М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
4.3. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида 
Мамлакатни 
макроиқтисодий 
таҳлил 
қилиш, 
иқтисодиѐт 
ривожланишидаги муаммоларни ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича 
чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун Миллий ҳисоблар тизимида 
ҳисобланадиган 
бир 
қатор 
кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. 
Бу 
кўрсаткичларнинг асосийларидан бири бўлиб ялпи миллий маҳсулот ѐки 
унинг модификацияси бўлган ялпи ички маҳсулот ҳисобланади. 
ЯММни ҳисоблаш усулларини ўрганишдан олдин макроиқтисодий 
ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичларга тўхталиб ўтамиз. Бу 
кўрсаткичларга қуйидагилар киради: 
-ЯММ, ЯИМ, соф миллий маҳсулот, миллий даромад, шахсий даромад, 
ихтиѐридаги даромад; 
-давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол нарх индекси, 
инфляциянинг ўсиш суръатлари; 
-ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик 
даражаси; 
-аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, 
уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар киради. 
Бу кўрсаткичлар иқтисодий тизимнинг умумий ҳолатини турли 
томондан ифодалаб, ижтимоий ишлаб чиқаришда барча қатнашувчилар яъни, 
корхона, тармоқ, минтақа, давлат ва уй хўжалиги фаолиятлари натижалари 
асосида аниқланади. 
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) макроиқтисодий маълумотларга 
ишлов бериш ва уларни макроиқтисодий таҳлил мақсадлари учун 
тизимлаштирилган кўринишда тақдим этиш имконини берувчи бухгалтерия 
ҳисоби сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиѐт кўрсаткичларини 
таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини амалга оширишда зарур бўлган 
ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият 
томонидан тан олинган базани ўзида намоѐн этади
66

Миллий ҳисоблар тизими – муайян даврда реал ишлаб чиқариш 
ҳажмини ва барча асосий секторлар ва ишлаб чиқариш омилларининг 
мамлакатнинг умумий ишлаб чиқаришига қўшган ҳиссасини кўрсатувчи 
турли фаолият турларини ҳисобга олувчи статистика тизими.
Таъкидлаш лозимки, МҲТнинг макроиқтисодий таҳлил учун ўта муҳим 
аҳамиятга эгалиги қуйидагиларда намоѐн бўлади. 
66
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


83 
Биринчидан, МҲТ макроиқтисодий таҳлил учун зарур база ҳисобланиб, 
ўзининг анча мослашувчанлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. 
Ривожланишнинг турли босқичларида турган мамлакатлар учун ҳисоб-
китобларни амалга ошириш учун манба бўлиб хизмат қилади, ҳамда таҳлил 
ва прогноз учун ахборот базаси ҳисобланади. 
Иккинчидан, МҲТ нафақат муайян даврда, балки динамикада ҳам 
(муайян вақт қатори мобайнида) энг муҳим макроиқтисодий ўртача 
кўрсаткичлар (масалан, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаси) 
ҳаракатини кузатиш имконини берувчи тизимни ўзида намоѐн этади. 
Учинчидан, МҲТ – халқаро таққослашлар учун энг муҳим ахборот 
манбаи ҳисобланади, чунки халқаро ташкилотларга миллий ҳисобварақлар 
бўйича маълумотларни, халқаро стандартларга мос келувчи таърифлар ва 
таснифларни тақдим этишда фойдаланилади. Ушбу маълумотлар кўплаб 
ҳолатларда, масалан, имтиѐзли ѐрдам олиш ҳуқуқини белгилашда, ХВФга 
аъзо мамлакатлар квоталарини ҳисоблаб чиқишда, шунингдек, турли 
мамлакатлар миллий ҳисобларини таққослашни амалга ошириш имконини 
беради
67

Миллий ҳисобчилик тизими макроиқтисодий кўрсаткичларни изоҳлаш 
асоси макроиқтисодиѐт - бу мамлакат миқѐсида моддий ишлаб чиқариш ва 
номоддий соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий xўжалиги 
даражасидаги иқтисодиѐтдир. Макроиқткодиѐт ўз ичига xалқ xўжалигининг 
моддий ва номоддий ишлаб чиқариш ҳамда xизмат кўрсатиш соҳаларини 
олади. 
Миллий иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш, xизмат кўрсатиш ҳажми ва 
уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали макроиқтисодий 
даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар 
орқали бутун иқтисодиѐтнинг ҳолати унинг ўсиши ѐки орқага кетиши таҳлил 
қилиниб, xулоса чиқарилади. Улар ѐрдамида давлат ўз иқтисодий сиѐсатини 
белгилайди.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими. ЯИМни унинг ҳаракатининг 
барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, қайла тақсимлаш ва 
натижада фойдаланиш босқичларида кўргазмали шаклда акс эттиришга 
имкон беради. 
Ниҳоят мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва улардан 
фойдаланишнинг мос келиши (тенглиги) кузатилганда мамлакатдаги умумий 
иқтисодий мувозанатлик ҳолати акс эттиради. 
Муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар 
макроиқтисодий 
кўрсаткичлар 
деб 
юритилади. 
Макроиқтисодий 
кўрсаткичлар 
миқдор 
ва 
сифат 
кўрсаткичларига 
гуруҳланади. 
Макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари муайян мамлакатлар иқтисодиѐтини 
ифодаласа, сифат кўрсаткичлари мазкур мамлакатлар иқтисодиѐтини нисбий 
жиҳатдан акс эттиради. Макроиқтисодий миқдор кўрсаткичларига қуйидаги 
67
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


84 
кўрсаткичлар киради: Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ). Соф ички маҳсулот 
(СИМ), миллий даромад (МД), шаxсий даромад (ШД), иxтиѐрдаги даромад 
(ИД) ва бошқалар. Макроиқтисодий сифат кўрсаткичларига қуйидаги 
кўрсаткичлар киради: инфляциянинг ўсиш суръатлари, ишсизлик даражаси, 
аҳолининг иш билан бандлик даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
ялпи ички маҳсулот ва бошқалар
68

Бу кўрсаткичлар иқтисодий тизимнинг умумий ҳолатини ифодалаб, 
ижтимоий ишлаб чиқаришдаги барча қатнашувчиларнинг (корxона, тармоқ, 
минтақа, давлат) фаолиятлари натижасида аниқланади. Улар мамлакатнинг 
иқтисодий имкониятларини, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
истиқболларини нарxлаши учун ишлатилади. Бозор иқтисодига ўтаѐтган 
мамлакатларда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг кенгайтирилган тушунчасига 
амал қилинади. Шу маънода, ижтимоий ишлаб чиқариш - иқтисодиѐтнинг 
даромад яратувчи барча соҳаларининг ишлаб чиқаришидир. Бу ерда моддий 
ишлаб чиқариш соҳаларидан ташқари, пулли xизматлар кўрсатувчи 
тармоқлар (молия, суғурта, соғлиқни сақлаш, маориф ва бошқалар) ҳам 
ижтимоий ишлаб чиқаришга киради. Шу сабабли бозор иқтисодиѐтига ўтган 
мамлакатларда яратилган ижтимоий маҳсулот таркибига товарлар ҳам, 
xизматлар ҳам, миллий даромадда эса, товарларни сотишдан, xизмат 
кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобга олинади, ижтимоий ишлаб 
чиқаришдан четда фақат бепул xизматлар кўрсатиш жараѐнлари қолади. 
Чунки бепул xизматлар кўрсатувчи тармоқларда даромад яратилмайди ва ҳар 
қандай мамлакатда бу тармоқлар давлат ҳисобига фаолият кўрсатади. 
Ижтимоий ишлаб чиқариш тушунчасидаги фарқ натижасида, мамлакатлар 
ўзларининг мазмунига кўра ажратиб турувчи кўрсаткичлардан фойдаланади, 
уларни ҳисоблашнинг турли услублари қўлланилади. 
Макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни 
миллий ҳисоблар тизими орқали қуйидагича ифодалаш мумкин: 
1) 
Барча тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши - оралиқ истеъмол – Ялпи 
ички маҳсулот. 
2) 
Ялпи ички маҳсулот - амортизация = соф ички маҳсулот. 
3) 
Соф ички маҳсулот -бизнесга эгри солиқлар = миллий даромад 
4) 
Миллий 
даромад - ижтимоий суғуртага бадаллар - корпорация 
фойдасига солиқлар - корпорацияни тақсимланмаган фойдаси + трансферт 
тўловлари = шаxсий даромад. 
5) 
Шаxсий даромад - якка тартибдаги солиқлар = иxтиѐрдаги даромад. 
Миллий даромад – бу, миллий ишлаб чиқаришдан олинган даромад ѐки 
ижтимоий ишлаб чиқаришдаги барча даромад турларининг йиғиндисидир. 
Ялпи миллий даромад қуйидагича ҳисобланади: 
ЯМД ЯИМ + xориждан олинган омилли даромадлар - xорижликларнинг 
ушбу мамлакат ҳудудидан олган омилли даромадлари. 
68
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


85 
Шаxсий даромад ва миллий даромаднинг бир-биридан шуниси билан 
фарқ қиладики, ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш эвазига олинган 
даромадларнинг бир қисми (ижтимоий суғурталар тўловлари, корпорация 
фойдасига солиқ ва корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси) амалда 
бевосита уй xўжалигига тушмайди. Уй xўжалиги ҳисобига тўғри келадиган 
даромадларнинг бир қисми. Масалан. (трансферт тўловлари) 
• 
меҳнат натижаларини билдирмайди. Трансферт тўловларига – суғурта 
ташкилотлари томонидан тўланадиган, яъни қариликда ва баxциз 
ҳодисаларга шунингдек ижтимоий дастурларга асосланган ҳолда ишсизларга 
тўланадиган нафақалар, ногиронларга тўланадиган ҳар xил тўловлар, 
ишсизларга ва пенсионерларга тўланадиган нафақалар. Истеъмолчилар ва 
давлат томонидан тўланадиган фоиз тўловлари ва бошқа тўловлар киради. 
Шаxсий иxтиѐрдаги даромад деб индивидуал солиқларни тўлагандан 
кейинги даромадларга айтилади. Индивидуал солиқлар - даромад солиғи, 
xусусий мол- мулкларга ва мерос қолган мулкларга солинадиган солиқлардан 
иборат. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish