М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet126/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

35 - М А Ъ Р У З А
ЎЗГАЛАРНИНГ НУТҚИНИ ИФОДАЛАШ УСУЛЛАРИ
Режа:

1. Кўчирма гап.


2. Кўчирма гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши.
3. Ўзлаштирма гап.
4. Кўчирма ва унда ишлатиладиган тиниш белгилари.
5. Диалог.

Муаллиф ўз нутқида бошқалар ифодалаган фикрлардан ҳам фойдаланиши мумкин. Бундай фикрлар кўчирма гап, ўзлаштирма гап, диалог ва кўчирма шаклида берилади.




1-§. Кўчирма гап

Ўзгаларнинг ҳеч ўзгаришсиз берилган гапи кўчирма гап дейилади. Кўчирма гапда икки хил гап бўлади: кўчирилган гап ва муаллиф гапи. Иккаласи биргаликда кўчирма гапли қўшма гапни ҳосил қилади (20; 66). Муаллиф гапининг кесими деди, деб сўради, деб жавоб берди, гапирди, сўзлади, айтди каби феъллар билан ифодаланди. Кўчирма гаплар сўзлашув ва бадиий услубларда кўп ишлатилади. Кўчирилган гап муаллиф гапидан аввал, ундан кейин, унинг ичида, унинг икки томонида келиши мумкин: "Меҳнат иштаҳа очар", - дейди бобом. Чўпондан сўрадик: "Бу қўйлар кимнинг қўйи?" “Мен, - деди у, - эртага келаман”. Бош инженер ниҳоятда босиқлик билан: - Бу гапга Худойқуловнинг алоқаси йўқ, - деди.(Ж.Абд.)


Д и қ қ а т ! Айрим дарсликларда кўчирма гап ва кўчирмалар битта умумий матн деган ном остида берилган. Матнга қуйидагича таъриф берилади: “Маълум бир шахс томонидан айрим воқеа-ҳодиса, кўриниш, нарса-буюмнинг изчил тасвири ва тавсифи учун тузилган гаплар сираси(гуруҳи) матндир. Бу тасвирни ҳар бир шахс ўз билим савияси, қобилияти, иқтидори ва шароитига мос равишда ифодалаши ижодийликдир”
(22; 107-108). Мисоллар: - Султоним, раҳматни менга эмас, деҳқон бобога айтинг. Кўнглингиз хоҳишини шу киши топди, - деб жавоб берибди Алишер Навоий. (“Эл деса Навоийни”, 28-бет)
Матндаги ҳар бир янги фикр, янги ахборот хатбоши билан берилади (19; 113).


2-§. Кўчирма гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши

Кўчирилган гап қўштирноқ ичига олинади, бадиий асарларда тире билан ажратиб берилади.


Кўчирма гапда, кўчирилган гапнинг ўрнига қараб, тиниш белгиларининг ишлатилиши қуйидагича бўлади:
1. Кўчирилган гап дарак гап бўлиб, муаллиф гапидан олдин келса, ундан кейин вергул ва тире қўйилади: "Юринг, мен ўша томонга бораман", - деди Комила (бадиий асарларда тире ишлатилади). Сўроқ ва ундов белгилари қўштирноқ ёпилмасдан олдин қўйилади.
2. Кўчирилган гап муаллиф гапидан кейин келса, муаллиф гапидан кейин икки нуқта қўйилади: Бир кун Ҳусайн Мирзо шипга қараб ётиб, вазирларига шундай дебди: - Олиб келинг! (“Эл деса Навоийни”)
3. Муаллиф гапи кўчирилган гап ичида келса, тиниш белгилари қуйидагича қўйилади:
1) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмида ҳеч қандай тиниш белгиси бўлмаса ёки вергул ёхуд икки нуқта бўлса, бу белгилар туширилиб, муаллиф гапи ҳар икки томондан вергул ва тире билан ажратилади: "Ҳазрат, - дебди Худойберди унга қараб, - тандирни қуролмадим". (“Эл деса Навоийни”)
2) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг нуқта қўйиш лозим бўлса, муаллиф гапидан олдин вергул ва тире, муаллиф гапидан сўнг эса нуқта қўйилади: "Нойиб тўранинг гапларидан билинади ўзи, деди Мирёқуб. – Сиз бўлган гапларни айтиб беринг". (Ч.)
3) кўчирилган гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг сўроқ ёки ундов белгиси қўйиш лозим бўлса, муаллиф гапидан аввал ўша белги ва тире қўйилади, муаллиф гапидан сўнг нуқта ва тире қўйилиб, кўчирма гапнинг давоми бош ҳарф билан бошланади: "Хадичахон кўзларини айёрлик билан ўйнатиб туриб, кундошига қаради: - Гапни эшитаётирсизми? – деди. – Эртага бизникига шаҳарлик меҳмонлар келишар экан!".(Ч.)
4. Кўчирилган гап муаллиф гапининг ўртасида келса, тиниш белгилари қуйидагича қўйилади:
1) муаллиф гапининг узилиб қолган қисмининг охирига икки нуқта қўйилиб, кўчирилган гап қўштирноқ ичига олинади; кўчирилган гапдан кейин вергул ва тире қўйилиб, кейин муаллиф гапининг давоми ёзилади: Саодат: "Биз ҳам астойдил меҳнат қилдик", - деди.
2) кўчирилган гап сўроқ ёки ҳис-ҳаяжон гап бўлса, уларнинг белгилари қўштирноқ ичида бўлади: Ўқитувчимиз : "Сен қайси бадиий китобларни ўқиб чиққансан?" - деб сўрадилар.
5. Кўчирма гаплар ҳамсуҳбатларнинг луқмаси тарзида ифодаланганида ёзма нутқда ҳар бир луқмадан аввал тире қўйилади. Бу луқмаларда муаллиф гапи бўлмайди: - Шаҳарда қариндошингиз борми? - Йўқ.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish