project.gov.uz 12.04.2022 4 киритилади.
2-боб. Тавсияномани бериш тартиби 7. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ишчи гуруҳлар билан биргаликда
тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат
стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур
Тартибнинг
2-банди
асосида ҳар йили 1 июндан 10 июнга қадар кўриб чиқади.
8. Ишчи гуруҳ талабгорларнинг ҳужжатлари мазкур Тартибнинг
2-бандида
назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
9. Ишчи гуруҳлар томонидан мазкур Низомнинг
2-бандида
кўрсатилган мезонни
тасдиқловчи маълумотлар ва электрон шаклдаги ҳужжатлар (иш стажини тасдиқловчи
маълумотлар, ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаси)
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ягона миллий меҳнат тизими
орқали олинади.
Ишчи гуруҳлар зарур ҳолларда талабгорларнинг иш жойидан қўшимча маълумотлар
олади.
10. Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили
10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг
рўйхатларини шакллантиради.
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома
тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан
имзоланади.
Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) оила ва
хотин-қизлар бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга
тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Тавсияномаларни талабгорларга етказиш туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари
томонидан таъминланади.
11. Қўмита ҳар йили 14 июнга қадар:
Тавсиянома туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида тузилган ишчи гуруҳи
йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган буйруғи асосида электрон
ҳужжат шаклида берилади;
тавсиянома берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларнинг электрон реестрини
шакллантириб, Давлат тест марказининг ягона платформасига киритиб борилади;
тавсиянома берилган хотин-қизларнинг рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон
қилади.
12. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳар йили
15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар