ТХК-2 бажарилиш вақтида (меъёрдан ортиқ бўлмаган) локомотив эксплуатация қилинаётган парк таркибидан чиқариб юборилмайди. ТХК-2ни ўтказиш вақт меъёридан ўтказиб юборилган ҳолда локомотив эксплуатация қилинмаётган парк таркибига, носоз локомотивлар ҳисобига ўтказилади (режадан ташқари таъмирлаш). - ТХК-2 бажарилиш вақтида (меъёрдан ортиқ бўлмаган) локомотив эксплуатация қилинаётган парк таркибидан чиқариб юборилмайди. ТХК-2ни ўтказиш вақт меъёридан ўтказиб юборилган ҳолда локомотив эксплуатация қилинмаётган парк таркибига, носоз локомотивлар ҳисобига ўтказилади (режадан ташқари таъмирлаш).
- Локомотивларнинг ТХК-2техник хизмати кўрсатилганида қуйидаги асосий профилактика ишлари бажарилади.
- Механик ускуналар бўйича: мотор-ўқ подшипник шапкаларининг болтлари маҳкамланишини текшириш билан юриш қисмларини, тишли узатма кожухларини ва шу кабиларни кўздан кечириш, қум трубаларини, бандажлар “ўтиришини” текшириш билан ғилдирак жуфтликларини, экипаж ишқаланадиган қисмлари мойланишини, рессорали осилмани, тормознинг ричагли тизимини, тормоз колодкаларини кўздан кечириш.
- Электр қисми бўйича: тепловоз тортув генераторлари тортув электр двигателлари коллекторлари, шекалар ва чўткали аппаратлар, айлана ўт кўчиб ўтишининг изларини бартараф этиш, электр машиналарини ҳаво ҳайдаб ишлатиш, реле, контакторлар, контроллерлар, резисторлар созлигини, электр аппаратлар аниқ ишлаб кетишини, аккумулятор батареяларидаги электролит даражасини текшириш, электролит етишмаган ҳолларда – ўрнини тўлдириш. Электровозларда қўшимча равишда ток қабул қилгичлар иши кўтарилиш ва тушишга, сирпанғичлар ва контакт қўйилмалари ҳолати, шарнирли бирикмалар, шунтлар, улар маҳкамланмалари, изоляторлар бутунлигини текшириш, яшиндан асраш ва бошқа шу каби аппаратларни кўздан кечириб чиқиш кўзда тутилади.
Дизели ишлаб турган тепловозларда қуйидагилар текширилади: агрегатлар бегона тақиллаш ва шовқинлар йўқлигига; мойнинг ҳаво келтиргич, турбокомпрессор ва редукторлар подшипникларига келиб тушиши; совутгич вентилятори редукторлари иши, жалюзининг очилиши ва ёпилиши; мой, ёқилғи, сув ва ҳаво ўтказгич қувурлари, ёқилғи, сув ва ҳаво, совутгич секциялари, форсункалар ва ёқилғи насослари, ёқилғи босими, мой ва ҳаво зичлиги; дизел картеридаги сийраклашиш дифманометрга кўра текширилади; дизел вали айланиш частотасини ростлагич иши. - Дизели ишлаб турган тепловозларда қуйидагилар текширилади: агрегатлар бегона тақиллаш ва шовқинлар йўқлигига; мойнинг ҳаво келтиргич, турбокомпрессор ва редукторлар подшипникларига келиб тушиши; совутгич вентилятори редукторлари иши, жалюзининг очилиши ва ёпилиши; мой, ёқилғи, сув ва ҳаво ўтказгич қувурлари, ёқилғи, сув ва ҳаво, совутгич секциялари, форсункалар ва ёқилғи насослари, ёқилғи босими, мой ва ҳаво зичлиги; дизел картеридаги сийраклашиш дифманометрга кўра текширилади; дизел вали айланиш частотасини ростлагич иши.
- Тўхтатиб қўйилган дизелда куч агрегатлари, механизмлар ва улар юритмалари маҳкамланиши, қайиш ва кардан каллакларининг ҳолати, ёқилғи насослари, дизелнинг ҳаво фильтрларидаги мой даражаси, совутгич вентиляторлари ҳолати, агрегат тагликларидаги йиғилиб қолган мой ва ёқилғи тўкиб ташланади, пластина-тирқишли мой тозалаш фильтрлари тутқич ёрдамида 2-3 марта айлантириб юборилади.
- ТХК-2 бажарилганлиги ва машинистлар томонидан қайд этилган носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида, шунингдек локомотивнинг техник ҳолати, локомотив бригадалари томонидан амалга оширилган қаров сифати тўғрисида ЛТХКЖ устаси Локомотивнинг техник ҳолати тўғрисидаги Журналга қайд киритади. Локомотив узеллари ишончлилиги таҳлили ва ЛТХКЖ чилангарлари ишини назорат қилиш мақсадида усталар ТХК-2ни амалга оширишда қўшимча ишларни қайд этиш китобини ҳам юритадилар (ТУ-29 шакли).
Do'stlaringiz bilan baham: |