Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси
– бир 
томонлама, кўпинча битта маҳсулотга асосланувчи ишлаб 
чиқаришни кенг номенклатурада тайёрланувчи маҳсулотларга 
асосланган ишлаб чиқаришга ўтказиш. 
Ишлаб чиқаришнинг технологик усули
- меҳнат 
воситалари, материаллар, технология, энергия ахборотлар ва 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажмуи. 
Ишлаб чиқаришнинг технологик усули
- меҳнат 
воситалари, материаллар, технология, энергия ахборотлар ва 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажмуи. 
Ишлаб чиқаришнинг тўпланиши
- ишлаб чиқариш 
воситалари, ишчи кучи ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмининг йирик корхоналарда тўпланиши. 
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси
– ишлаб 
чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган 
ресурс харажатлари ўртасидаги нисбат. 
Ишлаб чиқарувчи кучлар
- ишлаб чиқаришнинг шахсий 
ва моддий омиллари, яъни ишчи кучи билан ишлаб чиқариш 
воситалари бирлиги. 


- 167 - 
Ишнинг механизациялашганлиги
– қишлоқ хўжалигида 
маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш 
жараёнида бажариладиган ишларни машина ва механизмлар 
ёрдамида бажарилганлиги 
Ишончнома 
- муайян муассаса ёки айрим шахс 
(ишонувчи)нинг ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир 
шахс (ишонилган)га ишонч билдириб берадиган ёзма 
ваколатли ҳужжат. Ишончнома олган шахс ваколати 
доирасидаги барча ишларни шахсан ўзи бажариши керак. 
Ишончноманинг кўп мартали И., махсус И., умумий И. ва 
асосий И. каби турлари мавжуд. 
Савдо жараёнларини 
юритиш учун бериладиган ишончнома
- муайян муассаса ёки 
айрим шахс (ишонувчи)нинг ўз номидан иш кўриш учун 
иккинчи бир шахс (ишонилган)га берадиган, бироқ савдо 
ҳужжатларида алоҳида қайд қилинмаган ёзма ваколатли 
ҳужжат. Бу ишочнома корхонанинг амалий фаолияти билан 
боғлиқ бўлган доимий битимлар ва ишларни бажариш учун 
берилади. У мумий ишончномадан фарқли ўлароқ, с
авдо 
жараёнларини юритиш учун бериладиган ишончнома
да 
ваколат ҳажмини қонун чеклаб туради. 
Асосий ишончнома

учинчи бир муассаса ёки айрим шахс олдида ўз манфаатини 
ҳимоя қилиш мақсадида муайян муассаса ёки айрим шахс 
(ишонувчи)нинг ўз номидан иш кўриш учун иккинчи бир 
шахс (ишонилган)га берадиган ёзма ваколатли ҳужжати. 
Фавқулотдаги битимларни амалга ошириш (масалан, бирор 
корхонани ёпиш) бўйича ишончнома бериш хеч қаерда, ҳеч 
қайси ҳужжатда кўзда тутилмаган. 
Ишсизлар –
бу халқаро ташкилотларнинг берган 
таърифига биноан ишга эга бўлмаган, ишлашга тайёр ва иш 
излаётган фуқаролардир. Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонунчилигига мувофиқ 16 ёшдан бошлаб то пенсия 
билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга 
ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш 
қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органларида 
рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта 


- 168 - 
тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга 
қобилиятли шахслар ишсизлар деб эътироф этилади. 
Ишсизлик
– аҳоли иқтисодий фаол қисмининг ўзига иш 
топа олмасдан қолиши. Меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни 
хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаган ишчи кучи. 
Ишсизлик
– меҳнатга лаёқатли бўлиб, ишлашни хоҳлаган, 
лекин иш билан таъминланмаган ишчи кучи.


Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish