66-модда. Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан хизмат текшируви Давлат органи ва ташкилоти давлат фуқаролик хизматчиси томонидан инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини қўпол бузадиган, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид
солувчи, анча миқдорда моддий зарар келтирадиган хатти - ҳаракатлар ҳамда давлат сирларини
ёки бошқа қонун билан қўриқланадиган сирларни қамраб олувчи маълумотларни тарқатишга ёки
давлат органи ва ташкилотининг обрўсизлантиришга олиб келиши мумкин бўлган хатти -
ҳаракатлар содир этилган деб ҳисоблаш учун ҳолатлар мавжуд бўлганда хизмат текширувини
ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотларни
рад этиш учун хизмат текширувини ўтказишни талаб қилишга ҳақли.
Хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги ариза давлат фуқаролик хизматчиси хизматини
ўтаётган давлат органи ва ташкилотига ёзма равишда тақдим этилади ва топширилган кундан
эътиборан уч кун ичида кўриб чиқилади. Хизмат текширувини ўтказиш рад этилган ёки мазкур
муддат ўтказиб юборилганда давлат фуқаролик хизматчиси хизмат текширувини ўтказиш бўйича
талабни бўйсунув тартибдаги юқори турувчи давлат органи ва ташкилотига ёки давлат фуқаролик
хизмати ишлари бўйича ваколатли органга мурожаат этиши мумкин. Тегишли давлат органи
томонидан қабул қилинган қарор ҳақида давлат фуқаролик хизматчиси қарор қабул қилинган
кундан эътиборан уч кундан ошмаган муддатда ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
Хизмат текшируви қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Хизмат текшируви ўтказилиши ҳақида давлат органи ва ташкилотининг раҳбари ёки давлат
фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжат қабул қилинади.
Хизмат текширувини ўтказиш учун интизомий комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб
юритилади) ташкил этилади. Комиссия таркибига давлат органи ва ташкилотининг раҳбари
кириши мумкин эмас.
Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга
ҳақли:
тегишли равишда унга нисбатан хизмат текшируви кўзғатилганлиги ҳақида огоҳлантирилишга;
интизомий ишнинг барча материаллари билан фойдаланишга;
интизомий ишни адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатлар юзасидан
тушунтиришлар бериш, ўз фикрини билдиришга;
ўз ташаббуси билан хизмат текширувига алоқаси бор деб ҳисоблайдиган ҳужжатларни тақдим
этишга;