Солиқ юки
–
солиқ тўловчининг муайян даврда бюджетга тўланган
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндисини
ифодалайди. Мамлакат миқёсида солиқ юки даражасини
солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали
ифодаланади.
Солиқ юкини енгиллаштириш –
солиқларнинг фоиз
ставкалари камайтириш ва имтиёзлар яратиш.
Солиққа тортиш бирлиги –
бу ерда объектнинг ўлчов
бирлиги. Бу даромад солиғида сўм, ер солиғида кв. метр, сув
солиғида куб. метр ва бошқалар.
Солиқлар
– давлат бюджети ёки маҳаллий бюджетларга
жисмоний ёки юридик шахслар томонидан товар ва
хизматларни ишлаб чиқарганлари учун ёки ишлаб чиқариш
омилларидан фойдалганликлари учун мажбурий тўловлар.
Солиқ
- даромад солиғи ставкасининг камайиши, нархларнинг
мавжуд даражасида истеъмолчилик сарфларини кўпайтиради,
солиқларнинг
ошиши
истеъмолчилик
сарфларини
камайтиради.
Солиқларни унификация қилиш –
солиқ механизмини
соддалаштириш мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа
тортиш
объекти
ўхшаш
бўлган
солиқ
турларини
бирхиллаштириш.
- 315 -
Сотиш (интенсивли, жадал, тез
)- сотиш дастурига барча
савдо воситачиларини (универмаг, майда дўкончалар ва б.),
уларнинг фаолият шаклидан қатъий назар жалб этилиши.
Интенсив сотиш, аввало, кенг истеъмол молларини ва олий
нав (бирор фирмага тегишли) товарларни сотишда
қўлланилади. Сотишнинг ушбу турининг афзаллиги шундаки,
у жуда зич жойлашган савдо шохобчаларини қамраб олади.
Камчилиги эса бу турдаги сотувда жуда кўп кичик харидорлар
мавжуд бўлади: уларнинг тўлов қoбилиятини назорат қилиш
қийинлашади; лойиҳа ва реклама воситаларини яратиш
харажатлари катта бўлади.
Билвосита (бавосита) сотиш
-
товарларни ким ишлаб чиқарганлигидан қатъий назар, савдо
ташкилотлари орқали сотиш. Сотишнинг бу тури барча кенг
истеъмол товарларини сотишда, шунингдек, савдо вакиллари,
воситачи - даллоллар орқали амалга ошириладиган экспортда
ҳам қўлланилади.
Мақсадли сотишда
товарлар маркетинга
бўйича тадбирлар харидорларнинг аниқ гуруҳларини ҳисобга
олиб қабул қилинади. (Масалан, фақат маълум ёшдаги аёллар
учун, дала ҳовлили ёки юқори иш ҳақи оладиган кишилар
учун ва шу кабилар).
Бевосита (тўғридан-тўғри) сотиш
-
харидорлар билан бевосита алоқа ўр-натишга асосланган
савдо тури. Бевосита сотиш ишлаб чиқаришнинг асосий
воситалари бозорида кенг қўлланилади. Директ-маркетинг,
телефон-маркетинг, газета ва журналлардаги эълонлар асосида
сотиш ҳам сотишнинг ушбу турига мансубдир.
Селектив
(саралаб) сотиш
- савдо воситачилари сони, мижозлар
характери, хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни тузатиш
имкониятларига, ходимларнинг тайёргарлик даражасига ва шу
каби омилларга қараб сотишнинг чегараланиши. Махсус
хизмат кўрсатишни, эҳтиёт қисмлар билан таъминлашни,
тузатиш устахоналарини ёки махсус тайёрланган ходимларни
талаб қиладиган товарларни сотиш эхтиёжи туғилганда,
шунингдек, бозори чаққон товарларни махсус магазинларда
сотиш талаб қилинганда сотишнинг селектив ( саралаш)
шакли қўлланилади.
- 316 -
Do'stlaringiz bilan baham: |