at five o’clock соат бешда, at noon пешинда, кундузги соат 12 да, at midnight ярим тунда, at that moment ўша пайтда ва бошқа шу каби пайтни англатувчилар билан:
He was writing his exercises at five o’clock. У соат бешда машқларни ёзаётган эди.
Ушбу гапда иш-харакат, яъни ёзиш соат бешгача бошланган хамда соат бешда хам ёзиш тугалланмаган, яъни давом эттирилган.
It was raining at noon. Соат ўн иккида ёмғир ёғаётган эди.
What was he doing at that moment? Ўша пайтда у нима килаётган эди?
Past Indefinite даги б о ш қ а ў т г а н з а м о н д а с о д и р б ў л г а н иш-харакат билан:
He was writing his execises when I entered the room. Мен хонага кирганимда у машқларни ёзаётган эди (мен киргунимча у ёзишни бошлаган ва мен кирганимда хам у ёзищда давом этаётган эди).
It was raining when I left the house. Мен уйдан чиққанимда ёмғир ёғаётган эди.
What was he doing when you called on him? Унинг олдига кирганингизда у нима килаётган эди?
He hurt his leg while he was playing football. У футбол уйнаётганида оёғидан лат еди.
As I was coming here I met your brother. Бу ерга келаётганимда аканигизни учратдим.
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибди-ки, Past Continuous бош гапда хам, эргаш гапда хам ишлатилиши мумкин.
Иш-харакатнинг содир бўлиш пайтини кўрсатувчи – вақт, ёки Past Continuous орқали берилган иш-харакат, гапда Past Continuous орқали берилмасдан, бошқа гаплар оракли берилиши мумкин. Бу муайян бир холатни баён килишда мазкур холат фонида содир бўлган иш-харакатларни ифодалашда қўлланилади:
It was evening. My wife was reding a book, and I was writing a letter. Suddenly the door opened, and my brother came in – Кечқурунги холат.
Кечқурун эди. Турмуш ўртоғим китоб ўқиётган эди, мен эса хат ёзаётгандим. Тўсатдан эшик очилиб акам кириб келди.
It was ten o’clock in the morning when I entered the office. Some visitors were waiting for the manager. The secretary was speaking to somebody on the telephone, and the bookkeeper was dictating a letter to the stenographer – соат эрталабки 10 даги холат.
Мен идорага келганимда соат эрталабки 10 бўлган эди. Бир қанча иш билан келганлар бошқарувчини кутишаётган эди. Котиба телефонда ким биландир гаплашаётган эди, хисобчи стенографистга айтиб туриб хат ёздираётган эди.
Ўтган замонда вақтнинг б и р қ и с м и д а содир бўлган давомли иш-харакатни ифодалаш учун, бу иш-харакат мазкур вақтнинг бутун давомида узлуксиз давом этмаган бўлса хам:
He was writing a play during the summer. У ёзда пьеса ёзди.
In June that firm was carrying on negotiations for the purchase of wheat. Июн ойида ушбу фирма буғдой сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борди.
Иш-харакатнинг бажарилиш вақти all day long кун бўйи, all day yesterday кеча кун бўйи, all the time хамма вақт, the whole evening кечаси билан, from five till eight соат бешдан саккизгача кабилар билан ифодаланганида Past Continuous баъзан Past Indefinite билан бир қаторда ишлатилади:
I was reading all day yesterday.
I read all day yesterday. Мен кеча кун бўйи китоб укидим.
I t was raining the whole evening. Кечаси билан ёмғир ёғди = Кечаси билан ёмғир
It rained the whole evening. ёғиб чиқди.
I was working in the library
from three till five. Мен соат учдан бешгача кутубхонада ишладим.
I worked in the library from
three till five.
Бажарилиш вақти юқоридаги кабилар билан ифодаланган иш-харакат к е т м а – к е т рўй берган икки ёки ундан ортиқ иш-харакатларнинг бири бўлса, унда фақат Past Indefinite ишлатилади:
I came home early, rested from five till six, and then worked the whole evening.
Уйга эрта келдим, соат бешдан олтигача дам олдим, кейин эса кечаси билан ишладим.
§ 25. Иккита давомли иш-харакат б и р в а қ т д а содир бўлса, уларнинг иккиси хам ёки Past Continuous ёки Past Indefinite воситасида ифодаланади. Past Continuous ишлатилганида сўзловчи иш-харакатни ж а р а ё н сифатида тасвирлайди, Past Indefinite ишлатилганида эса иш-харакатнинг бажарилиш ф а к т и н и таъкидлайди холос:
While he was having his breakfast, I was reading the newspaper.
While he had his breakfast, I read the newspaper.
У нонушта қилаётган вақтда мен газета ўқиётган эдим.
У нонушта қилган вақтда мен газета ўқидим.
While I was doing my homework, he was resting.
While I did my homework, he rested.
Мен уй вазифасини қилаётганимда у дам олаётган эди.
Мен уй вазифасини қилган вақтда у дам олди.
Изох: To go феълининг Past Continuous шакли - I was (he was ва хоказо) going, инфинитив билан бирикмада ўтган замонда иш-харакатни бажаришга мақсад қилинганлигини ифодалаш учун ишлатилади. I was going бу холатда …моқчи эдим, бўлиб турган эдим маъноларини англатади (Таққосланг - § 22):
I was going to tell him about it, but he interrupted me. Мен унга бу хақида айтмоқчи бўлиб тургандим, лекин у мени гапимни бўлиб юборди.
That is what I was going to say. Айтмоқчи бўлиб турганим шу эди.
Past Continuous нинг ишлатилиш холатлари умумий жадвали
№
|
Ифодаланадиган иш-харакат
|
Мисол
|
Таржимаси
|
1
|
Ўтган замондаги муайян бир в а қ т д а содир бўлган д а в о м л и иш-харакат
|
It was raining at five o’clock.
It was raining when I left the house.
|
Соат бешда ёмғир ёғаётган эди.
Мен уйдан чиққанимда ёмғир ёғаётган эди.
|
2
|
Ўтган замонда в а қ т н и н г б и р қ и с м и д а содир бўлган д а в о м л и, лекин узлуксиз давом этмаган иш-харакат
|
In June that firm was carrying on negotiations for the purchase of wheat.
|
Июн ойида ушбу фирма буғдой сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |