Лойиҳани асослаш (мазмуни)


 Қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (янги ишланма, технология, маҳсулот)нинг тавсифи



Download 50,77 Kb.
bet3/5
Sana28.05.2022
Hajmi50,77 Kb.
#613076
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 - shakl 22 04 22

4.6. Қўлга киритилиши режалаштирилаётган якуний натижа (янги ишланма, технология, маҳсулот)нинг тавсифи:
- таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларнинг кимёвий ва моддий таркиблари ўрганилади ва рухни дистиляцион (пирометаллургик) усулда ажратиб олиш учун шихтага кўшиладиган тикловчи моддаларнинг оптимал тури ва сарфи аниқланади;
- рух сақловчи пўлат эритиш чанглари ва тикловчи моддалардан ташкил топган шихта қувурли печда 1100-11500С да қайта ишланади, бунинг натижасида рух оксиди тикланиб буғланади ва чанг тутиш тизимида ушланиб қолинади, шунингдек жараённиг оптимал кўрсаткичлари аниқланади;
-тикланган ва тутиб қолинган рухни гидрометаллургик усулда кайта ишланиб тоза металл ҳолда ажратиб олинади;
- таркибида рух сақловчи пўлат эритиш чангларида рух дистиляцион усулда ажратиб олингандан сўнг, чанг таркибидаги темир оксидлари печдаги тикловчи муҳит ҳисобига металлик кўринишгача тикланади ва “клинкер” деб номланадиган маҳсулотни ҳосил қилади. Клиинкер таркибида металлик темирнинг миқдори 52-60 фоиз ташкил этади ва бу маҳсулотни пўлат эритишда хомашё сифатида қўллаш имконияти пайдо бўлади.
4.7. Тадқиқот натижаларига эҳтиёж (талаб)нинг мавжудлиги (етарлилиги) тўғрисида таҳлилий кўрсаткичлар:
Лойиҳани амалга ошириш натижасида рух сақловчи пўлат эритиш чангларини қайта ишлашнинг рационал технологияси яратилади ва ўзлаштирилади. Олинган натижалар “Узметкомбинат” АЖ нинг тегишли бўлинмаларида амалга оширилади. Тўпланган чанглардан 6000 тоннагача ва ҳар ой ҳосил бўладиган чанглардан 150 тоннагача рух ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади, бундан ташқари чангни қайта ишлашдан ҳосил бўлган клинкерини заводнинг темир хомашёси бўйича эҳтиёжини бирмунча таъминлашга хизмат қилади.
4.8. Яратиладиган янги илмий ишланма (маҳсулот, технология)нинг хорижий/мавжуд аналогларидан қиёсий устунлигини кўрсатувчи индикаторлар) (бунда илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – янги ишланма, маҳсулот, технология унинг хорижий аналоглари билан таққосланган ҳолда қиёсий устунлиги рақамлар билан солиштирилиши, таҳлил қилиниши зарур. Агар шу каби маҳсулотлар импорт қилинаётган бўлса импорт ўрнини қоплаш ва келгусида ушбу технология асосида маҳаллий хом-ашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари чуқур таҳлил қилиниши лозим, 500 та сўздан ошмаслиги лозим):
Рух сақловчи пўлат эритиш чангларини қайта ишлаш усулларининг мавжуд технологияларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳ – Чангдан рухни ажратиб олмасдан туриб уни агломератсиялаш жараёнига юбориб ундан олинган агломератни домна печига эритишга юбориш ҳисобланади. Бу методда фақатгина чангда рух миқдори ўта кам бўлган ҳоллардагина фойдаланиш мумкин. Иккинчи гуруҳ – Рухни пирометаллургик қайта ишлаш усули билан ажратиб олиш ҳисобланади. Бу усулга велслаш ва Fastmet, Fastmel, Oxycup, Primus, PaulWurth ва бошқа технологиялар киради. Келтирилган технологияларнинг асосини рух оксидларини турли хилдаги углерод сақлаган реагентлар ёрдамида юқори ҳароратда тиклаш ётади. Жараёндаги асосий муоммо бу тикловчи материалларни кўп миқдорда сарфланиши, печ футеровкасини емирилиши ҳисобланади. Шунингдек яна рухни хлорид ҳолатида учириш ҳам таклиф этилган. Хлоридли усулда рухни темирдан ажратиш юқорилиги билан ажралиб туради аммо технологияда реагент сифатида HCl ишлатилиши хавфли ва заҳарлидир. Учинчи гуруҳ – Турли хил эритмалар билан чангни гидрометаллургик қайта ишлаш. Бу усулда кислотали ҳамда ишқорий танлаб эритишни қўллаш мумкин. Кислотали танлаб эритишда чангдан рухни юқори даражада эритмага ўтқазиш мумкин шу билан бирга эритмада қўшимчалар шу жумладан темир тузлари ҳам кўп миқдорда бўлади. Эритмадан эса рухни электролиз усулида ажратиб олиш мумкин дастлаб эритмани қўшимчалардан тозалаш зарур ва бу бирмунча сарф харажатни талаб этади. Эритувчи сифатида одатда сулфат кислота қўлланилиб у анчайин арзон ҳамда нитрат ва хлорид кислоталарга қараганда рухни ажратиб олиш даражаси юқорироқ.
Юқоридаги технология АҚШ, Испания, Франция, Германия, Мексика каби давлатларда қўланилиб келинмоқда. Жараён камчиликлари: Ёқилғининг кўп миқдорда сарфланиши, шихтани йириклаштириш, шихтада рухнинг миқдори 4 % дан кам бўлмаслиги керак, шихта таркиби ҳамда ҳароратни бошқаришни мураккаблиги, эксплуататсион сарф харажатнинг юқорилиги, якуний маҳсулот тоза ҳолдаги рух эмас балким рух оксид ҳолида олиниши ва бошқалар ҳисобланади.

Download 50,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish