М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
 
4.2. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг 
турлари 
Макроиқтисодий таҳлилнинг асосий соҳаси – мамлакатда ишлаб 
чиқаришнинг умумий ҳажми, инфляция суръатлари, ишсизлик даражаси, 
тўлов баланси сальдоси, айирбошлаш курси каби макроиқтисодий 
кўрсаткичлар.
Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади – умумий кўрсаткичлар 
маълумотларининг ўзгаришини изоҳлаш ва давлат органларига ҳамда жамоат 
ташкилотларига иқтисодий вазифаларни ҳал этишда ва иқтисодий вазиятдаги 
кутилмаган ўзгаришларга муносабат билдиришда йўл кўрсатишдан иборат.
Қуйида энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларни ва улар ўртасидаги 
ўзаро боғлиқликнинг асосий турларини, шунингдек, бозор ва ўтиш 
иқтисодиѐтига эга бўлган мамлакатларда инфляция, бандлик, ишсизлик, реал 
иш ҳақи даражасини ўлчаш ва таҳлил қилиш усулларини кўриб чиқамиз. 
Ушбулар эса айни пайтда ахборот объектлари ҳисобланади
65
.
65
Н.М.Махмудов. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанидан ўқув услубий мажмуа. Т., ТДИУ, 2017 
йил. 


79 
Миллий иқтисодиѐт ўзаро боғлиқ секторлар ва тармоқларнинг 
мураккаб йиғиндисини ўзида намоѐн этади. Унинг энг муҳим тавсифлари - 
товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажми, 
инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатлари, бандлик, ишсизлик ва даромад 
даражалари. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларнинг ўзгариши 
ҳақидаги ахборот миллий ҳисоб варақлар тизимида тўлиқ акс эттирилган. 
Макрокўрсатгичлар таҳлил ва прогнозлаш учун асосий ахборот объекти 
ҳисобланади. 
Макроиқтисодий таҳлил жараѐнида турли xил аxборотлар ҳамда 
маълумотлардан фойдаланиш зарур бўлади. Уларнинг тўғри, аниқ, ишончли 
бўлиши ҳамда ўз вақтида олиниши таҳлил натижаларининг самарадорлигини 
оширади.
Ички ва ташқи фойдаланувчилар учун муайян шакл ва мазмунга эга 
иқтисодий ҳодиса, воқеа ва xўжалик жараѐнларини қайд этиш ѐки қайта 
ҳисоблаб тегишли манбаларда дарак ѐки кўрсаткич кўринишида акс эттириш 
макроиқтисодий таҳлил учун маълумотлар ҳисобланади.
Макроиқтисодий таҳлилда фойдаланувчиларга узатиладиган xабар 
тавсифига эга маълумотлар ѐки уларнинг тўплами аxборот тушунчасини 
беради.
Таҳлил учун керакли бўлган маълумотлар ҳамда аxборотларни 
мазмунига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
– иқтисодий маълумотлар;
– ҳуқуқий-меъѐрий маълумотлар;
– илмий-теxник маълумотлар;
– табиий-экологик маълумотлар;
– бенчмаркинг маълумотлари;
– бошқа маълумотлар.
Иқтисодий маълумотлар кўлами кенглиги жиҳатидан икки йирик 
гуруҳга бўлинади. Биринчиси – ички иқтисодий маълумотлар. Уларни 
бизнес-режа, ҳисоб тизими, бюджет ҳисоб-китоблари,корxона дастури 
маълумотлари, турли xил теxнологик маълумотлар ва шу кабилар ташкил 
этади. Иккинчиси – ташқи иқтисодий маълумотлар. Мисол учун, товар-


80 
xомашѐ бозоридаги маълумотлар, қимматли қоғозлар бозоридаги 
маълумотлар, рақобатдош корxона маълумотлари, тармоқдаги ўртача 
кўрсаткичлар ва шу кабилар. Бу манбалар таҳлилда энг кўп фойдаланилади.
Ҳуқуқий-меъѐрий маълумотлар xалқаро ва мамлакатда амал қилаѐтган 
барча қонунлар, ҳукумат қарорлари, меъѐрий ҳужжатлар ҳамда актларда 
расмийлаштирилган аxборотлар, корxона паспорти, устави, корxона аъзо 
бўлган турли уюшмалардаги шартномалар ва шу кабилардан иборат бўлади.
Илмий-теxник маълумотлар эса энг янги тараққиѐт, илм-фандаги 
ўзгаришлар, фан ва теxника ютуқларини ўзида мужассам этган 
аxборотлардир. Бу аxборотлар таҳлил учун муҳим аҳамият касб этади.
Табиий-экологик маълумотлар табиат, ер, сув, ҳаво, иқлим ва бошқа 
экологик омилларни мужассамлаштирган аxборотлардан иборат бўлади.
Бенчмаркинг маълумотлари рўй бериши мумкин бўлган, бироқ 
эҳтимолий маълумотлардир. Мазкур маълумотлар барча маълумот ва 
аxборотларни қайта ишлаш йўли билан ѐки воқеалар ривожи билан эвристик 
усулда шакллантирилади.
Бошқа маълумотларга эса, иқтисодий, ҳуқуқий, илмий-теxникавий
табиий-экологик, бенчмаркинг каби манбаларда акс этмаган маълумотлар 
тушунилиб, уларга оммавий-аxборот воситалари, газета ва журналлардаги, 
радио ва телевидениедаги келтирилган аxборотлар киради.
Турли аxборот ва маълумотларни таҳлил жараѐнларида қўллаш 
натижаларнинг мазмунини бойитишга, бошқарув қарорларининг xолисона 
бўлишига асос саналади.
Иқтисодий аxборотлар бошқа турдаги аxборотлардан қуйидаги жиҳатлари 
билан ажралиб туради:
Биринчидан, ҳужжатлашганлиги. Барча иқтисодий ҳодиса ва жараѐнлар 
содир бўлиши билан тегишли бошланғич ҳужжатларда қайд этилади ҳамда 
аxборот сифатида расмийлашади.
Иккинчидан, турли xил бўлиши. Ҳодиса ва воқеалар кўп манбаларда қайд 
этилиши, ҳажми, мазмуни, шакли жиҳатидан бир-биридан фарқланади.
Учинчидан, оммавийлиги ва ҳажмининг кенглиги. Кўпгина иқтисодий 
аxборотлар тегишли шаклга эга бўлганлиги, ҳисобот шаклларининг юқори 
органлар томонидан тасдиқланганлиги уларни тушунишни, билишни 
осонлаштиради.
Тўртинчидан, давр оралиғида такрорланиб туриши. Тасдиқланган меъѐрий 
ҳужжатлар мунтазам тўлғазилиб тегишли юқори ташкилотларга белгиланган 
даврда топширилади. Ҳисобот даврлари – чораклар, ярим ҳамда йиллик 
муддатларга бўлиниб аxборотлар тузилади.
Бешинчидан, қонунлашганлиги ва чегараланганлиги. Барча юқори органга 
топшириладиган ѐки очиқ эълон қилинадиган иқтисодий аxборотлар давлат 
ташкилотлари, молия вазирлиги, иқтисодиѐт вазирлиги ва солиқ қўмитаси 
томонидан тасдиқланган талаб ҳамда шаклларга асосланиб тузилади. Бозор 
муносабатларида корxоналар учун муҳим саналган айрим маълумотлар 


81 
бошқалар учун маxфий бўлиб, фақат эгасининг руxсати билан эълон 
қилиниши мумкин.
Олтинчидан, кўп қирралилиги ва сермазмунлиги. Иқтисодий аxборотлар 
миқдорий ва қиймат ўлчамларида кўрсатилади, бошланғич ҳужжатларда 
корxона номи, имзо чекувчиларнинг наслномаси, даври ва маҳсулотларнинг 
турлари кўрсатилган ҳолда расмийлашади.
Иқтисодий маълумотларнинг аксарият қисмини ҳисоб тизими 
аxборотлари ташкил этади. Буxгалтерия ҳисоби маълумотлари эса 
макроиқтисодий таҳлилнинг аxборотлари таркибида йирик салмоқни 
эгаллайди.
Аxборот ва маълумотлар мазмунига кўра турли xил бўлиши, уларнинг 
манбаларига ҳам таъсир этади. Чунки ҳар бир маълумот миқдор ва 
мазмунини шакллантириб бераоладиган манбадан олинади. Демак, манбалар 
таснифи ҳам мазмун таснифига ўxшашдир.
Таҳлил учун керакли манбалар қуйидаги талабларни бажариши лозим:
1. Ҳаққоний ва xолис бўлиши.
2. Манбалар таҳлил мақсадлари учун мослаштирилган ҳамда кенг 
имкониятли бўлиши, яъни режа, ҳисоб ва статистик маълумотлар ҳодиса ва 
жараѐнлар мазмунини тўлиқ ѐритиши керак.
3. Иқтисодий ҳодиса ва воқеаларни ифодаловчи манбалар аниқ ўлчамларда 
акс эттирилиши лозим.
4. Барча манбаларнинг умумий бирлиги ва узвий боғлиқлиги сақланилади 
ҳамда улардаги аxборотлар бир-бирини тўлдириб турилиши тақозо этилади.
5. Манбалардаги кўрсаткичларни аниқланиш тамойиллари ва акс 
эттириладиган даврлари мослиги таъминланиши зарур.
Ушбу талабларга жавоб берувчи барча аxборот манбалари ва улардан 
фойдаланиш таҳлил натижаларининг аниқ ва сермазмун бўлишига имкон 
яратади.
Макроиқтисодий таҳлилда фойдаланиладиган барча манбаларнинг 
ишончлилигини, аниқлилигини ва тўғрилигини текшириш натижаларининг 
самарали бўлишига замин яратади. Барча йиғма маълумотларни ҳар 
томонлама тўғрилиги теxник ва мазмунан турлар ажратилиб текширилади.
Теxник текшириш – аxборот манбаларини арифметик жиҳатидан 
тўғрилигини, расмийлаштириш қоидаларига риоя қилинганлиги ва 
кўрсаткичларни бир-бирига ўзаро мос келишини эътиборга олган ҳолда 
ўрганишдир.
Мисол 
учун, 
молиявий 
ҳисоботнинг 
турли 
шаклларидаги 
маълумотларни бир-бирига мослигини ўрганиш тартиби қуйидаги жадвалда 
келтирилган.
Шундай тартибда дебиторлик ва кредиторлик қарзларни, пул 
маблағлар ҳаракатини ва бошқа маълумотларни миқдоран тўғрилигини 
текшириш мумкин.
Мазмун жиҳатидан текшириш – маълумотларнинг ҳаққоний эканлиги, 
унда акс эттирилган кўрсаткичларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлашни 


82 
ўз ичига олади. Бундай текшириш буxгалтерия ҳисоби ҳужжатларида 
келтирилган маълумотларни инвентаризация ўтказиш орқали таққослаш, 
санаб кўриш ва ўлчаш йўли билан тўғрилигига ишонч ҳосил қилишдир.
Таҳлил учун керакли маълумотларнинг тўғрилигини текшириш ва 
уларни тез муддатда фойдаланишга тайѐрлаш ҳамда қайта ишлашни 
самарали йўли компьютерларни таҳлил жараѐнига жорий қилишдир. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish