7-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат фуқаролик хизмати
project.gov.uz
11.03.2022
4
соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига тегишли давлат фуқаролик
хизматчиларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
давлат фуқаролик хизматини молиялаштиришни, давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш
лойиҳаси ва давлат дастурини молиявий-иқтисодий асослантирилганлигини таъминлайди;
ўз ваколати доирасида давлат дастури ва давлат хизматини ривожлантириш лойиҳаси бўйича
зарурий ташкилий чораларни қабул қилади;
давлат фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли органи сўровига мувофиқ давлат органлари
фаолиятини, давлат кадрлар сиёсати вазифаларини самарали ижро этиш мақсадида
мувофиқлаштиради;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
8-модда. Давлат фуқаролик хизмати малалари бўйича ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш
Агентлиги (бундан буён – ваколатли орган) давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича
ваколатли орган ҳисобланади.
Ваколатли орган давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон
ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул
ҳисобланади.
Ваколатли орган ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва
унга ҳисоб беради.
Ваколатли органнинг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш
дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона
сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини
мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини мониторинг ва
таҳлил қилиш ҳамда ушбу соҳадаги муаммолар ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш;
очиқлик, профессионаллик ва ҳисобдорлик тамойилларига асосланган ходимларни бошқариш ва
инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат
реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона
очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ўлчанадиган
индикаторлари (энг муҳим кўрсаткичлари) тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини
Do'stlaringiz bilan baham: |