The Future Indefinite Tense (Ноаниқ келаси замон)
Future Indefinite Tense нинг ясалиши
§ 15. 1. Future Indefinite shall ва will ёрдамчи феъллари ва асосий феълнинг инфинитив шакли (to юкламасиз) ёрдамида ясалади. Shall 1-шахс бирлик ва кўпликда, will эса қолган шахслар билан ишлатилади: I (we) shall work, he (you, they) will work.
2. С ў р о қ шаклида ёрдамчи феъл эгадан олдин қўйилади:
Shall I (we) work? Will he (you, they) work?
3. Б ў л и ш с и з шакли not инкор юкламасини ёрдамчи феълдан кейин қўйиш билан ясалади: I (we) shall not work, he (you, they) will not work.
4. С ў р о қ – б ў л и ш с и з шаклида not юкламаси эгадан кейин қўйилади: Shall I (we) not work? Will he (you, they) not work?
Бўлишли шакли
|
Сўроқ шакли
|
Бўлишсиз шакли
|
Сўроқ-бўлишсиз шакли
|
I shall work
He (she, it) will work
We shall work
You will work
They will work
|
Shall I work?
Will he (she, it) work?
Shall we work?
Will you work?
Will they work?
|
I shall not work
He (she, it) will not work
We shall not work
You will not work
They will not work
|
Shall I not work?
Will he (she, it) not work?
Shall we not work?
Will you not work?
Will they not work?
|
5. Сўзлашувда одатда қуйидаги қисқартмалар ишлатилади:
Бўлишли шаклида
|
Бўлишсиз шаклида
|
Сўроқ-бўлишсиз шаклида
|
I ’ll [aıl]
He’ll [hi:l]
She’ll [∫i:l] work
We’ll [wi:l]
You’ll [ju:l]
They’ll
|
I shan’t (I’ll not)
He won’t (He’ll not)
She won’t (She’ll not)
It won’t (It’ll not) work
We shan’t (We’ll not)
You won’t (You’ll not)
They won’t (They’ll not)
|
S han’t I
Won’t he (she, it)
Shan’t we work?
Won’t you
Won’t they
|
Future Indefinite Tense нинг ишлатилиши
§ 16. Future Indefinite келаси замонда содир бўладиган иш-харакатларни ифодалаш учун ишлатилади. Ушбу замон б и р м а р т а л и к иш-харакатларни хам, қ а й т а р и л и б турадиган иш-харакатларни хам ифодалаши мумкин:
He will return to Moscow in a few days. У Москвага бир неча кундан кейин қайтади.
We shall not see him till Monday. Биз уни душанбагача кўрмаймиз.
He will be tired after his work. У ишдан кейин чарчайди.
They will take English lessons twice a week. Уларда инглиз тили дарси хафтада икки марта бўлади.
Изох: Future Indefinite пайт ва шарт эргаш гапларда ишлатилмайди, бу холларда Future Indefinite нинг ўрнига Present Indefinite ишлатилади (Қаранг: Present Indefinite Tense нинг ишлатилиши мавзуси, 3-пункт):
He will send us a telegram as soon as the streamer arrives. Пароход етиб келиши билан у бизга телеграмма юборади.
If I receive a letter from him, I’ll let you know. Мен ундан хат олсам, сизга билдириб қўяман.
Do'stlaringiz bilan baham: |