Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


  I ҚИСМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ҲУҚУҚИНИНГ НАЗАРИЙ ВА



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27

I ҚИСМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ҲУҚУҚИНИНГ НАЗАРИЙ ВА 
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 
I Боб. Халқаро молия ҳуқуқи тушунчаси ва моҳияти 
 
1.1. Халқаро молия ҳуқуқи предмети ва методи. 
Ҳуқуқ тартибга соладиган предмет у ёки бу объект бўйича 
вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Халқаро 
молия ҳуқуқининг ўзаги чет эл элементи билан мураккаблашган 
молиявий ҳуқуқий масалалар ҳисобланади. Чет эл (ёки халқаро) 
элементи турли шаклларда ифодаланиши мумкин, мисол учун, 
маълум давлат ҳудудида чет эл банки филиалининг очилиши, 
давлатлараро банкнинг ташкил этилиши, халқаро универсал ёки 
минтақавий валюта тизимининг ташкил этилиши каби шаклларда 
бўлиши мумкин. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, халқаро молия 
ва банк ҳуқуқий муносабатлари ўз хусусиятига кўра турли-
тумандир. Халқаро молия ҳуқуқий муносабатлар у ёки бу 
кўринишда чет эл элементини ўзида қамраб олувчи давлат ичидаги 
муносабатлар (масалан, SWIFT
1
халқаро тўлов тизимини ташкил 
этиш) сифатида ҳам, ҳокимият характеридаги давлатлараро 
муносабатларда (масалан, Халқаро Валюта Жамғармаси доирасида 
ташкил этилган халқаро универсал валюта тизимини
2
яратиш) ҳам 
ифодаланиши мумкин.
Халқаро молия ҳуқуқий муносабатларининг бундай ҳилма 
хиллиги унда иштирок этувчи турли юридик табиатга эга бўлган 
субъектларнинг ўзига хослиги билан ифодаланади. халқаро ҳуқуқ 
(давлат, халқаро ноҳукумат ташкилотлар) ва миллий ҳуқуқ (юридик 
ва жисмоний шахслар) субъектлари халқаро молия ҳуқуқи 
субъектлари бўлиши мумкин. Бир субъектнинг ўзи ҳам халқаро 
ҳуқуқий ва миллий ҳуқуқий муносабат субъекти бўлиши мумкин. 
Хусусан, халқаро валюта-молия ташкилотларининг (масалан, 
1
SWIFT (Society Worldwide Interbank Financial Telecommunications) ушбу халқаро 
тўлов тизими дунёнинг деярли барча давлатларини қамраб олувчи банклараро молиявий 
телекоммуникация тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш мақсадида ташкил 
этилган. Ушбу тизим 1973 йилда акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган ва унинг 
ҳуқуқий мақоми бельгия ҳуқуқи ҳисобланади. Тизим иштирокчилари дунёнинг 180 дан 
ортиқ банклари аъзо ҳисобланади.
2
Халқаро Валюта Жамғармаси – 1944 йилда тузилган валюта-молия хусусиятидаги 
халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, БМТнинг ихтисослашган муассаса ҳисобланади. 
190 га яқин давлатлар аъзо.



Тикланиш ва тараққиёт халқаро банки) аъзоси ҳисобланган 
давлатлар ўзаро келишилган мақсадларга эришиш учун ушбу 
ташкилотлардан кредит олиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда 
Тикланиш ва тараққиёт халқаро банки ва аъзо давлат ўртасидаги 
муносабатларни албатта давлатлараро шаклда деб айтиш мумкин. 
Шу билан бирга, агар ушбу давлат банклар синдикати билан қарз 
шартномасини тақдим этиш тўғрисида шартнома имзоласа, у ҳолда 
бундай ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқий характерга эга 
бўлади ва тегишли миллий ҳуқуқ нормалари билан тартибга 
солинади.
Шундай қилиб, халқаро молия ҳуқуқи чет эл элементи билан 
мураккаблашган халқаро молия муносабатларини тартибга солади. 
“Халқаро” деган тушунча бу ерда ушбу фаолиятнинг чет эл 
элементини, яъни бир давлат доирасидан чиқишини, ёки бир ёки 
бошқа шаклда икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудида амалга 
оширилишини (масалан, трансмиллий банк хизматлари чет эл 
банки филиалини очиш) ёки субъектлар ўртасида халқаро-ҳуқуқий 
ҳаракат натижасини ўзига қамраб олишини англатади. 
Халқаро молия ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи 
халқаро ҳуқуқий нормалар ва принциплар тизими халқаро молия 
ҳуқуқи деб аталади. Шу ўринда, халқаро молия ҳуқуқининг ўзига 
хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш лозим. Биринчидан, халқаро 
молия ҳуқуқи - бу халқаро молия тизимининг бир қисми, унинг 
норматив бўғини, холос. Иккинчидан, халқаро молия ҳуқуқи – бу, 
ўз навбатида халқаро ҳуқуқнинг тармоғи ҳисобланган халқаро 
иқтисодий ҳуқуқ (ХИҲ)нинг тармоқости соҳаси ҳисобланади. 
Халқаро молия ҳуқуқи – бу оммавий ҳуқуқдир. Тўртинчидан, 
халқаро молия ҳуқуқи давлатнинг ички ва халқаро молиявий 
муносабатларини тартибга солишга йўналтирилган бошқа 
норматив комплекслар билан узвий ҳаракатланади, ва айни дамда 
уларга қўшилиб кетади. Шу маънода, халқаро молия ҳуқуқи – 
халқаро норматив тизим ва шаклланиб келаётган глобал ҳуқуқнинг 
бир қисмидир. 
Халқаро молия – халқаро молиявий ресурслар мажмуини ва 
уларнинг харакатланишини ифодаловчи тушунча ҳисобланади. 
Халқаро молия муносабатлари муайян мақсадларни амалга ошириш 
учун халқаро даражада шакллантирилган молиявий ресурсларни 
тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги иқтисодий 
муносабатларни ифодалайди. Халқаро молия муносабатлари ўзига 



халқаро валюта муносабатлари, халқаро кредит муносабатлари, 
халқаро инвестиция муносабатлари, халқаро савдо муносабатлари, 
халқаро солиқ муносабатлари, халқаро лизинг муносабатлари, 
мамлакатлар тўлов балансини бошқариш, халқаро молия 
ташкилотлари билан алоқалар каби муносабатларни қамраб олади. 
Глобаллашув жараёни – жаҳон савдосининг ўсиши, ишлаб 
чиқаришнинг ихтисослашуви ва кенгайиши, капиталнинг халқаро 
оқимини ривожланиши, хизматлар ва маҳсулотларнинг халқаро 
харакати халқаро молиянинг ривожланишига замин яратди. 
Шунингдек, мазкур ҳолат жаҳон молия бозорларининг, халқаро 
молиявий корпорацияларнинг юзага келишига, давлатлараро 
молиявий муносабатларнинг ва халқаро молиявий фаолиятнинг 
бошқа жиҳатларини мураккаблашувига олиб келди. 
Халқаро молия доимий ўзгарувчан халқаро пул тизимларининг 
ҳолати ва ривожланишини, 
алоҳида мамлакатлар тўлов 
балансининг ўзгаришини, халқаро молия бозорлари, халқаро 
молиявий корпорациялар, халқаро банк ва инвестицион фаолиятни 
намоён этади. Халқаро молия тизимининг асосий иштирокчилар 
бўлиб 
қуйидагилар 
ҳисобланади: 
банклар, 
трансмиллий 
корпорациялар, портфел инвесторлар ва халқаро расмий 
карздорлар. 
Халқаро 
молиявий 
операциялар 
алоҳида 
мамлакатларнинг молия тизимига жиддий таъсир кўрсатувчи куч 
ҳисобланади. 
Халқаро молия ўзида объектив асосга эга бўлган молиявий 
муносабатларни ифодалайди. Халқаро молиянинг моддий асоси 
бўлиб мамлакатлар ўртасида амалга ошириладиган халқаро 
молиявий оқимлар, жумладан, пул оқимлари – импорт қилинган 
маҳсулот ва хизматларнинг тўловлари ҳамда маҳсулот ва хизматлар 
экспортидан келган валюта тушумлари, ушбу оқимлар хўжалик 
юритувчи субъектлар молиясини ифодалаши мумкин, лекин улар 
турли мамлакатларга тегишли бўлади, шу боисдан мамлакатлар 
ўртасидаги пул оқимлари харакатини намоён этади. Шунингдек, 
кредит маблағлари оқими ҳам икки томонлама бўлиб ҳисобланади, 
бир томондан қарзнинг берилиши бўлса бошқа томондан эса, унинг 
қайтарилиши ва фоизларнинг тўланиши намоён бўлади. Шундай 
қилиб, мазкур оқимлар асосида молиявий ресурсларнинг 
мамлакатлар ўртасидаги харакати юзага келади. Уларнинг 
тақсимланиши бир томондан валюта курслари асосида иккинчи 
томондан эса, божхона тарифлари асосида бошқарилади. 


10 
Молиявий ресурслар халқаро молия ташкилотлари ва 
институтлари фаолияти жараёнида шаклланади ва фойдаланилади. 
Мазкур институтлар ва ташкиолотлар давлатлараро тузилмага эга 
бўлиб муайян функцияларни бажаради. Уларнинг молиявий 
таъминоти умумлашган (масалан, БМТ бюджети) ёки мақсадли 
(аниқ дастурлар ва тадбирлар учун мўлжалланган) фондлар орқали 
амалга оширилади.
Молиявий ресурсларнинг муайян қисмини халқаро даражада 
марказлашуви жаҳон хўжалиги эҳтиёжларини таъминлайди, бундай 
ресурларни шакллантиришнинг иқтисодий шарт-шароитлари 
бўлиб, иқтисодий интеграциянинг кучайиши, турли соҳалардаги 
халқаро лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда мамлакатларнинг 
иштироки, кредит ва савдо муносабатларини ривожланиши 
ҳисобланади.
Шундай қилиб, халқаро молия – бу халқаро молия бозори ва 
халқаро институтлар томонидан шаклланиши, тақсимланиши ва 
ишлатилишини ўз ичига олган молиявий ресурслар харакати 
асосида ҳосил бўлган муносабатлар тузилмаси бўйича мураккаб 
тизимдир. 
Мамлакат давлат молиясининг хусусиятлари сифатида 
қуйидагиларни келитириш мумкин:
битта мамлакат худудидан чиқмайди; 
хорижий субъектларни жалб қилмайди; 
миллий қонунчилик асосида амалга оширилади; 
мамлакат ичида амалга оширадиган ҳисоб-китобларни ўзида 
ифодалайди. 
Халқаро молия эса турли хилдаги жиҳатларни ўрганади. 
Буларга: 
иқтисодий категория сифатида – молиявий ресурсларнинг 
фондлари 
бўлиб, 
халқаро 
иқтисодий 
муносабатларни 
ривожлантириш асосида ташкил этилган ҳамда халқаро аҳамиятга 
эга бўлган умумий эҳтиёжларни қондириш ва жаҳон даражасида 
ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини ва 
узлуксизлигини таъминлаш учун фойдаланилади.
институционал жиҳатдан – бу банклар, валюта ва фонд 
биржалари, халқаро молия институтлари, минтақавий молия-кредит 
ташкилотлари, халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлар ва 
бирлашмалар мажмуи бўлиб улар орқали жаҳон молиявий 
оқимларининг харакати амалга оширилади. 


11 
иқтисодий муносабат сифатида – бу, жаҳон бозорида капитал, 
хизматлар, товарлар харакати вақтида миллий маҳсулотларнинг 
қайта тақсимланиши жараёнида юзага келувчи пул кўринишидаги 
муносабат. 
Давлатлараро 
ва 
трансмиллий 
молия-кредит 
муносабатларини ўз ичига олади ва уларда хорижий элементлар 
иштирокини ифодалайди. 
Халқаро молиянинг асосий функцияларига қуйидагилар 
киради: 
тақсимлаш функцияси; 
назорат функцияси; 
такрор ишлаб чиқариш жараёнига молия ёрдамида халқаро 
валюта-кредит ва молия ташкилотларининг аралашуви билан 
боғлиқ тартибга солиш функцияси; 
барқарорлаштириш функцияси. Мазкур функция жаҳон 
хўжалиги тизимида иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар учун 
барқарор шароитни яратишда намоён бўлади.
Халқаро молия шаклланиши ва ривожланишининг асосий 
омиллари: 
Жаҳон бозорларининг вужудга келиши, айниқса товар 
бозорлари. 
Халқаро меҳнат тақсимоти. 
Иқтисодий 
алоқаларнинг 
байналмилаллашуви 
байналмилаллашуви ва глобаллашуви. 
Ижтимоий ва сиёсий соҳаларда интеграция жараёнларининг 
кучайиши. 
Халқаро молия жаҳон хўжалигининг аниқловчи тизимларидан 
бири ҳисобланиб, миллий ва жаҳон иқтисодиётига аниқловчи 
таъсир кўрсатади. 
Халқаро молия яхлит тизим сифатида фаолият кўрсатади ва 
унинг элементларига қуйидагилар киради: 
Жаҳон валюта тизими – миллий ва заҳира валюталар, халқаро 
жамоавий валюталар, ўзаро конвертирлаш шартлари, валюта 
паритети, валюта курси, валюта курсларини тартибга солишнинг 
миллий ва халқаро механизмларидан ташкил топган. 
Халқаро ҳисоб-китоблар – молиявий инструментлар, ишлаб 
чиқариш омиллари, товарлар харакати, шунингдек, халқаро ҳисоб-
китоблар билан боғлиқ барча операцияларни акс эттирувчи тўлов 
балансига хизмат қилади. 


12 
Халқаро молия бозорлари ва муайян молиявий инструментлар 
савдоси механизмлари – валюта, кредит, қимматли қоғозлар. 
Халқаро солиққа тортиш – пул маблағлари фондларини 
шакллантириш методи сифатида. 
ТМКларнинг 
халқаро 
молиявий 
менежменти, 
бунда 
трансмиллий молиялаштириш, рискларни бошқариш, халқаро 
инвестициялаш жараёни асосий ўринга чиқади.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish