project.gov.uz
08.05.2020
30
бўлиб, унинг ҳудуди бўйлаб транзит пиёда ҳаракатланишига йўл қўйилади.
181. Дам олиш ва сайр қилиш боғи ҳудудидаги ободончилик элементлари мажбурий рўйхатига
плиткали тош ётқизиш кўринишидаги йўлакча қопламаларининг қаттиқ турлари, юзаларни
бириктириш элементлари, кўкаламзорлаштириш, ўриндиқлар, чиқинди қутилари, кўча техник
ускуналари (“сув”, “музқаймоқ” каби савдо аравачалари) ва ёритиш ускуналари киради.
Қопламанинг рангдор ечимида сув қурилмалари, манзарали ва амалий безатиш элементлари,
меъморий ва декоратив ёритиш ускуналарини жойлаштириш, кўкаламзорлаштиришнинг пейзаж
хусусияти шакллантирилади. Тўсиқлар ва овқатланиш иншоотлари (ёзги қаҳвахоналар)
жойлаштириш мумкин.
182. Бино ва иншоотлар қошидаги боғлар одатда жамоат ташкилотлари, томоша кўрсатувчи
муассасалар бинолари ва жамоат фойдаланиши учун мўлжалланган бошқа бино ва иншоотлар
ёнида ташкил этилади. Боғнинг режалаштириш тузилиши, одатда, объектга оқилона ёндашишни
ва ташриф буюрувчиларни тез эвакуация қилишни таъминлаши лозим.
183. Кўкаламзорлаштириш ва гуллар билан безатиш усулларини бино ва иншоотларнинг
функционал вазифасига қараб партерли (кўргазмали, безатилган боғ), интерьерли усул - дам олиш
майдончали, саҳнали, айвонли, манзарали гулзорлар (кўнгилочар муассасалар қошидаги боғ)
усулларини қўллаш лозим.
184. Кўргазма боғ (ҳайкаллар, гуллар, декоратив ва амалий санъат асарлари), одатда, мустақил
объект ёки шаҳар паркининг бир қисми сифатида фаолият юритадиган экспозиция ҳудуди бўлиб,
унинг режаси экспозицияни фойдали тарзда тақдим этиш ва уни кўздан кечириш вақтида қулай
ҳаракатланишни яратишга қаратилган бўлиши керак.
185. Бинолардаги ахборот ускуналарини ташкилот чизмаси (схемаси) ва экспозиция номлари
билан бирга жойлаштириш керак. Кўкаламзорлаштириш усулларини экспозицияни кўздан
кечириш учун яхши шароитларни яратишга қаратилган бўлиши керак (майсазорлар, яшил ҳимоя
экинлари ва бошқалар).
186. Томлардаги боғлар қисқа муддатли дам олиш, қулай эстетик ва микроиқлим шароитлари
учун муҳит яратиш учун турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг ясси
томларига жойлаштирилиши мумкин. Кўкаламзорлаштириш масалаларини ҳал қилишдан
ташқари, томлардаги боғни лойиҳалаштириш одатда ташқи (иқлимий, экологик) ва ички (механик
юкламалар, бинонинг намлик ва ҳарорат режими) омилларининг мажмуасини ҳисобга олишни
талаб қилади. Томдаги боғнинг ободончилик элементлари рўйхати лойиҳавий қарор билан
аниқланиши керак.
187. Табиий тарқалишнинг турли географик узоқлаштирилган жойларидан келтирилган
ўсимликлар биологиясини чуқур ўрганиш мақсадида илмий ходимлар раҳбарлиги остида дарахт
кўчатлари, буталар, кўп йиллик ўтли манзарали ва доривор ўсимликлар яратилаётган кластер
хўжаликлари ҳудудидаги илмий-маърифий муассасаларга қарашли ботаника боғлари фаолиятини
ўрганиш зарур.
188. Ботаника боғи ҳудудида маълум суғориладиган ер майдонида сунъий гулзорлар, ҳар хил
дарахт турлари, буталар ва кўп йиллик ўсимликларнинг маданий экинларини яратиш талаб
этилади. Кўчатларнинг периметри бўйлаб асфальтланган йўллар ётқизилиши керак.
189. Ботаника боғлари инфратузилмасидаги истироҳат боғлари ушбу дарахтларнинг келиб чиқиш
турига қараб яратилиши лозим ҳамда ёш авлод билимини ошириш ва экологик тарбиялаш учун
маҳаллий аҳоли, мактаб ўқувчилари ва сайёҳларга ташриф буюриш учун очиқ бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |