Лойиҳа матни 58613-(59490)



Download 225,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana22.04.2022
Hajmi225,79 Kb.
#574784
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Лойиҳа матни - 58613-(59490)

project.gov.uz
12.04.2022
2
вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус
таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.
Бош вазир А.Арипов


project.gov.uz
12.04.2022
3
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган
хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт
асосида ўқишга қабул қилиш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу тартиб мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин
олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт
асосида ўқишга қабул қилишни
 
белгилайди.
Бунда, ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги
ўринларда – Қўмита) тавсияномаси асосида мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат
стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар (кейинги ўринларда –
тавсияномага эга бўлган абитуриентлар) ҳисобидан, кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб
бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига тест
синовлари натижаларига асосан амалга оширилади.
Мазкур тартиб олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда
фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг
филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Тавсиянома мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга, лекин олий
маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун берилади.
3. Тавсиянома олиш учун талабгор хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча рўйҳатда
турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда ҳар йили 1
майдан 1 июнга қадар мурожаат қилади.
Тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этиш учун ариза шакли Қўмита томонидан ишлаб
чиқилади.
4. Тавсиянома мазкур тартибнинг 1-иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ
Қўмитанинг биринчи раҳбари томонидан, биринчи раҳбар лавозими вакант бўлганда ва/ёки унинг
вазифаларини бажариш бошқа шахсга юклатилганда эса – ушбу раҳбар томонидан берилади.
Хотин-қизларга тавсиянома Қўмита томонидан бир марта берилади ҳамда тавсиянома
берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилади.
5. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига тест синови
натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш мазкур Тартибнинг 2-иловасида
келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий
маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун
Қўмитанинг туман (шаҳар) бўлимларида ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда – ишчи гуруҳлар)
тузилади.
Ишчи гуруҳлар таркибига туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, туман
(шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, туман (шаҳар)
молия бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) солиқ бўлими бошлиғи, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи, туман (шаҳар)
мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими раҳбари



Download 225,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish