Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Дотациялашган нарх
– давлат бюджети ҳисобидан 
махсус арзонлаштирилган нархдир. 
Доу - Жонс индекси
– АҚШнинг етакчи компаниялари 
акциялари курсининг Нью - Йорк биржасидаги ўртача 
кўрсаткич, биржа индикатори. Бу индекс дастлаб 1884йилдан 
“Доу - Жонсэнд компани” фирмаси томонидан 11 компания 
акциялари курси бўйича “Уол стрит жорнэл”да эълон қилиб 
борилган. 1928 йилдан 30 компания акциялари бўйича 
ҳисобланиб, мунтазам матбуотда эълон қилиб бориладиган 
бўлди. Ҳозир Д.Ж.и акциялар курсининг биржа ёпиладиган 
чоғда ҳар кунги ўртача қийматларини кўрсатади, муайян 
вақтдаги акцияларнинг ўртача нархи олдинги нархга 
солиштирилади. Акциялар курси индексининг кўтарилиши 
унинг харидорларини кўпайтиради ёки аксинча. Компаниялар 
акцияларининг курс индексига қараб иқтисодий вазиятга баҳо 
берилади. Д.Ж.и фақат иқтисодий эмас, балки сиёсий вазиятга 
қараб ҳам ўзгариб туради.

 
 
 
 
Е 
Евро
- европа мамлакатлари учун ҳисоб-китоб-тўлов 
бирлиги бўлиб, ЕИга аъзо мамлакатлар ҳудудида ЭКЮ ўрнига 


- 109 - 
жорий этилган.Европа Иттифоқи таркибидаги Европа 
иқтисодий ва пул ҳамжамияти аъзолари (Австрия, Белгия, 
Германия, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, 
Нидерландия, Португалия, Финландия ва Франция)нинг пул 
бирлиги. Ҳалқаро ифодаси EUR 1999 йил 1 январдан 
муомалага чиқарилган. Евро 1999 йил 1 январдан 2002 йил 1 
январга қадар нақд пулсиз тўловларда ишлатилган. Евро 
билан бир қаторда бу мамлакатларнинг миллий пул 
бирликлари ҳам муомалада юрди. Евро муомалага 
киритилиши билан илгари шу мамлакатлар ўртасида халқаро 
тўловларда фойдаланилган экю муомаладан чиқарилди ва 
улар экюнинг сўнги қиймати (1989 йил 31 январь ҳолати) 
бўйича еврога нисбатан тенгма - тенг алмаштирилди. Айни 
пайтда миллий пул бирликларининг еврога нисбатан валюта 
курслари ҳам белгиланди. Масалан, 1Е = 1,95583 немис 
маркаси; 1Е = 1936,27итальян лираси; 1Е = 200,482 португал 
эскудоси ва бошқалар. 2002 йил 1 январдан 5, 10, 20,50, 100, 
200, 500Е. қоғоз банкнотлари, 1,2Е. ва 1, 2. 5. 10.20, 50 цетли 
тангалар муомалага киритилди. Европа иқтисодий ва пул 
ҳамжамиятига аъзл мамлакатларнинг эски миллий пул 
бирликлари муомаласи тўхтатилди. 
Евродолларлар
– Европа хусусий банкларидаги АҚШ 
долларидаги жамғармалар; ривожланган давлатлардаги 
ташкилотлар ва хусусий шахслар томонидан АҚШ 
чегараларидан ташқарида, яъни Европа мамлакатларида 
жойлаштирилган АҚШ долларидаги маблағлар. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish