М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

7.2.-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида фоиз ставкаларининг ўзгариши2010-
2017 йй (%) 
Давр 
Йиллик 
қайта 
молиялаш 
ставкаси 
Қисқа муддатли 
кредитлар бўйича 
ўртача тортилган 
ставка 
Юридик 
шахсларн
инг 
сўмдаги 
муддатли 
депозитла
ри бўйича 
Жисмоний 
шахсларни
нг сўмдаги 
муддатли 
депозитлар
и бўйича 
ўртача 


146 
ўртача 
тортилган 
ставка 
тортилган 
ставка 
2010 
32,3 
25,7 
12,9 
32,2 
2011 
26,8 
28,0 
16,0 
38,1 
2012 
34,5 
32,2 
19,2 
40,2 
2013 
27,1 
28,1 
17,1 
36,2 
2014 
18,8 
21,2 
11,3 
34,5 
2015 
16,0 
18,8 
9,6 
27,1 
2016 
14,0
*
19,4 
9,8 
16,7 
2017 
14,0 
18,5 
9.4 
20,3 
Манба: 1.Экономика Узбекистана.Аналитический бюллетен за январь-
март 2018 г.с.13 
Пул-кредит сиѐсати асосида иқтисодиѐтга пул-кредит сиѐсатининг 
таъсир этиши жараѐнларини ўрганувчи пул назарияси ѐтади. Ушбу назарияга 
икки хил ѐндашувчи иқтисодчилар ўртасида кўп йиллардан бери 
тортишувлар бўлиб келмоқда. Буларга неокейнсчилар назарияси ва 
замоновий пул миқдори назарияси тарафдорларини киритамиз. Ҳар икки 
назария тарафдорлари ҳам пул таклифининг номинал ЯИМ га таъсирини 
инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аҳамиятига ҳар хил баҳо берадилар. 
Кейнсчилар фикрича, монетар сиѐсат юритишда фоиз ставкаси даражасига 
асосланиши, монетаристлар фикрича эса, пул таклифининг даражасига 
асосланиши лозим. Кейнсчилар бозор иқтисодиѐтини тартибга солишда 
давлат аралашуви шарт деб ҳисоблашади, монетаристлар эса уни ортиқча деб 
ҳисоблайдилар. 
Кейнсчилар пул таклифининг ЯМИга таъсирини қуйидаги кетма-
кетликда амалга ошади деб ҳисоблашади:
-
пул таклифининг ўзгариши фоиз ставкасининг ўзгаришига олиб келади; 
-
фоиз ставкасининг ўзгариши ўз навбатида, инвестицияларга бўлган 
талабнинг ўзгартиради; 
-
инвестицияларга талаб ўзгариши ялпи талаб (ялпи харажатларнинг 
ўзгаришига олиб келади; 
-
ялпи талабнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмига ( ЯИМга) таъсир 
этади.
Монетаристлар эса пул миқдорининг ўзгариши билан ЯММ ўзгариши 
ўртасида яқинроқ алоқа мавжуд; яъни, пул миқдорининг ўзгариши бевосита 
ЯММ ўзгаришига олиб келади деб ҳисоблашади. Буни улар пулнинг 
миқдорий назарияси тенгламаси билан изоҳлайдилар.
 
Айни пайтда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини барқарор деб 
ҳисоблайдилар, кейнсчилар эса, аксинча, беқарор дейдилар. 


147 
Ҳозирда мавжуд бўлган монетаристик сиѐсатнинг моделлари бу икки 
ѐндашувни синтез қилган, яъни, бу ѐндашувларнинг ижобий жиҳатларини 
қўшиб, ўзида акс эттиради. Пул кредит сиѐсатининг узоқ муддатли 
мақсадларига эришиш учун монетаристик ѐндашув кўпроқ ишлатилади. Шу 
билан бирга қисқа муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир 
этиш усулидан воз кечмайди. . 
Марказий Банк бир вақтнинг ўзида ҳам пул массасини, ҳам фоиз 
ставкасини ўзгартирмасдан ушлаб тураолмайди. Пулга талаб ўсган 
ҳолатларда мақсад фоиз ставкасининг барқарорлигини таъминлаш бўлса 
Марказий Банк пул таклифини оширишга мажбур бўлади. Бу тадбир юмшоқ 
пул кредит сиѐсати деб юритилади.
Пул массасининг кўпайиб 
кетишига йўл қўймаслик учун пул таклифини чеклаш сиѐсатини қўллаш фоиз 
ставкасининг кўтарилишига олиб келади ва бу сиѐсат қаттиқ пул кредит 
сиѐсати деб юритилади. 
Агар пулга талаб инфляция тасирида кўпайса қаттиқ пул кредит 
сиѐсатини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мабода пулга талаб ишлаб 
чиқариш ва даромадларнинг ўсиши оқибатида ошса юмшоқ пул кредит 
сиѐсатини қўллаш ўринлидир.
 
Пул кредит сиѐсатиниг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири биринчи 
параграфда таъкидланганидек пул таклифи ўзгаришининг фоиз ставкаси 
даражасига, фоиз ставкаси ўзгаришининг эса инвестиция харажатлари 
ҳажмига (бу билан ялпи харажатлар ҳажмига ҳам) ва ялпи харажатлар 
ўзгаришининг ишлаб чиқариш яъни ялпи таклиф ҳажмига таъсири 
кўринишида босқичма - босқич рўй беради. Фоиз ставкасининг пул таклифи 
ўзгаришига тасирчанлиги, ѐки инвестиция харажатларининг фоиз ставкаси 
ўзгаришига тасирчанлиги паст бўлиши пул кредит сиѐсатини амалга 
оширишда муаммоларни келтириб чиқаради.
Пул-кредит сиѐсати фискал ва савдо сиѐсатлари билан чамбарчас 
боғлиқ. Агарда Марказий банк қайд қилинган валюта курсини сақлаб 
туришни мақсад қилиб қўйса мустақил (ички) пул сиѐсатини олиб бориш 
мумкин бўлмай қолади. Чунки алмашинув курсини таъминлаб туриш учун 
валюта захираларини кўпайтириб ѐки камайтириб туриш иқтисодиѐтда пул 
ҳажмига бевосита таъсир кўрсатади. Пул-кредит ва фискал сиѐсатларни 
мувофиқлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам мавжуд. Агарда 
ҳукумат иқтисодиѐтни давлат харажатларини ошириш орқали қўллаб-
қувватлашни амалга оширмоқчи бўлса, унинг муваффақиятли амалга ошиши 
кўпроқ пул-кредит сиѐсатининг характерига боғлиқ. Чунки, бу 
мўлжалланаѐтган харажатлар қимматли қоғозлар (яъни, облигациялар)ни 
чиқариш эвазига амалга ошса, пулга бўлган талаб ошади ва натижада эса 
фоиз ставкалари кўтарилади. Бу эса инвестиция харажатларининг 
камайишига олиб келади. Ёки Марказий банк ҳукуматнинг юқоридаги 
сиѐсатини қўллаб-қувватлаш учун пул таклифини маълум миқдорда 
кўпайтирса, пул қадрсизланиши мумкин. Умуман, барқарор пул-кредит 


148 
сиѐсати ҳукумат томонидан олиб бориладиган фискал сиѐсатга ҳамма вақт 
ҳам мос келавермайди. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish