ХОЛ ЭРГАШ ГАПЛАР (ADVERBIAL CLAUSES)
§ 101. Хол эргаш гаплар қўшма гапда холнинг турли шакллари вазифасини бажаради.
Маъносига кўра улар a) п а й т, b) ў р и н, c) с а б а б, d) н а т и ж а, e) р а в и ш, f) т ў с и қ с и з, g) м а қ с а д, i) ш а р т эргаш гапларга бўлинади.
Инглиз тилида хол эргаш гаплар фақат бош гапдан о л д и н турганида вергул билан ажратилади.
ПАЙТ ЭРГАШ ГАПЛАР (ADVERBIAL CLAUSES OF TIME)
§ 102. Пайт эргаш гаплар when? қачон? since when? қачондан бери? how long? қанча вақт давомида? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Улар бош гапга when, whenever, while, as, after, before, till, until, as soon as, as long as, since, by the time (that), directly ва бошқа боғловчилар билан боғланади:
When we arrived at the port, the streamer was being loaded with grain. Портга етиб борганимизда пароходга буғдой юкланаётган эди.
As I was going down the road, I met your sister. Кўчада кетаётганимда синглингизни учратдим.
After the agreement had been signed, the delegation left Moscow. Шартнома имзоланганидан кейин делегация Москвадан кетди.
We have not had any news from him since he left Moscow. У Москвадан кетганидан буён ундан хеч қандай хабаримиз бўлмади.
I stayed at the custom-house until the goods had been examined. Моллар текшириб бўлинмагунча мен божхонада турдим.
§ 103. Пайт эргаш гапларда келаси замон қўлланилмайди: Future Indefinite замони Present Indefinite га, Future Continuous – Present Continuous га, Future Perfect эса Present Perfect га алмашади:
The manager will ring you up when he comes. Бошқарувчи келганида сизга қўнғироқ қилади.
As soon as we receive your telegram, we shall prepare the goods for shipment. Телеграммангизни олгач, биз молларни юклашга тайёрлаймиз.
While you are having dinner, I shall be reading the newspaper. Сиз тушлик қилаётганингизда мен газета ўқиётган бўламан.
I shall stay at the custom-house until the goods have been examined. Моллар текшириб бўлин(ма)гунича мен божхонада бўламан.
Изох: 1. Till ва until дан кейин эргаш гапдаги феъл бўлишли шаклда туради. Бундай till ва until билан бошланадиган эргаш гаплар ўзбек тилига бўлишли, баъзан эса бўлишсиз гап билан (шундай бўлса хам бу нарса гапга бўлишсиз мазмун бермайди) таржима қилиниши мумкин:
I shall stay at the custom-house until the goods have been examined. Моллар текшириб бўлин(ма)гунича мен божхонада бўламан.
Let us wait until the rain stops. Ёмғир тўхтагунича кутайлик.
Гап бўлишсиз мазмунга эга бўлганида, инглиз тилида till ва until дан кейинги феъл бўлишсиз шаклда хам бўлиши мумкин:
He lay until he did not feel the pain any longer. У оғриқ сезилмай қолгунича ётди.
2. Пайтгача инглиз тилига by the time when эмас, by the time that деб таржима қилинади. Лекин, that кўпинча тушириб қолдирилади:
Сиз қайтадиган пайтгача мен хатни тугатиб бўлган бўламан. I shall have finished the letter by the time (that) you come back.
Do'stlaringiz bilan baham: |