§ 7. ЭГАЛИК ОТ-ОЛМОШЛАР
Шахс
|
Кишилик олмошлари
|
Эгалик олмошлари
|
|
б и р л и к
|
1
|
I мен
|
mine меники
|
2
|
-
|
-
|
3
|
he у (мужской род)
|
his уники (мужской род)
|
she у (женский род)
|
hers уники (женский род)
|
it у (жонсиз предмет)
|
its уники (жонсиз предмет)
|
|
к ў п л и к
|
1
|
we биз
|
ours бизники
|
2
|
you сиз, сизлар
|
yours сиз(лар)ники
|
3
|
they улар
|
theirs уларники
|
Бу шаклдаги эгалик олмошларидан кейин х е ч қ а ч о н от келмайди, чунки эгалик олмошларининг ўзи отларнинг ўрнига ишлатилади. Мазкур олмошлар гапда эга, тўлдирувчи ёки кесимнинг от қисми вазифаларини бажаради:
This is not my pencil, mine is blue (эга). Бу менинг қаламим эмас, меники кўк рангли.
I have broken my pencil. Please give me yours (воситасиз тўлдирувчи). Мен қаламимни синдириб қўйдим. Илтимос, ўзингизникини бериб туринг.
This book is mine (кесимнинг от қисми). Бу китоб - меники.
§ 8. Ўзбек тилида эгалик сифат-олмошлари кўпинча тушириб қолдирилади. Бу холатда қарашлилик эгалик аффикслари орқали ифодаланади:
Мен китобингни кеча ўқидим.
Мен китобимни унга бердим.
Лекин, инглиз тилида қарашлилик фақат эгалик олмошлари воситасида ифодаланганлиги учун, эгалик сифат-олмошлари тушириб қолдирилмайди:
I read your book yesterday.
I gave my book to him.
ЎЗЛИК ОЛМОШЛАРИ (REFLEXIVE PRONOUNS)
§ 9. Ў з л и к о л м о ш л а р и my, our, your эгалик олмошлари, him, her, it, them кишилик олмошлари ва one гумон олмошига self (бирликдаги олмошларга) ёки selves (кўпликдаги олмошларга) қўшимчаларини қўшиш орқали ясалади:
Шахс
|
Бирлик
|
Кўплик
|
1
|
myself
|
ourselves
|
2
|
yourself
|
yourselves
|
3
|
himself
|
themselves
|
herself
|
itself
|
Гумон-кишилик шакли
|
oneself
|
|
Кишилик олмошларидан фарқли равишда, ўзлик олмошларининг 2-шахси бирлик (yourself) ва кўплик (yourselves) учун алохида шаклларга эга:
Don’t hurt yourself, Peter! Петр, лат емагин!
Don’t hurt yourselves, Comrades! Лат еманглар, ўртоқлар!
§ 10. Ўзлик олмошлари бир қатор феъллардан кейин тўлдирувчи вазифасида қўлланилади:
He defended himself bravely. У ўзини мардонавор химоя қилди.
Be careful! Don’t cut yourself. Эхтиёт бўлинг! (Бирор жойингизни) Кесиб олманг!
To wash ювинмоқ, to dress кийинмоқ, to shave соқол олмоқ, to bathe чўмилмоқ, to hide яширинмоқ каби бир қатор феъллардан кейин ўзлик олмошлари, кўпинча, тушириб қолдирилади:
I washed, dressed and shaved (= I washed, dressed and shaved myself). Мен ювиндим, кийиндим ва соқол олдим.
Hide behind the tree. Дарахт орқасига яширининг.
He likes to bathe in the sea. У денгизда чўмилишни ёқтиради.
Ўзбек тилидаги ўз ўзлик олмоши бир қатор феъллардан кейин инглиз тилига таржима қилинмайди. Бундай феълларга қуйидагилар киради: ўзини хис қилмоқ to feel, ўзини тутмоқ to behave ва бошқалар:
У ўзини яхши хис қилмоқда. He feels well.
У ўзини боладек тутди. He behaved like a child.
Изох: Ўзбек тилидаги ўз ўзлик олмоши ўз-ўзи маъносига эга бўлганида, инглиз тилида myself, yourself, himself ва хоказо ўзлик олмошлари ишлатилади:
У ўзидан аччиқланди (ўз-ўзидан). He was angry with himself.
Мен ўзимга хеч нарса сўрамайман (ўз-ўзимга). I ask nothing for myself.
Агар ўз ўзлик олмоши ўз-ўзи маъносига эга бўлмаса, инглиз тилида ўзлик олмоши эмас, балки объект келишигидаги кишилик олмоши ишлатилади:
Мен сизни ўзим билан оламан. I shall take you with me (with myself эмас).
У харитани ўз олдига қўйди. He put the map before him (before himself эмас).
§ 11. Ўзлик олмошлари от ёки олмошнинг маъносини кучайтириш учун хам ишлатилади. Бундай холатларда улар гапнинг охирида ёки маъноси кучайтирилаётган сўздан кейин қўйилиши мумкин:
I saw it myself.
I myself saw it. Мен ўзим буни кўрдим.
He did it himself.
He himself did it. У ўзи буни қилди.
You said it yourself.
You yourself said it. Буни сиз ўзингиз айтдингиз.
ЎЗАРО ОЛМОШЛАР (RECIPROCAL PRONOUNS)
§ 12. Ў з а р о о л м о ш л а р г а each other ва one another бир-бири олмошлари киради.
Each other одатда и к к и шахс ёки предметларга нисбатан, one another эса к ў п ч и л и к миқдор билан ишлатилади. Лекин, бу фарқ кўпинча кузатилмайди:
They have known each other for two years. Улар бир-бирини икки йилдан буён билишади.
They often see one another. Улар бир-бирини кўп кўради.
Each other ёки one another олмошларига тегишли предлог each ёки one дан о л д и н қўйилади: about each other бир-бирлари хақида, for each other бир-бири учун.
КЎРСАТИШ ОЛМОШЛАРИ (DEMONSTRATIVE PRONOUNS)
§ 13. К ў р с а т и ш о л м о ш л а р и бирлик учун – this бу, that анави, у ва кўплик учун – these булар, бу ... лар, those анавилар, анави ... лар, улар, у ... лар шаклларига эга.
Кўрсатиш олмошлари сифат-олмош ва от-олмош сифатида қўлланилади.
§ 14. 1. Кўрсатиш сифат-олмоши от аниқловчиси сифатида ўзи боғланган отдан олдин артиклнинг ишлатилишини истисно қилади. Кўрсатиш олмоши боғланган отдан олдин бошқа аниқловчилар келганида, кўрсатиш олмоши, хар қандай аниқловчи каби, улардан олдин қўйилади:
He lives in that house. У анави уйда яшайди.
He lives in that white house. У анави оқ уйда яшайди.
2. This ва these олмошлари сўзловчига б е в о с и т а я қ и н турган предметларни, that ва those олмошлари эса у з о қ р о қ д а г и предметларни кўрсатади:
This pencil is mine. Бу қалам меники. (Гап сўзловчининг қўлида турган ёки бевосита унинг кўз олдида турган қалам хақида бормоқда.)
That pencil is yours. Анави қалам сизники. (Гап сўзловчига бевосита яқинда бўлмаган қалам хақида бормоқда.)
This young man is my brother. Бу ёш киши - менинг акам. (Гап сўзловчига яқин турган киши хақида бормоқда.)
Do you know that man? Сиз анави одамни биласизми? (Гап сўзловчидан маълум бир узоқликда турган одам хақида бормоқда.)
These cigarettes are very good. Бу сигаретлар жуда яхши. (Гап сўзловчининг қўлида турган ёки унга бевосита яқин бўлган сигаретлар хақида бормоқда.)
3. This олмоши country сўзи билан бирга сўзловчи ёки автор турган мамлакатга нисбатан ишлатилади. Шунинг учун, this country бирикмаси инглиз газеталарида учраганида, уни Англия деб, Америка газеталарида учраганида эса, АҚШ деб таржима қилиш лозим:
The exports of coal from this country decreased last year (инглиз газетасидаги мақоладан). Англиядан кўмир экспорти ўтган йили камайди.
The imports of coal into this country decreased last year (Голландиялик мухбирнинг инглиз газетасида босилган хабаридан). Голландияга кўмир импорти ўтган йили камайди.
Гап сўзловчи ёки автор айни пайтда бўлмаган мамлакат хақида борганида, that country бирикмаси ўша мамлакат, бу мамлакат маъносида ишлатилади:
I was in Bulgaria last year. I liked that country very much. Мен ўтган йили Болгарияда бўлдим. Бу мамлакат менга жуда ёқди.
4. Вақтни ифодаловчи бирикмаларда this олмоши н у т қ с ў з л а н а ё т г а н м о м е н т ёки ж о р и й д а в р г а, that олмоши эса ў т г а н ёки к е л а с и замондаги момент ёки даврга нисбатан ишлатилади:
I am busy at this moment. Мен айни пайтда бандман.
It is only the beginning of May. You can’t bathe at this time of the year. Майнинг энди бошланган пайти. Йилнинг бу пайтида чўмилишингиз мумкин эмас.
My brother will go to the Caucasus this summer. Акам Кавказга шу ёзда (жорий йилнинг ёзида) боради.
I spent the summer of 2011 in the south. We had a lot of rain that summer. Мен 2011 йил ёзини жанубда ўтказдим. Ўша ёзда кўп ёмғир ёққан.
At that moment the door opened and a man entered the room. Ўша пайтда эшик очилиб, хонага бир киши кириб келди.
I am going to call on him at five o’clock. I hope he will come home by that time. Мен унинг олдига соат бешда кирмоқчиман. У ўша вақтгача уйига келади деб умид қиламан.
Do'stlaringiz bilan baham: |