М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet19/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Юлдузсимон топология.
Юлдузсимон тармоқ биринчи тартибли (d=1) боғламаларни махсус марказлаштирилган боғлама - концентратор ёрдамида бирлаштиради (1.7,в-расм). Топология D=2; d=N; I=N- 1; В=1 кўрсаткичлари билан таърифланади.
Боғламаларнинг юлдузсимон ташкил қилиниши ва уланиши кўп процессорли тизимларда процессорларни боғлаш учун камдан-кам ишлатилади, бироқ ахборот оқими битта бирламчи боғламага бирлашган бир нечта иккиламчи боғламадан келаётганда, масалан терминаллар қўшилганда, яхши ишлайди. Одатда, бир шинали топологияларда тутиб турувчи элемент сифатида шина бўлганга ўхшаб, тизимнинг умумий ўтказиш хусусияти ҳам концентраторнинг тезлиги билан чегараланади. Унумдорлиги бўйича ҳам бу топологиялар ўхшашдир. Юлдузсимон уланишнинг асосий афзаллигидан бири охиридаги боғламаларнинг жуда содда конструктив бажарилишидир.


Дарахтсимон топологиялар.
Тизимларнинг яна бир тузилишига дарахтсимон топологияни мисол қилиб (1.7,г-расм) келтиришимиз мумкин. Тизим қатъий равишда иккиламчи дарахт деб аталувчи схема бўйича қурилади, бунда юқори поғонадаги ҳар бир боғлама ўзидан кейинги тартибда жойлашган қуйи поғонадаги иккита боғлама билан боғланган бўлади. Юқори поғонада жойлашган боғламани оталик, унга боғланган қуйи жойлашган боғламани болалик, деб аташ қабул қилинган. Ўз навбатида, ҳар бир болалик боғлама кейинги, нисбатан қуйи поғонадаги иккита боғлама учун оталик сифатида бўлиб чиқади. Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир боғлама фақат иккита болалик ва битта оталик боғлама билан боғланади. Агар, max[log2 N] бўлиб аниқланувчи h ни дарахтнинг баландлиги (дарахтсимон тармоқдаги поғоналар сони), деб ҳисобласак, унда бу тармоқ D=2(h-1); d=3; I=N-1; В=1 кўрсаткичлар билан таърифланади. 262 144 боғламадан ташкил топган панжарали топология (олдинга ўтиб кетдик) тузилишидаги ҳисоблаш тизими 512 та боғлама бўлади, қатъий қўш дарахт ҳолатида эса фақат 36 та боғлама бўлади.
Панжарали топологиялар.
Модомики, илмий–техник масалаларнинг сезиларли поғонадаги қисми массивларга ишлов бериш билан боғланган экан, бундай масалаларга мўлжалланган ҳисоблаш тизимининг топологияларида ҳам буни ҳисобга олишга интилиш табиийдир. Бундай топологиялар панжарали топологиялар бўлиб, уларнинг конфигурацияси массивнинг кўриниши ва ўлчами билан аниқланади. Бир ўлчамли массивларга мисол қилиб, занжир ва ҳалқани келтириш мумкин. Икки ўлчамли маълумотлар массивларига ҳар бири энг яқин қўшниси билан боғланган боғламаларнинг ясси тўғрибурчакли матрицали топологиялари тўғри келади (1.8,а-расм). Ўлчами mxm бўлган бундай тармоқ қуйидаги кўрсаткичларга эга: D = 2(m- l); d=4; I=2N-2m; В-m.
Агар чап ва ўнг устунларнинг бир хил номли боғламаларини ёки ясси матрицанинг қуйи ва юқори сатрларининг бир хил номли боғламаларини ахборот йўли билан бирлаштирсак, ясси конструкциядан цилиндр кўринишидаги топологияга эга бўламиз (1.8,а-расм, ўнг томонда). Ци­линдр топологиясида матрицанинг ҳар бир қатори (ёки устуни) ҳалқа кўринишида бўлади. Агар бир вақтнинг ўзида ясси матрица иккала йўналишда туташтирилса, тороидал топологияга эга бўламиз (1.8,в-расм).

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish