Лойиҳа матни 52425-(57385)


-§. Солиқ сиёсатини такомиллаштириб бориш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма



Download 256,62 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana05.07.2022
Hajmi256,62 Kb.
#743125
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Лойиҳа матни - 52425-(57385)

3-§. Солиқ сиёсатини такомиллаштириб бориш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма
даражасини қисқартириш йўналиши бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва
солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони билан солиқ органлари фаолияти
самарадорлигини ошириш ва хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича асосий йўналишлар
ва ташкилий чора-тадбирлар тасдиқланди;
тадбиркорлик субъектларига тенг фискал шароит ва рақобат муҳитини таъминлаш учун
қўллаш соҳалари ва фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ солишнинг соддалаштирилган
тартиби қайта кўриб чиқилди;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қўшилган қиймат солиғи
тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтиш тартиби ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди;
солиқ тўловчиларга кейинчалик соддалаштирилган “яшил йўлак” тартибида хизмат


project.gov.uz
15.03.2022
7
кўрсатиш мақсадида солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва инсофлилик мезонлари асосида
сегментлаш тизими жорий қилинди;
ўзаро боғланган ёки афилланган шахслар ўртасидаги битимлар бўйича трансферт
нархлар белгиланиши, шу жумладан улар бўйича мезонлар белгилашни назарда тутувчи солиқ
назорати механизми жорий этилди;
солиқ ва бухгалтерия ҳисоби қоидаларидаги тафовутларни қисқартириш чора-
тадбирлари амалга оширилди ва улар халқаро молиявий ҳисобот стандартларига
мослаштирилмоқда;
айрим турдаги маҳсулотларни маркировка қилишнинг ягона тизими ва солиқ органлари
томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базаси яратилди;
ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг солиқ имкониятларини баҳолаш методикаси
ишлаб чиқилди ва жорий этилди, солиқ тушумларини ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича
прогноз қилиш учун индикаторлар ва маълумотлар манбалари шакллантирилди;
иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини камайтириш бўйича “яширин иқтисодиёт”
кўламини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди, идоралараро ҳамкорлик тизими,
кўриладиган чоралар самарадорлигини баҳолаш тизими жорий қилинди, шунингдек, иқтисодий
фаолиятни легаллаштиришни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилди;
солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна фаолият амалга ошириш фактларини
аниқлашда ёрдам берган (маълумот тақдим этган) шахсларни моддий рағбатлантириш тартиби
белгиланди;
солиқ солиш мақсадида фаолиятни қонунийлаштиришни рағбатлантириш, ўзини ўзи иш
билан банд қилган шахслар мезонлари ва тоифаларини аниқлаш бўйича илғор хорижий тажриба
асосида таклифлар ишлаб чиқилди;
электрон платформалар, интернет-дўконлар ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга
ошириладиган электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини
жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланди;
Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар
базалари интеграциялаштирилди, “E-ombor” товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизими
жорий этилди ва импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини
таъминлаш орқали импорт операцияларини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилди.

Download 256,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish