10Base-T стандарти. 10Base-T тармоқларида муҳит сифатида иккита экранлаштирилмаган ўрама жуфтлардан фойдаланилади. Кўп жуфтли кабеллар асосидаги 3 даражадаги ўрама жуфт кабеллари кўпдан буён бино ичида телефон аппаратларини улаш учун қўлланилади. Ушбу оммабоп кабель тури локал тармоқ учун жуда фойдали бўлади, чунки кўп биноларга керакли кабель тизими ўрнатилган. Тармоқ адаптерини ва коммуникацион қурилмаларини ўрама жуфт кабелига шундай улаш усулини яратиш керакки, бунда тармоқ адаптерида, коммуникацион қурилмаларда ва тармоқ операцион тизим дастурий таъминотида коаксиал кабель асосидаги Ethernet тармоғи билан солиштирганда ўзгартириш жуда кам бўлиши керак.
Охирги боғламалар икки нуқтали топология бўйича ўрама жуфтли махсус қурилма – кўп портли такрорловчи ёрдамида боғланади. Ўрама жуфтдан бири маълумотларни охирги боғламадан такрорловчига (тармоқ адаптерининг Тх чиқишига) узатиш учун, бошқаси эса такрорловчидан станцияга (тармоқ адаптерининг Rx киришига) узатиш учун керак бўлади. 5.11-расмда уч портли такрорловчига мисол келтирилган. Такрорловчи бирор охирги боғламадан сигнални қабул қилади ва синхрон тарзда уни барча портларга узатади. Бу иш эса узлуксиз тарзда амалга оширилади.
Бундай ҳолатда кўп портли такрорловчилар концентратор (hub) деб аталади. Концентратор сигнали умумий муҳитни – мантиқий моноканал (мантиқий умумий шина) ташкил қилувчи портларга уланган барча ўрама жуфт кабелларга такрорлаш вазифасини амалга оширади. Концентратор коллезияни ўзининг бир неча Rх-киришидан бир вақтда келган сигнал орқали аниқлайди ва ўзининг барча Тх-чиқишига jam кетма-кетлигини жўнатади. Ушбу стандартда 3-даражадан паст бўлмаган ўрама жуфт кабелларида маълумотлар узатиш тезлиги 10 Мбит/с ва ўзаро боғланган икки боғламалар (станциялар ва концентраторлар) орасидаги масофа 100 метрдан катта бўлмайди. Ўрама жуфт бу масофанинг ўтказувчанлик йўлагини аниқлайди. 100 метр узунликда манчестер кодидан фойдаланган ҳолда маълумотларни 10 Мбит/с тезликда узатиш имконини беради.
10Base-T концентраторлар бир-бирини охирги боғламаларни улаш учун мўлжалланган портлар орқали улаши мумкин. Бунда узатувчи ва қабул қилувчининг бир порти мос равишда қабул қилувчи ва узатувчининг мос порти билан уланиши керак. 10 Base-Т стандартида ихтиёрий иккита станция ўртасидаги концентраторлар сони айнан 4 та (4-хаблар қоидаси) бўлади. Бу қоиданинг батафсили 5-4-3 қоида бўлиб, у коаксиал тармоқларда қўлланилиб, CSMA/CD киришни амалга оширишда станцияларни ишончли синхронлаш ва станциялар билан коллизияни ишончли аниқлаш учун хизмат қилади.
Кўп сонли станциялардан иборат 10Base-T тармоқни қуришда концентраторлар бир-бири билан дарахт кўринишидаги структурани ҳосил қилган ҳолда иерархик усулда уланади (5.12-расм).
10Base-T тармоғидаги умумий станциялар сони 1024 тадан ошмаслиги керак ва физик поғонанинг бу тури учун ушбу сонга станциялар сонини етказса бўлади. Бунинг учун икки поғонали иерархияни яратиш етарли ҳисобланиб, паски поғонада умумий портлар сони 1024 та бўлган концентраторларни жойлаштириш орқали амалга оширилади.
Ихтиёрий иккита боғламалар орасидаги такрорловчилар сонининг 4 тадан ошмаслиги, такрорловчилар орасидаги кабелнинг максимал узунлиги 100 метрга тенглигини ҳисобга олсак 10Base-T тармоғининг умумий диаметри 5х100 = 500 метрни ташкил қилади. Бу чеклов Ethernet стандартининг 2500 м. чекловига нисбатан жиддий ҳисобланади.
10Base-T стандарти асосида қурилган тармоқ коаксиал вариантда қурилган Ethernet тармоғига нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Бу афзалликлар умумий физик кабелни марказий коммуникацион қурилмага уланган бир нечта кабель қисмларига ажратилганлиги билан боғлиқ. Шундай бўлса ҳам мантиқан бу қисмлар аввалгидек ажратилган муҳитни шакллантиради, уларнинг физик ажралиши, уларнинг ҳолатини назорат қилиш ва узилиш, қисқа туташув ёки тармоқ адаптери носоз бўлганида якка тарзда ўчириш имконини беради. Бундай шароит эса катта Ethernet тармоқларидан фойдаланишни енгиллаштиради, чунки одатда концентратор автоматик тарзда тармоқ маъмурини юзага келган муаммо ҳақида огоҳлантириб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |