УЎК 33:005.5
КБК 65.290-2
М 50
УЎК 33:005.5
КБК 65.290-2
МИЛЛЕР, Жон Г.
Савол ортидаги савол
/
Жон Г. Миллер, инглиз тилидан
Рафиқ Ўзтурк таржимаси. Тошкент: “Ofset-print” МЧЖ,
“Nihol” nashriyoti, 2021. 104 бет.
ISBN 978-9943-23-187-0
ISBN 978-9943-23-187-0
Таржимон
Рафиқ Ўзтурк
“Asaxiy books” лойиҳаси доирасида таржима ва чоп
қилинди
© “Asaxiy books” МЧЖ, 2021
© 2001 by John G. Miller
Ушбу китоб замонавий бизнес ва умуман жамиятдаги му ҳим
жиҳат – шахсий жавобгарлик, ички масъулият бўйича қўлланма
бўлиб, одамларда унинг етишмаслиги ўзаро айбловлар, но-
розилик ва сусткашликка олиб келади. QBQ (СОС)
консалтинг
компанияси асосчиси Жон Миллер шахсий жавобгарликни
қандай қилиб одатга айлантириш орқали муаммоларга
ечим топиш, хизмат кўрсатиш
сифатини ях шилаш, жамоада
бирдамлик ҳамда ўзгаришларга хайри хоҳлик муҳитини яратиш
ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбек тилига илк бора таржима қилинган ушбу китобда
муаллиф тўғри танланган
оддий саволлар ишингиз ва
ҳаётингизни қандай ўзгартириб юборишини мисоллар ёрда-
мида тушунтириб беради.
5
Муаллифдан
Қўлингиздаги китоб “QBQ!” – “Савол ортидаги са вол”нинг
асл нусхаси эмас.
Ундан яхшироғи.
Китобнинг асл нусхаси бундан ўн йил аввал, дўс-
тим ва ижодий ҳамкорим Дэвид Левин иккимиз
“Шах
сий жавобгарлик”
номли илк китобимни 299 саҳифа дан
ўқишга қулайроқ
“СОС!”
га қисқартирганимизда яра-
тилганди ва энг қизиғи шундан сўнг бошланди.
Ҳайратимизни ошириб, бозор унга катта қизиқиш
бил дирди ва биз (
“Flipping the Switch”
– “Тугмачани бо-
сиш” ва
“Outstanding!”
– “Ажойиб!”ни ҳам қўш ган да)
бир миллион китобни ўқувчилар қўлига
етказиб бе риш-
га мушарраф бўлдик. Айни пайтда сон-саноқ сиз маъ -
ру залар ва ўқув машғулотларидан сўнг
“СОС!”
ҳа мон
инсонлар ҳаётига қандай ўзгаришлар олиб ки ра ёт га ни ни
эшитишдан завқланамиз.
“СОС!”
ҳаётимни ўз гар тир ди!”
ёки “Қанийди,
‘СОС!’
ни бир неча йил аввал топ га ним -
да!” каби изоҳларни ўқиш – биз учун катта бахт.
“СОС!”
ўзининг таъсир
кучи доирасида йиллар да-
вомида собит қолаётганини кўриш ҳам қувонарли ҳол.
Кўплаб китоблар катта шов-шув билан омма эътибо рига
ҳавола этилади, аммо тез орада бозордан ғойиб бў лади
ва унутилади. Бироқ
“СОС!”
бугун одамлар ва ташкилот-
лар учун ҳар доимгидек аҳамиятли эканини исботлади.
Албатта, бу муваффақиятларнинг ҳеч бири
“СОС!”
-
ни янада яхшилашга эҳтиёж йўқлигини англатмасди.
Шу боис, ўқувчилар ва мижозларнинг йиллар даво ми-
да билдирган фикр-мулоҳазаларига кўра
биз китоб-
нинг аниқлик киритилиши ва сайқалланиши зарур бўл-
ган айрим жиҳатларини пайқадик. Шунингдек, ки тоб
6
охирига кичик бир бўлим қўшиб, ўқувчиларни энг кўп
қизиқтирадиган саволларга жавоб бердик.
“СОС!”
–
“Савол ортидаги савол”
бўйлаб ўз саё-
ҳа тингизни бошлар экансиз, бундан беҳад
мам нун ли-
гимизни билишингизни хоҳлардик. Биз дунё бўй лаб
кўплаб дўст орттирдик ва энди сизни ҳам улар дан бири
деб биламиз.
Шахсий жавобгарлик
тўғри си да ги нома-
миз га ишонч билдирганингиздан
миннат дор миз, чунки
“СОС!”
ҳам аслида бошдан-оёқ шу ҳақда.