project.gov.uz
08.05.2020
35
ўрнатиши керак.
216. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ўта муҳим бўлган ахборотни акс эттириш воситалари.
Стандарт ахборотни акс эттиришнинг аниқ воситалари (огоҳлантирувчи белгилар, пиктограмлар,
плиталар ва стикерлар)нинг ёрдами билан ногиронлиги бўлган шахслар одамлар яшаш муҳити
объектларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот олади ҳамда атроф-муҳит объектлари ва
уларнинг элементларига жойлаштирилган ахборот воситаларига талаблар ва техник талабларни
белгилайди.
10-боб. Ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам ҳаракат гуруҳлари учун
қулайликни ҳисобга олган ҳолда шаҳар иморатларини
лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш
1-§. Асосий қоидалар
217. Биноларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳалаштириш қарорлари аҳолининг барча
тоифалари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга
олиши ва Шаҳарсозлик кодексининг талабларига мувофиқ фойдалана олиш имконияти,
хавфсизлик, қулайлик ва ахборот мезонлари бўйича шаҳар муҳитининг сифатини оширишга
қаратилган бўлиши керак.
218. Ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз ва қулай шаҳар муҳитини шакллантиришнинг
асосий принципи турли хил функционал мақсадлар учун қурилиш майдончаларида, дам олиш
ҳудудларида, шунингдек транспорт коммуникациялари, иншоотлар, қурилмалар ва пиёдалар
йўллари ишлатиладиган жойларда хизмат кўрсатиш объектларига тўсқинликсиз киришни
таъминлаш учун шароит яратиш ҳисобланади.
219. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳаёт фаолиятининг қулай муҳитини яратишда
қуйидагиларни таъминлаш лозим:
ҳасса, қўлтиқтаёқ, ногиронлик аравачаси, шунингдек транспорт (индивидуал, ихтисослашган ёки
жамоат) воситаларидан фойдаланишда тўсқинликсиз ҳаракатланиш имконияти;
ташқи маълумотлар: визуал, сезувчан ва товушли маълумотларни яратиш;
хизмат кўрсатиш тизимининг комплекс ечими: кўчмас мулкка турли хил шаклларда
ихтисослаштирилган объектлар ва умумий фойдаланишдаги хизмат кўрсатиш объектларини
жойлаштириш (лойиҳалаштириш ҳисоб-китобларига мувофиқ).
220. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг асосий
функционал ва эргономик параметрлари талабларга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Маҳаллий хусусиятлар ва шароитлар, ногиронлиги бўлган шахслар сони, шаҳарсозлик
лойиҳалаштириш объектининг функционал мақсадига қараб, шаҳарсозлик қарорларини амалга
ошириш бўйича турли лойиҳавий-ташкилий шакллар қўлланилиши ва мақсадли дастурларга
ўзгартиришлар киритилиши мумкин, аммо улар қонун ҳужжатларининг йўналишлари, мақсадлари
ва вазифаларига зид бўлмаслиги лозим.
221. Иморатларни реконструкция қилиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий
Do'stlaringiz bilan baham: |