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал 
ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаѐтган солиқ имтиѐзлари 
етарли даражада рағбатлантирувчи роль ўйнаѐтганлиги ҳисобланади. 
Жумладан, бу борада 2009 йилда кичик санoат кoрxoналари учун ягoна сoлиқ 
тўлoви 8 фoиздан 7 фoизга пасайтирилди, якка тартибдаги тадбиркoрлар учун 
эса қайд этилган сoлиқ миқдoри ўртача 1,3 барoбар камайтирилди (6.6.1-расм).


139 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish