М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-МАЪРУЗА ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ



Download 1,58 Mb.
bet116/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

32-МАЪРУЗА
ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАПЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Режа:
1. Эргаш ва бош гаплар ҳақида маълумот
2. Бош гапдаги маълум бир бўлакни изоҳлаб келадиган эргаш гаплар


1-§. Эргаш ва бош гаплар ҳақида маълумот

Бирдан ортиқ содда гапларнинг мазмун жиҳатдан тобе-ҳоким муносабати асосида, яъни бирининг бошқасига эргашишидан тузилган қўшма гап эргаш гапли қўшма гап дейилади: Илдиз озиқ берса, новда кўкарар. Эргашган қўшма гапда бош гап ва эргаш гап бўлади.


Мазмуни изоҳланадиган гап бош гап ҳисобланади. Бош гапга эргашиб, унинг мазмунини изоҳлаб келган гап эргаш гап дейилади: Ҳамма йиғилгач, мажлис бошланди. Бу гапда Ҳамма йиғилгач гапи эргаш гап бўлиб, Мажлис бошланди деган бош гап орқали ифодаланган воқеа-ҳодисанинг бажарилиш пайтини изоҳлаб келган.. Эргаш гап бош гапни бутунича ёки унинг бирор бўлагини изоҳлайди: Раис киргач, ҳамма тинчланди гапида эргаш гап бош гапни бутунича изоҳлаяпти. Сиз шуни унутмангки, курашчилар ёлғиз эмас гапида эса эргаш гап бош гап таркибидаги олмош билан ифодаланган тўлдирувчини (шуни) изоҳлаяпти. Эргаш гап бош гапдан олдин, ундан кейин ёки унинг ичида кела олади: Ўқитувчи, қўнғироқ чалингач, синфга кирди. Бу гапда эргаш гап бош гап ичида қолган.
Эргаш гаплар бош гапларга чунки, шунинг учун, -ки, агар, гарчи, мабодо, гўё(ки) (айрим дарсликларда гўё боғловчиси боғловчи вазифасидаги сўз деб аталган (16; 345) каби эргаштирувчи боғловчилар, феълнинг равишдош, сифатдош, ҳаракат номи шакллари, шунингдек, юклама, кўмакчилар, кўмакчили қурилмалар (шунинг учун, шу сабабли, шу туфайли) турли вазифадаги кўрсатиш олмошлари, ким - у, қандай – шундай, қанча – шунча, қайси – ўша, қаерда – у ерда, каби бир-бирига ишора маъносини билдирадиган сўроқ олмошлари ва кўрсатиш олмошларидан иборат нисбий сўзлар, сабабли, туфайли, деб сўзлари орқали боғланади: 1. Биз китобни севамиз, чунки у билим манбаидир. 2. Ҳосил тўкин бўлса, тўйлар тўхтамас.
Д и қ қ а т ! Кесими таркибида –ки, таркибида шунинг учун боғловчиси қатнашган гаплар к ў п и н ч а бош гап ҳисобланади, кесими таркибида –са, -са ҳам, -б(-иб), -гач, -гунча, -ганда, -р(-ар) экан боғловчи воситалари, шунингдек, кўмакчилар, чунки, агар, гўё(ки), токи боғловчилари қатнашган гаплар эса ҳ а р д о и м эргаш гап ҳисобланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish