М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Сўзларнинг бир туркумдан бошқа туркумга кўчиши ёрдамида сўз ясалиши (семантик усул)



Download 1,58 Mb.
bet33/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

4. Сўзларнинг бир туркумдан бошқа туркумга кўчиши ёрдамида сўз ясалиши (семантик усул): сифат ва феъл отга, сон равишга ўтади: ўғил бола (ўғил - сифат) Ўғли келди (отга ўтган). У соат бирга (сон) келди. Акаси билан бирга (равиш) келди. Ўқув, ёзув, қурилиш (феъл отга ўтган). Бошқа туркумга кўчган сўзнинг маъноси ва гапдаги вазифаси ҳам ўзгаради.
5. Сўзларни такрорлаш ёрдамида сўз ясалиши. Бунда сўзлар такрорланиб янги сўзлар ясалади: пақпақ (ўйин), тур-тур (туриш), бипбип (автобус), пат-пат (мотоцикл), хола-хола (ўйин), манман, йўл-йўл(ранг), эс-эс (зўрға). Такрорий сўзларнинг ҳаммаси ҳам ясама эмас. Бунда ҳам янги маъно ясалсагина ясама сўз ҳисобланади: тез-тез, катта-катта каби такрорий сўзлар ясама эмас, бунда маъно кучайтирилган, холос.
2-§. Сўзларнинг тузилиш жиҳатидан турлари

Ўзбек тилида сўзлар тузилиш жиҳатидан қуйидаги турларга бўлинади:


1. Содда сўзлар бир ўзакдан иборат бўлган сўзлардир. Содда сўзлар икки хил бўлади: туб сўз, ясама сўз. Таркибида сўз ясовчи қўшимча бўлмаган содда сўзлар туб содда сўз дейилади: китоблар, кўпроқ, пишмоқ, яхшироқ. Сўз ясовчи қўшимча қўшилиши билан ясалган содда сўзлар ясама содда сўз дейилади: узумзор, ишчи, оқла. Ясама сўз ўзак ва ясовчидан иборат бўлади: бил+им, иш+чи.
2. Қўшма сўзлар икки ёки ундан ортиқ ўзаклардан ташкил топиб, битта сўроққа жавоб бўладиган сўзлардир: 1) туб қўшма сўзлар: кела бошлади, айтиб берди, кўтариб қўйди, кўриб қолди; 2) ясама қўшма сўзлар: томорқа, асалари, камгап, сотиб олмоқ.
3. Қисқартма сўзлар турли кўринишда қисқарган сўзлар бўлиб, уларнинг барчаси ясамадир: БМТ, ЎзМУ, Санқурбанк, педкенгаш.
4. Жуфт сўзлар маъно жиҳатидан бир-бирига мос келиб, жамлик, умумийлик маъносини билдирган сўзлардир: 1) туб жуфт сўзлар: сабзи-пиёз, катта-кичик, ўйнаб-кулиб; 2) ясама жуфт сўзлар: омон-эсон, кеча-кундуз, борди-келди, куйди-пишди.
Жуфт сўзлар қисмлари маъно билдириш-билдирмаслигига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) ҳар икки қисми ҳам якка ҳолда мустақил маъно билдириши мумкин: қозон-товоқ, арпа-буғдой, катта-кичик, бир-икки, сиз-биз, унга-бунга, аста-секин; 2) иккинчи қисми якка қўлланмайдиган сўз бўлиши мумкин: кийим-кечак, ёш-яланг, темир-терсак; 3) биринчи қисми мустақил маъно билдирмаслиги мумкин: қўни-қўшни, тўс-тўполон; 4) ҳар иккала қисми ҳам маъно ифодаламаслиги мумкин: икир-чикир, қаланғи-қасанғи, пойинтар-сойинтар, ували-жували, апил-тапил. Жуфт сўзлар қисмлари маъно жиҳатдан бир неча хил бўлади: 1) бир турдаги яқин предметларнинг номлари: қош-қовоқ, олтин-кумуш, қовун-тарвуз; 2) синоним сўзлар: куч-қувват, аста-секин, кекса-қари; 3) бутун ва бўлак номлари: ой-кун, вақт-соат, тоғ-тош; 4) антоним сўзлар: кеча-кундуз, яхши-ёмон, катта-кичик.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish