XCIV. ИЗМИР
1
ҚАЛЪАСИНИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШИ БАЁНИДА
Шу вақтда осмон қудратлм ҳазратга арз қилиб дедиларки, бу ноҳияда бир қадъа бор, (267)
номи Измир ва у фаранглар бошлиқларининг йиғиладиган жойидир. Уларнинг номуси шу
жой билаи боғлиқ ва унинг қўнғироғини ҳозиргача би-ронта киши синдирган эмас. Унииг
дайр-калисалари обод, мол-мулклари (кўп) ва хазиналари тўла, фараиглар атрофу
жавонибдан назру ниѐзларини шу жойга келтирадилар. Улар ҳаргиз ҳсч кимсага жизя ва
хирож тўламаганлар. Доимо мусулмонларга қарши бузуқчилик йўлини тутиб келганлар ва
шу муддатда ҳсч бир подшоҳ уларни мусаххар қилмаган, балки уларнинг кирдикорига
бутунлай рози бўлиб келганлар. Бу сўзларни эшитгач, Амир Со^ибқироннинг диндорлик ва
ғайрат томири ҳаракатга келди. Подшоҳона ҳиммати уларни тубидан қўпориб ташлашга
^аратилиб, амирзода Пир Му^аммад баҳодир ва амир Шайх Нуриддин баҳодирларга буюрди,
токи улар у қалъага юзланиб, аввал элчи юбор-синлар ва ислом динини қабул қилишга
чақирсинлар. Агар уларга бахт ѐр бўлиб, ислом динини қабул қилсалар, маъ-лум қилгайлар,
токи улар борасида инъому эҳсон маросими тақдим этилгай. Йўқ эса, лоақал итоатга
кириб, жизя тўлашга рози бўлсинлар ва хирож молини бсришни ўз гар-данларига олсинлар.
(Пир Муҳаммад баҳодир) фармонга биноан бориб, уларга элчи юборди, Қўрқитиб ва
умидлан-тириб (ислом динига) даъват қилдилар. Фойда бсрмади, куф-ру залолатда давом
этдилар, жизяни қабул қилишдан ва хирож молини адо этишдан бош тортдилар. Қалъа
соҳиби Моҳнус номли киши эди, у ҳамма тарафга киши юборди. Унинг ҳукми остида
бўлган Рамон, Ғалата, Сосун, Тирус, Ҳанҳак, Барзина, Ситр, Дамли, Самдарак, Эмрўз,
Ойинарўз ва Калау каби шаҳарлардан лашкарлар унга ѐрдамга ксл-дилар. Қарийб икки
мингга яқин мукаммал отлиғ аскар ^алъада жамъ бўлдилар. Улуғ амирлар бу хабарни Амир
Соҳибқирон ҳазратга билдирдилар. У дарҳол қўзғалиб отга ммнди ва катта лашкар, сон-
саноқсиз тудалар билан у шаҳарга юзланди. (Байт):
Жанг куиида ҳаммалари шср мард
Денгизнинг қаъридан чиқарурлар гард.
Аскар кўплигидан тоғу даштлар тангга келди, ноғора, карнай овозидан жаҳон хурушга
тўлди. Чохур-нақбчилар қалъа остидан нақб кавлашга машғул бўлсинлар, яғочлар устига
манора ва деворлар муаллақ цилсинлар, деган жаҳон итоат этувчи фармон содир
бўлди. Амирзода Шоҳмалик баҳодир ишчилар ва усталарни ишга солиб, андак бир
вақтда қалъа билан дснгиз оралиғида бир тўсиқ боғладилар. Шу ҳолатда улуғ амирзода
Муҳаммад Султон ва амирзода Амироншоҳ олампаноҳ даргоҳга стиб кслиб, ҳаммадан
илгари жангга киришдилар. Баҳодирлар бирданига ҳаракатга келсинлар, нусратманд
аскарлар эса тўхтамасдан қалъага юз тутсинлар, деган жаҳонгушой ҳукм содир
бўлди. Бу томонда мусулмонлар саф-саф бўлиб, ор^ама-орқа туриб, мувофиқат қўлини
бир-бирла-рига бсриб, ўқу камов тортишга киришдилар. Арродадан ва мавжаниқдан
отилган тошлар зарбидан қалъанинг буржу бораларини пора-гюра қилдилар. Чохур-
нақбчилар кавлаган нақбларига ўт қўйдилар.
У тарафдан габрлар жангу жадал мақомида туриб, ўқу новак, (манжаниқ) тошию
нсфт, (268) ўту тир-тахш (камони) билан жанг алангасини осмонга етказди-лар.
Ноғоралар ва ноҳус-қўнғироқлар овози қўшилиб ксгди, карнай ва ноғора хуруши
замона қулоғиви кар қилди. Баҳодирлариинг зарбалари, шсрларнинг куч-қув-ваги сабр
биносини остин-устун қилди. Охирида нусрат ва ғалаба сли Амир Соҳибқироннинг
иқболи томонидан эса бошлади. Ислом аҳлининг зафар тонги иноят маш-рицидан
бал^иди. Қалъа деворлари ислом дини мухолиф-ларининг яловидск срга цулади.
Кофирлар ҳалокат мақомида бало ўқию қазо тиғига нишона бўлдилар, юзлари
қўрқинчдан кўкариб, сарғайди. Гарданлари ўткир қилич билан тўқнашйтдзн бинафша ва
қизил тусга кирди. Кофирлар сўйилабсрганидан қонли ариқлар қўшилиб, дарс бўлиб
оқди, мусулмонлар ўз динларининг қоидалари каби сарафроз бўлдилар, куфру залолат
ялов-лари ботил миллат асослари янглиғ қулади. Осмондан фаришталар бу нидони
қилдилар: <Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз
билан азоблайди, расво қилади, сизларга улар устидан галаба ато этади ва мўъмин
қавм дилига шифо бағишлайди> , замона эса башорат тили билан бу хабарни куйлади:
<ғалаба Аллоҳ томонидандир ва ф
ат
Ҳ яқиндир, башорат бер (эй пайғамбар)
мўъминларга> ! (Байт):
Сенинг тиғинг
душман бошини яксон этгач,
Биҳамдиллоҳ, жаҳои ҳукминг остига кирар.
Қайси бир диѐрдаки шамширииг барқи яшнаса,
У срда қолмагай ҳеч тул зулматидан асар.
Do'stlaringiz bilan baham: |