Лойиҳа «Аёллар маслаҳат кенгаши» тўғрисида


-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 55,9 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi55,9 Kb.
#172113
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ПКМ аёллар маслахат кенгаши 01 12 2020 6

3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:


Кенгашга хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатларни таснифлаш, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг шакли, турларини аниқлаш;
Хотин-қизларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар натижаларини баҳолаш, кутиладиган натижа билан солиштириб бориш ва зарур ҳолларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал ишлар давом эттириш;
оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилот ва идоралар билан мақсадли алоқалар ўрнатиш;
муаммоли хотин-қизларни ваколатли органлар (ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилотлар) томонидан тавсия этилган ижтимоий хизмат кўрсатувчи масъул ходимларга йўналтириш;
зарур ҳолатларда Кенгаш фаолиятига малакали мутахассисларни жалб этиш;
хотин-қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, кредитлар ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни фуқаролар йиғини кенгашига киритиш.
ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатишда иштирок этиш;
маҳалла ва оилалардаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни фуқаролар йиғини кенгашига киритиш;
Кенгаш фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор, фидойи хотин-қизларни «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Кенгашнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига риоя қилиш;
мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, хотин-қизларнинг қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини
ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
9. Кенгашга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.
10. Кенгаш раиси ва аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан мулоқотда самимий, хушмуомала ва холис бўлишлари;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид, шунингдек маънавий, психологик, педагогик, иқтисодий ва бошқа билимларини ошириб боришлари зарур.
11. Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.



Download 55,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish