Комментарий
к
заключению
СПБ
23/32- 265 “15” март 2022 йил “CONSTRUCT SIDE” МЧЖга Учтепа тумани фавқулодда вазиятлар
бўлими томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 май
кунидаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг
айрим
маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорининг 4-маъмурий
регламентига асосан Лойиҳа-смета кўриб чиқиш юзасидан My.gov.uz электрон тизимидан келиб
тушган 48350394-сонли мурожатда “CONSTRUCT SIDE” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан
Тошкент шаҳри Учтепа тумани Кўкча дарвоза кўчаси 558 уй манзилида
Nevro service биносини
реконструкция қилиш юзасидан ишлаб чиқилган дастлабки эскиз лойиҳасини хизмат ваколати
доирасида ўрганиб чиқилиб, қуйидаги ёнғин хавфсизлигига қаратилган талабларни бажариш
шарти билан қурилиш
ишларига эътироз билдирилмайди, яъни- - Тавсия этилаётган ер
участкасида бинони жойлаштириш архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш
имконини берадиган эркин масштабдаги бош режаси тайёрланишини; - ШНҚ 2.07.01-03*
“Шаҳарсозлик” ҳужжатнинг №1-илованинг (мажбурий) №1-жадвали талабларига асосан
ажратилаётган худудда қурилиши мўлжалланган бино қўшни худудда мавжуд бўлган турар ва
нотурар бинолари оралиқ масофаларни сақланишини;
- Худудга автотураргох
режалаштирилган тақдирда ШНҚ 2.07.01-03* “Шаҳарсозлик” ҳужжатнинг 44-жадвалига асосан
оралиқ масофа сақланиши; - ШНҚ 2.01.02-04 “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги”
ҳужжатининг 2-жадвалига кўра, бинонинг конструктив элементларнинг ёнғинга бардош бериш
даражаси II-дан кам бўлмаслиги; - қурилиш ишларини амалга ошириш жараёнида
чегарадош
худудда жойлашган турар ва нотурар жой эгаларидан розилик хатлари олинсин. Асос: ШНҚ
2.07.01-03* “Шаҳарсозлик”, 26*-банди; - ҚМҚ 2.04.02-97 “Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва
иншоотлар” ҳужжатининг 8.41-бандига асосан, ушбу худудда 100 мм.дан кам бўлмаган ташқи
сув тармоғи ўтказилиб, керакли миқдорда ер ости сув олгичлар ўрнатилишини; - ажратилган
ер майдонида қурилаётган кўп қаватли турар жой биноси атрофида автомобил йўли четидан
бинони деворигача бўлган масофа ШНҚ 2.07.01-03*“Шаҳарсозлик” 1-мажбурий илова, 15*-
банди; талабига биноан оралиқ масофа сақлансин ва айланма йўл қолдирилиши - ШНҚ 2.07.01-
03* “Шаҳарсозлик” 1-мажбурий илова 15*-бандида кўрсатилган оралиқ
худудда темир
панжара, дарахтлар, хаводан электр токлари тўсиқлари билан ўрамаслик; - ШНҚ2.04.09-2007
талабларига риоя қилинсин. - ёғингарчилик сувларини бехатар кетиши бўйича объект
худудининг ирригация-дренаж тизими лойҳасини ишлаб чиқилиши ва
амалга оширилиши; -
ажратилаётган худудда режалаштирилаётган қурилиш ишларнинг бош тарҳи ҳамда ишчи
лойиҳаси амалдаги меъёр ва андозаларга асосланган холда ишлаб чиқилишини, сўнг мазкур
ишчи лойиҳа ҳужжатлари ёнғин хавфсизлиги бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилишини.
Қурилиш ишлари режалаштирилган худуди бўйича бош тарҳи ва ишчи лойиҳа ҳужжатлари
ишлаб чиқилгандан сўнг, қурилиш ишлари бошланмасдан олдин ўрганиб чиқиш учун тақдим
этилиши тавсия этилади. Юқорида кўрсатилган тадбирларга амал қилган холда Архитектура
режалаштириш топшириғи ва кўп қаватли турар жой биноси қурилиши бўйича ишчи
лойиҳалари ишлаб чиқилиши, ШНК 1.03.01-16 меъёрий хужжатининг 5.9-банди
талабларига
асосан ишлаб чиқилган лойиҳа хужжатларини барча бўлимларини ёнғинбардошлилик ва
зилзилабардошли-лик бўйича экспертизадан ўтказилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: