SISD (Single Instruction stream/ Single Data stream) архитектураси тизимларининг барчаси бир процессорли ва бир машинали вариантларни қамраб олади. Барча классик структурадаги ЭҲМ ушбу турга тегишли бўлади. Бу турда ҳисоблашни параллеллаштириш ижрочи қурилмалар ўртасида микробуйруқлар оқимини конвейерлаштириш ва параллеллаштириш йўли билан таъминланади (1.1,а-расм). Бу турга фон-нейман архитектуралари киради, уларда фақат битта маълумотлар оқими бўлиб, буйруқларга кетма-кет ишлов берилади ва ҳар бир буйруқ битта маълумот оқими билан битта амални бажаради.
SIMD (Single Instruction stream/Multiple Data stream) архитектураси векторли ва матрицали ишлов бериш структураларини яратиш учун мўлжалланган. Ушбу архитектурадаги машиналар вектор элементлари орқали битта амални бир вақтнинг ўзида бир нечта маълумотлар устида бажаради. Бундай турдаги тизимлар одатда бир хил элементлар асосида қурилади, яъни тизимга кирувчи процессор элементлари бир хил бўлади ва уларнинг барчаси бир хил кетма-кетликдаги буйруқлар билан бошқарилади. Бунда фақат ҳар бир процессор ўзининг маълумотлар оқимига ишлов беради. Бундай схемали масалаларга матрицали ёки векторли (массивлар) ишлов бериш, чизиқли ва чизиқли бўлмаган, алгебраик ва дефференциал тенгламаларни ечиш, майдон назарияси ва бошқа кўплаб масалалар киради (1.1,б-расм).
MISD (Multiple Instruction stream/ Single Data stream) архитектура ўзига хос процессорли конвейерни қуриш учун мўлжалланган, яъни бунда ишлов бериш натижалари занжир тарзда бир процессордан бошқа процессорга узатилади. Бундай ҳисоблашга ихтиёрий ишлаб чиқариш конвейери мисол бўла олади. Замонавий электрон ҳисоблаш машиналарида бу қоида параллел ишловчи тизимда турли хил функционал блоклар томонидан амалларни бажариш схемасига асосланган. Бунда ҳар бир қисм умумий циклда ўзининг вазифасини бажаради. Бундай турдаги ҳисоблаш тизимларида конвейерлар процессорлар гуруҳини ҳосил қилиши керак бўлади (1.1,в-расм).
MIMD (Multiple Instruction stream/ Multiple Data stream) архитектураси барча процессорлари тизими хусусий маълумотлар оқими билан ўзининг дастури бўйича ишлаши учун мўлжалланган. Оддий ҳолларда улар автоном ва мустақил бўлиши мумкин, амалда ечиладиган масала ҳамма учун битта. Ҳисоблаш тизимларида бундай схемадан фойдаланиш катта маълумотлар оқимига ишлов бериш марказларининг ўтказувчанлик хусусиятини ошириш учун кўпгина ҳисоблаш марказларида қўлланилади (1.1,г-расм). Бу тур бир мунча катта бўлиб, ўз ичига мультипроцессорли ҳисоблаш тизимларини ҳам олади.
1.1-жадвал. Флинн классификацияси
Маълумотлар оқими
|
Буйруқлар оқими
|
Бир оқим
|
Кўп оқим
|
Бир оқим
|
SISD – Single Instruction stream/ Single Data stream (Битта буйруқ оқими ва битта маълумотлар оқими )
|
MISD – Multiple Instruction stream/ Single Data stream (Кўп буйруқлар оқими ва битта маълумотлар оқими)
|
Кўп оқим
|
SIMD - Single Instruction stream/ Multiple Data stream
(Битта буйруқ оқими ва кўп маълумотлар оқими)
|
MIMD – Multiple Instruction stream/ Multiple Data stream (Кўп буйруқлар оқими ва кўп маълумотлар оқими)
|
Флинн классификациясининг схемаси кенг тарқалган бўлиб, у ёки бу ҳисоблаш тизимларини дастлабки баҳолаш учун кенг фойдаланилади. У бир вақтда асосий иш қоидасини баҳолаш имконини ҳам беради. Ушбу классификациялар билан бир қаторда бошқалари ҳам мавжуддир, фақат улар кам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |