Лойиҳа матни 23257-(25127)


-модда. Педагог ходимларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш



Download 203,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana22.02.2022
Hajmi203,67 Kb.
#96162
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Лойиҳа матни - 23257-(25127)

23-модда. Педагог ходимларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш
Таълим ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларига санитария-гигиенага оид,
эпидемияга қарши ҳамда профилактика чоралари билан амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш
кафолатланади.
Педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул
профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади.
Давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар давлат соғлиқни
сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Давлат таълим ташкилотларида камида 15 йил иш стажига эга педагог ходимга йилда бир
марта тиббий хулосага асосан давлат соғломлаштириш муассасаларида соғлиғини тиклаш учун
бепул йўлланма бериш кафолатланади. Соғлиғини тиклаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


project.gov.uz
29.11.2020
13
Нодавлат таълим ташкилотларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаниш билан боғлиқ
имтиёзлар иш берувчининг ташаббусига биноан белгиланади.
24-модда. Қўшимча имтиёзлар ва рағбатлантиришлар
Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагог ходимлар давлат
мукофотлари, фахрий унвонлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлашга тавсия этилиши
мумкин.
Республика ва халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритган педагог ходимлар
хорижий давлатларда малака ошириш ва малакавий амалиётга юборилишида имтиёзли ҳуқуққа
эга.
Олий маълумотга эга бўлмаган аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига
эга педагог ходим кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан
ташқари олий таълим муассасасининг педагогика йўналиши бўйича сиртқи, кечки ва масофавий
таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан педагог ходимларга
имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Табиий иқлим шароити ноқулай бўлган ҳамда республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида
жойлашган давлат таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагог ходимга
ушбу ҳудудда янги турар-жой қуриш ёки сотиб олиш учун давлат томонидан имтиёзли ипотека
кредити мазкур ҳудудда узлуксиз ўн йил ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
Педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун
тузилган шартномалар бўйича унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағлар суммаси
педагог ходимнинг даромади сифатида қаралмайди.

Download 203,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish