п-н, п-и, с-и, ш-и,
м-л, б-д, п-м, н-к.
Оптик дисграфиянинг оғир ҳолатларида сўзларни ёзиш мумкин бўлмай қолади. Қатор холларда айниқса чапақай кишиларда ҳарфларни қийшиқ ёзиш кузатилади. Бунда сўз, ҳарф,ҳарф элементлари ўнгдан чапга қараб қийшайган бўлади.
Мотор дисграфия. Қўлнингёзув пайтида қийин ҳаракатга келиши, мотор образларидаги алоқаларнинг, сўзларнинг, сўзларнинг товуш ва кўриш образлари билан бирга чиқадиган бузилиши унга хосдир.
Ёзув жараёнини психик вапсихолингвистик жихатдан ўрганиш шундан далолат берадики, у турли даражадаги операциялар: семантик, тилга оид, сенсомотор операцияларниўз ичига оладиган нутқ фаолиятининг мураккаб шакли хисобланади. Шу муносабат билан дисграфияни анализаторлар даражаларининг бузилгани асосида турларга ажратиш хозирги пайтгача тўлиқ исботланмаган.
Дисграфиянинг М.Е.Хвацевтомонидантурларгаажратилгани ҳам хозирги кунда ёзувнинг бузилганиҳақида тўлик тасаввур ҳосилқилмаяпти.
Дисграфиянинг шундай таснифлари кўпроқ асосланган хисобланадики, унинг асосидаёзув жараёнидаги муайян операцияларининг шаклланмагани ётади. (Бу таснифлар А.И. Герцен номидаги ЛДПИ логопедия кафедрасининг ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.) Унга асосан дисграфиянинг қуйидаги турлари ажратилади: артикулятор-акустик дисграфия, фонематик идрок (фонемаларнинг табақаланиши), бузилиши асосидаги дисграфия тил таҳлили ва синтез бузилиши асосидаги дисграфия, шунингдек, грамматик, оптик дисграфиялар.
Артикулятор-акустик дисграфия кўпроқ М.Е. Хвацев томонидан кўрсатилган оғзаки нутқнинг заифлашуви натижасида пайдо бўлган дисграфияга ўхшашдир. Бу, М.Е. Хвацевнинг таъбирига кўра, "ёзувдаги тили чучуклик" ҳисобланади. Бола сўзларни қандай талаффуз қилса, ўшандай ёзади. Унинг асосида нотўғри талаффузнинг ёзувда акс этиши, сўзларни нотўғри айтиб такрорлаш ётади. Бола гапириш жараёнида товушларни нотўғри талаффуз қилишга таянган ҳолда ўзининг нуқсонли талаффузини ёзувда акс эттиради.
Артикудятор-акустик дисграфия оғзаки нутқда товушларни алмаштириш ва тушириб қолдиришга мувофиқ ҳарфларни алмаштириш ватушириб қолдиришда намоён бўлади. У кўпинча дисграфия, ринолалия ва полиморф кўринишдаги дислалия пайтида кузатилади. Баъзан оғзаки нутқ тўғри бўлгани холда ёзувда ҳарфлар урнини алмаштириш холлари сакланиб колиши мумкин. Бундай ҳолатда ички нутқ пайтида тўғри артикуляцияга етарли даражада таяниб бўлмайди, холбуки, товушларнинг аниқ кинестик образлари ҳам шаклланмаган бўлади. Лекин товушлар алмаштириш ва тушириб қолдириш ёзувда доим ҳам акс этавермайди. Бу қатор холларда сақланган функциялар хисобига (масалан: эшитишнинг аниқ табақаланган фонематик функцияларнинг аниқ шакллангани хисобига) юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |