2. Зидлов муносабатли боғланган қўшма гаплар ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Бундай гаплар таркибидаги содда гаплар ўзаро аммо, лекин, бироқ боғловчилари, -у(-ю) ёрдамида боғланади: Юртимизнинг бу куни чиройли, лекин эртаси, индини яна чиройлироқ, бахтлироқ бўлади. Ҳаво очилди-ю, ҳарорат сезилмади.
Баъзан зидлик мазмунини кучайтириш учун зидлов боғловчиси ва бу вазифада қўлланган -у(-ю) юкламаси бирга ишлатилади: Кечаси қор ёғди-ю, лекин ҳаво унчалик совимади. Ёзувда зидлов боғловчиларидан олдин, юкламалардан кейин вергул қўйилади.
3. Айирув муносабатли боғланган қўшма гаплар ва уларда вергулнинг ишлатилиши. Бундай гаплардаги содда гаплар ўзаро айирув боғловчилари гоҳ...гоҳ, ё...ё, ёки...ёки, баъзан...баъзан, дам...дам, ёхуд...ёхуд ёрдамида боғланади. Айирув боғловчили боғланган қўшма гаплар воқеа-ҳодисаларнинг галма-гал бўлишини ёки улардан бири бўлишини ифодалайди: Гоҳ осмонни тутиб ашула янграр, гоҳ аллақаердан гармонь товуши эшитилиб қолар эди.
Такрорланиб қўлланган айирув боғловчиларнинг иккинчисидан олдин вергул қўйилади, айирув боғловчилар якка қўлланса, ҳеч қандай тиниш белгиси қўйилмайди.
4. Инкор муносабатли боғланган қўшма гаплар. Бундай гаплар қисмлари ўзаро на инкор юкламаси орқали боғланади ва орасига вергул қўйилади: На сув бор, на бирон емиш қолибди.
5. Бўлса, эса сўзлари ёрдамида боғланган қўшма гаплар. Бундай гапларда қиёслаш ва зидлаш муносабатлари мавжуд бўлади: Отабек сукутда, Ўзбек ойим бўлса боши билан “шундоғ” ишорасини берар эди.(А.Қод.)
3-§. Боғловчисиз қўшма гаплар
Махсус боғловчи воситаларсиз, асосан оҳанг ёрдамида бириккан содда гаплардан тузилган қўшма гаплар боғловчисиз қўшма гаплар дейилади: Бундай қўшма гап қисмлари оҳангдан ташқари айрим сўзларнинг такрорланиши, гап қурилиши, умумий бўлаклар воситасида бирикади: Кеч кирди, теварак-атрофга қоронғилик туша бошлади. Бу қўшма гапдаги содда гаплар ўзаро фақат оҳанг ёрдамида боғланган, уларнинг ўрнини алмаштириб бўлмайди.
Боғловчисиз қўшма гаплар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Боғланган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гап: Тиғ яраси тузалади, тил яраси тузалмайди.
2. Эргашган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гап: Қор ёғди – дон ёғди. (ўхшатиш)
3. Боғловчили қўшма гапга синоним бўлмаган боғловчисиз қўшма гап: Хушхабар олиб келдим: гарнизон янчилди.(Ш.)
Боғловчисиз қўшма гаплар таркибида тиниш белгилари қуйидагича қўлланади:
1. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари бир пайтда ёки кетма-кет юз берган воқеа-ҳодисаларни ифодаласа, улар орасига вергул қўйилади: Арава ғижирлаб борар, аравакаш хиргойисини бир зумга ҳам тўхтатмас эди.
2. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари ўзаро мазмунан бир-биридан анча узоқ бўлса, улар орасига нуқтали вергул қўйилади:
Ёмғир челакдан қуйгандай шариллаб ёғарди; унинг хаёли узоқ ёшлик пайтларида кезар эди. Полицмейстер зинада тўхтади; унинг башараси ёвуз ва қутурган эди.(О.)
3. Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмнинг сабабини билдирса, изоҳласа, тўлдирса, улар орасига икки нуқта қўйилади: Гап шу: эртага мен билан йўлга чиқасиз.
4. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари ўзаро зидлик, ўхшашлик ёки шарт муносабатига киришган бўлса, улар орасига тире қўйилади: Қор ёғди – дон ёғди. Ёшим етмиш иккида – ўзим йигитман.
Такрорлаш учун саволлар
1. Бојланган єўшма гап таърифини айтинг. 2.Бојланган єўшма гап турларини сананг. 3. Бириктирув муносабатли бојланган єўшма гаплар іаєида гапиринг. 4. Зидлов муносабатли бојланган єўшма гаплар іаєида гапиринг. 5. Айирув муносабатли бојланган єўшма гаплар іаєида гапиринг. 6. Инкор муносабатли бојланган єўшма гаплар іаєида гапиринг. 7. Бојловчисиз єўшма г. таърифини айтинг. 8. Бојловчисиз єўшм. гап оіангдан ташєари єандай воситалар билан бојланади? 9. Бојланган єўшма гапларга синоним бўладиган бојловчисиз єўшма гапларга мисоллар келтиринг. 10. Эргашган єўшма гапларга синоним бўладиган бојловчисиз єўшма гапларга мисоллар келтиринг. 11. Бојловчили єўшма гапларга синоним бўлмайдиган бојловчисиз єўшма гапларга мисол келтиринг. 12. Бир неча эргаш гапли єўшма гапларнинг таърифини айтинг. 13. Тўјридан-тўјри (биргалик) эргашув іаєида гапиринг. 14. Кетма-кет эргашув іаєида гапиринг. 15. Аралаш турдаги єўшма гапларнинг таърифини айтинг. 16. Бојланган єўшма гапнинг єайси турида иккинчи содда гапнинг кесими кўпинча бўлишсиз шаклда бўлади? 17. Бојланган єўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилишини гапиринг. 18. Бојловчисиз єўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши іаєида гапиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |