- 340 -
янада кенгайтиришга эришиш мумкин эмас. Нархнинг
тўхтовсиз ошиб бориши ҳам ишлаб чиқариш реал ҳажмининг
кўпайишига олиб келмайди, чунки иқтисодиёт тўлиқ қувват
билан ишлай бошлайди.
Тирикчилик минимуми
инсон саломатлигини сақлаш ва
унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган
моддий неъматлар ва хизматлар истеъмолининг минимал
даражаси кўрсаткичидир.
Товар -
бу бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган,
айирбошлаш учун яратилган меҳнат маҳсули.
Товар икки
хусусиятга эга: бир томондан, у кишиларнинг муайян
эҳтиёжини қондира
оладиган, иккинчи томондан эса, бошқа
буюмларга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача
айтганда, товар нафлиликка (истеъмол қийматига) ва қийматга
эгадир.
Товарнинг истеъмол қиймати
унинг кишилар учун
нафли
эканлиги, муайян наф келтириши орқали намоён
бўлади. У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш
воситалари сифатида кишиларнинг бирон-бир нарсага бўлган
эҳтиёжини қондиради.
Товарнинг алмашув қиймати
— бу
бирор турдаги нафлиликнинг бошқа турдаги нафлиликка
айирбош қилинадиган миқдорий нисбатидир. Товарлар
қийматининг миқдори меҳнат унумдорлигига қараб ўзгаради.
Меҳнат
унумдорлигининг
ўзгариши
товар
бирлиги
қийматининг ўзгаришига сабаб бўлади. Меҳнат
унумдорлиги
ўсса, товар бирлигининг қиймати камаяди ёки аксинча, меҳнат
унумдорлиги пасайса, товар бирлигининг қиймати ошади.
Меҳнат интенсивлиги иш вақти бирлиги мобайнида
сарфланган меҳнат миқдори орқали тавсифланувчи кўрсаткич
ҳисобланади. Меҳнат интенсивлигининг ошиши муайян вақт
давомида кўпроқ қиймат яратилишига имкон беради.
Товар белгиси -
саноат мулкининг бир тури бўлиб,
товарни жойлаштириш ёки ўрашда ҳамда
унинг ишлаб
чиқарувчисини кўрсатиш учун қўйиладиган шартли белгидир.
Товар белгиси тижорат рекламаси билан бирга рақобатли
курашда муҳим восита ҳисобланади. Унга бериладиган ҳуқуқ
- 341 -
янгиликларга ҳуқуқ белгилашда қўлланиладиган талаблар
асосида ишлаб чиқилади. Т.б. ихтирочиликка доир мутасадди
давлат ташкилотлари томонидан тасдиқланган Низомга
мувофиқ бир корхонада ишлаб чиқилган товарни иккинчи бир
корхонада ишлаб чиқилган
худди ана шундай товардан
фарқлаш учун хизмат қилади. Т. Б. ўз маҳсулотларининг
сифати учун корхоналарнинг жавобгарлигини оширади. Т.б.
эгасига 10 йнллик муддатга гувоҳнома берилади. Унинг
муддати чўзилиши ҳам мумкин.
Товар белгиси
- ҳуқуқий ҳимоя қилинган
товар маркаси
ёки унинг бир қисми бўлиб, товар сотувчисининг фақатгина
ўзига марка номи ва марка белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини
беради. Товар белгиси сифат кафолатлари, индивидуаллик,
реклама ва маркани ҳимоя қилиш вазифаларини бажаради.
Товар маркаси унинг бозор
атрибутлари асосий элементи
бўлиб, бозордаги қиёфасини шакллантиришнинг асосини
ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: