project.gov.uz 11.03.2022 34 комиссия аъзоларини рад қилиш тўғрисида арз қилишга;
илтимосномалар тақдим этишга;
хизмат текшируви натижалари бўйича комиссия йиғилишида иштирок этиш ва хизмат текшируви
натижалари муҳокамасида нутқ сўзлашга.
Хизмат текшируви, икки ойгача бўлган муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ўтказилади.
Хизмат текшируви натижасида комиссия томонидан хулоса тайёрланади
ва у давлат органи ва ташкилоти раҳбари, фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли орган
томонидан ўтказилганда – давлат фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли орган раҳбарига
топширилади.
Комиссия хулосасига асосан, давлат органи ва ташкилоти раҳбари ёки давлат фуқаролик хизмати
ишлари бўйича ваколатли органнинг раҳбари зарурат туғилганда тегишли интизомий жазоларни
қўллаш ҳакида қарор қабул қилади.
Давлат фуқаролик хизматчилари уларга нисбатан қўлланилаётган интизомий жазолар устидан
давлат фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли органга ёки судга шикоят қилишга
ҳақлидирлар.
67-модда. Хизмат текшируви давомида давлат фуқаролик хизматчисини хизмат вазифаларидан четлаштириш Хизмат текшируви давомида давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан зарур бўлган
ҳолларда давлат фуқаролик хизматчисини иш ҳаққи сақлаб қолинган ҳолда, хизмат вазифаларини
ижро этишдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Хизмат вазифаларини ижро этишдан четлатиш давомийлиги, ушбу Қонуннинг 67-моддасида
белгиланган хизмат текшируви вақтидан ошмаслиги лозим.
Агар хизмат текшируви давлат фуқаролик хизматчисининг содир этилган интизомий қилмишда
айбдорлигини тасдиқламаса хизмат вазифаларини ижро этишдан четлатиш тўғрисидаги қарор
бекор қилинади.
68-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан етказилган зарарни қоплаш Давлат фуқаролик хизматчиларининг ноқонуний қарори ва ҳаракатлари учун жисмоний ва
юридик шахслар олдида давлат жавобгардир.
Давлат фуқаролик хизматчисининг давлат хизматини бажариш муносабати билан шу жумладан,
стажировка ўташ ва синов муддати даврида ноқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва қарорлари
оқибатида фуқаро ёки юридик шахсларга етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.
Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарар
регресс талаби тартибида агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу
шахсга қопланган зарар миқдорида ундирилиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиси давлат органи ва ташкилотига етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий
зарарни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган ҳолатлар ва миқдорларда