М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet18/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Чизиқли топология.
Энг оддий чизиқли топологияда тизим боғламалари бир ўлчамли массивни ҳосил қилади ва занжирга уланади (1.7,а-расм). Чизиқли топология қуйидаги кўрсаткичлар билан тарифланади: D=N-l; d=2; I=N-1; В= 1, бунда:
D – тизимнинг хабар ўтадиган иккита бир–биридан энг узоқ жойлашган боғламалари орасидаги минимал йўл;
d – берилган боғламанинг тўғридан–тўғри боғланган тармоқдаги боғламалари сони;
I – тизимнинг ҳамма боғламалари орасидаги жами каналлар сони;
N – тизимда боғланган боғламалар сони;
В – бир вақтнинг ўзида тўқнашувсиз, узатилиши мумкин бўлган хабарлар сонининг баҳоланиши.
Занжирнинг охиридаги боғламалар битта коммуникация чизиқларига эга бўлгани учун, чизиқли топология тўлиқ симметриклик хоссасига эга эмас, яъни уларнинг тартиби 1 га (d=1) тенг. Хабарларни жўнатиш вақти боғламалар орасидаги масофага боғлиқ, боғламалардан бирининг ишдан чиқиши хабарни жўнатиш имкониятидан маҳрум қилади. Шунинг учун чизиқли топологияларда яроқсиз ҳолга келганда ўзини тармоқдан яккалайдиган, яъни хабарга носоз боғламани айланиб ўтиш имконини яратиб берадиган ишончли боғламалардан фойдаланилади.
Ҳалқа топологияси.
Стандарт ҳалқа топология ўзаро боғланган чизиқли занжирдан ташкил топган (1.7,б-расм). Иккита қўшни боғламалар орасидаги каналлар сонига қараб, бир йўналишли ва икки йўналишли ҳалқалар бўлади. Ҳалқа топологияси қуйидаги кўрсаткичлар билан таърифланади:



Ҳалқа топологияси чизиқли топологияга қараганда машҳур эмас, чунки тизимга бирор – бир боғламани қўшиш ёки олиб ташлаш демонтажни талаб қилади.


Ҳалқа тармоғининг катта диаметр муаммосининг ечими - ҳалқанинг аниқ боғламаларини уловчи ватар кўринишидаги алоқа линияларини қўшишдир. Боғламалар тартибини (d) ошириб бориш, хабарларни узатиш йўлини яна ҳам қисқартиришга олиб келади. Бундай топологияга мисол қилиб, 1.7,б-расмда кўрсатилган топологияни келтириш мумкин. Бунда N-боғламали стандарт ҳалқа топология боғламалар орасидаги икки қадам оралиқда боғланиш билан тўлдирилган.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish