БЎЛИШСИЗ ДАРАК ГАП
§ 58. Бўлишсиз гапда кесим бўлишсиз шаклда бўлади. Not инкор юкламаси кесим таркибига кирувчи ёрдамчи ёки модал феълдан кейин қўйилади. Кесим Present ёки Past Indefinite даги феъл билан ифодаланганида, not дан олдин to do (do, does ёки did) ёрдамчи феъли қўйилади; асосий феъл эса (to сиз) инфинитив шаклида бўлади. Сўзлашувда not юкламаси ёрдамчи ёки модал феъл билан қўшилиб кетади:
I have not (haven’t) seen him today. Мен уни бугун кўрмадим.
He is not (isn’t) waiting for you. У сизни кутмаяпти.
He will not (won’t) go there. У у ерга бормайди.
He does not (doesn’t) work here. У бу ерда ишламайди.
They did not (didn’t) tell me about it. У менга у хақида гапирмади.
Иккита ёрдамчи феъл мавжуд бўлганида, not юкламаси уларнинг биринчисидан кейин қўйилади:
It has not been done yet. У хали бажарилмаган.
He will not have finished his work by five o’clock. У соат бешгача ишини тугатиб бўлмайди.
§ 59. Инглиз тилида бўлишсизлик кесим билан not инкор юкламасини ишлатмасдан, no хеч қандай, nobody, no one хеч ким, nothing хеч нарса бўлишсизлик олмошлари, never хеч қачон, nowhere хеч қаерда, хеч қаерга равишлари, neither … nor на ... на боғловчиларидан бирини қўллаш билан хам ифодаланиши мумкин. Бундай холларда кесим бўлишли шаклдаги феъл билан ифодаланади, чунки инглиз тилида гапда фақат б и т т а б ў л и ш с и з л и к бўлиши мумкин. Ўзбек тилидаги мос гапларда эса иккита бўлишсизлик мавжуд бўлади: кесим билан –ма аффикси ва бўлишсизлик олмоши, бўлишсизлик равиши ёки бўлишсизлик боғловчиси:
I received no letters yesterday. Мен кеча хеч қандай хат олмадим.
No one (nobody) has seen it. Буни хеч ким кўрмаган.
Nothing has happened. Хеч нарса бўлмади.
I have never heard about it. Мен бу хақида хеч қачон эшитмаганман.
Neither Peter nor Mary told me about it. На Петр, на Мария бу хақида менга айтмади.
Охирги келтирилган мисолни На Петр, на Мария бу хақида менга айтди деб хам таржима қилиш мумкин; фарқи шуки, на ... на боғловчиси мавжуд бўлганида кесимнинг хам бўлишсиз (айтмади) шаклда ишлатилиши бўлишсизликни кучайтиради.
§ 60. Бўлишсизлик олмоши, равиши ёки боғловчиси қўлланилган гаплар қуйидаги тартибда бошқа гаплар билан алмаштирилиши мумкин:
I received no letters yesterday = I did not receive any letters yesterday. Мен кеча хеч қандай хатлар олмадим.
We found nobody (no one) at home = We did not find anybody at home. Биз уйда хеч кимни топмадик.
I have read nothing about it = I have not read anything about it. Мен у хақида хеч нарса ўқимаганман.
We went nowhere after supper = We did not go anywhere after supper. Кечки овқатдан кейин биз хеч қаерга бормадик.
I could remember neither the name of the author nor the title of the book = I could not remember either the name of the author or the title of the book. Мен на муаллифнинг исмини, на китобнинг номини эслай олдим.
Бўлишсизлик олмоши, равиши ва боғловчиси қуйидагича алмаштирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |