М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet18/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

A square has four sides. (Исталган, хар қандай) Квадратнинг тўртта томони бор. Ушбу гапда хам сўзловчига аниқ бўлган маълум бир квадрат назарда тутилмаяпти, гап хар қандай, исталган квадрат хақида боряпти, яъни тўртта томонга эга бўлиш хусусияти хар қандай (исталган) квадратга хосдир.
Ушбу холатда к ў п л и к д а артикл ишлатилмайди ва бошқа аниқловчилар билан алмаштирилмайди:
Children can understand it. Буни болалар хам тушунади.
Squares have four sides. Квадратларнинг тўртта томони бор.

  1. Сўзловчи ва ўқувчига хали т а н и ш б ў л м а г а н, биринчи марта гапирилаётган қ а н д а й д и р б и р шахс ёки предмет хақида гапирилганида. Бундай холатда a артикли one бир сонига маъно жихатдан яқин бўлади:

He bought a book yesterday. У кеча (қандайдир бир) китоб сотиб олди.
Show me a map of Europe. Менга Европанинг (бирор бир) харитасини кўрсатинг.
When I entered the room, I saw a man standing at the window. Хонага кирганимда дераза олдида турган бир одамни кўрдим.
It happened in a small town in Siberia. Бу Сибирдаги бир шахарчада содир бўлган эди.
There is обороти сўзловчига хали нотаниш бўлган предметни ифодалаганлиги учун, ушбу оборотдан кейин келувчи от ноаниқ артикл билан ишлатидаи:
There is a telephone in the room. Хонада телефон бор.
Изох: Ушбу мисолларда кўрсатилган гапларда ноаниқ артикл one бир сонига маъно жихатдан яқинлашса-да, уларнинг орасидаги фарқни ажратиб олиш зарур. От one бир сони билан ишлатилганида, ушбу отнинг сони (миқдори) га эътибор қаратилади, от a ноаниқ артикли билан ишлатилганида эса, сўзловчи ва тингловчига ушбу предметнинг хали номаълумлиги назарда тутилади. Қуйидаги гапларни ўкиб, one бир сони хамда a ноаниқ артиклининг қўлланилишидаги фарқларни ажратиб олинг:
Бир киши менга бу хақида гапириб берди. A man told me about it (Бир киши дейилганида нотанишлик назарда тутилмоқда).
Фақат бир киши менга бу хақида гапириб берди. Only one man told me about it. (Фақат бир киши дейилганда нечта эканлигига эътибор берилмоқда).
I read it in a magazine. Буни мен бир журналда ўқидим.
The article will be printed only in one magazine.Мақола фақат битта журналда чоп этилади.
К ў п л и к д а миқдор маъноси бошқа аниқловчилар билан ифодаланади:

  1. Н о а н и қ миқдорни ифодалаш учун б ў л и ш л и гапларда some ноаниқ олмоши бир қанча, бир нечта маъноларида, any олмоши с ў р о қ гапларда бирорта маъносида ва б ў л и ш с и з гапларда бирорта хам маъносида ишлатилади:

He has sent me some magazines from London. У менга Лондондан (бир қанча, бир нечта) журналлар юборди.
Has he sent you any magazines from London? У сизга Лондондан (бирорта) журнал юбордими?
He hasn’t sent me any magazines from London. У менга Лондондан (бирорта хам) журнал юбормади.
There are some pencils in the box. Қутида (бир қанча, бир нечта) қаламлар бор.
Are there any pencils in the box? Қутида (бирорта) қалам борми?
There aren’t any pencils in the box. Қутида (бирорта хам) қалам йўқ. Ушбу гапларда pencil қалам сўзи инглиз тилида кўпликда берилган бўлса-да, ўзбек тилида сўроқ ва бўлишсиз гапларда ушбу сўз бирликда таржима қилинади.
Изох: Ўзбек тилида доим хам ноаниқ миқдорни ифодалаш учун махсус сўзлардан фойдаланишга эхтиёж сезилмайди, лекин инглиз тилида ноаниқ миқдорни ифодалаш учун some ва any олмошларини гапда т у ш и р и б қ о л д и р и б б ў л м а й д и. Агар юқоридаги мисоллардаги ноаниқ олмошлар тушириб қолдирилса, гап предметнинг ноаниқ миқдори хақида эмас, балки, бир синфга мансуб отларни бошқа бир синфга мансуб отларга қарама-қарши қўйилиши хақида боради. Эътибор беринг:
There are some pencils in the box. Қутида (бир қанча, бир нечта) қаламлар бор). Ушбу гапда сўзловчи қутида қалам борлигини билади, лекин some ноаниқ олмошини ишлатиб, қаламларнинг миқдори бир қанча эканлигини ифодаламоқда.
There are pencils in the box. Қутида қаламлар бор. Ушбу гапда сўзловчи қутида айнан қаламлар (ручка ёки бошқа нарса эмас) борлигини таъкидламоқда. Ўзбек тилида ушбу холатни ифодалашда қаламлар сўзига алохида урғу бериб айтилади (Қутида қаламлар бор).
Are there any pencils in the box? Қутида (бирорта) қалам борми? Сўзловчи қутида қалам туришини олдиндан билади, лекин хозирда ушбу қутида қалам бор-йўқлигини сўрамоқда.
Are there pencils in the box? Қутида қалам борми? = Қутидаги қаламми? Сўзловчи қутида нима сақланишини олдиндан билмайди, шунинг учун ундаги нарсанинг нима эканлигини сўрамоқда.


  1. Download 1,69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish