Синтетик ўқиш босқичи
Синтетик ўқиш босқичида сўзларни, сўз гурухларни бутун ўқиш усуллари билан характерланади. Бола бу босқичда матнни техник ўқишда қийналмайди. Асосий вазифа эса ўқилганларни мазмунини тушунишдир. Бу босқичда ўқувчи, олдинги босқич каби фақатгина гаплардаги сўзларни синтез қилмайди, балки матндаги жумлаларни ҳам синтез қилади. Ўқиш жараёнида хатолар ҳам учрайди. Маънони топиш бутун идрок қилишини етарлича ривожланганлигини назорат қилади. Ўқиш суръати анча тезлашган бўлади.
Ўқиш малакаларини шакллантиришнинг охирги босқичида гапдаги сўзларни ва матндаги гапларни синтез қилишда ҳамқийинчиликлар бўлиши мумкин.
Ўқиш малакаларини шакллантиришнинг охирги босқичида гапдаги сўзларни ва матндаги гапларни синтез қилишда ҳамқийинчиликлар бўлиши мумкин.
Боланинг оғзаки нутқини, нутқнинг фонетик (талаффуз, фонемалар фарқлаш, фонематик анализ-синтез) валексик, грамматик томони, фазовий тасаввурларини, кўриш анализ-синтез қилишни етарлича ривожланганлиги ўқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиришнинг асосий шартларидан хисобланади.
Дислекция
Ҳозирги замон адабиётларида ўқиш бузилишлари "алекция" ва "дислекция" терминлари билан юритилади. Алекция термини ўқиш жараёнининг йўқлигини, дислекция термини эса ўқиш жараёнини қисман бузилишини билдиради.
Ўқиш бузилишлари болалар орасида кенг тарқалган. Муаллифларнин берган маълумотига кўра Европа мамлакатларида ақли нормал болалар орасида дислекция 10% ташкил этар экан. Р. Беккер маълумотига кўра эса, оммавий мактаб бошланғич синф болаларида ўқиш бузилишлари 3% оғир нутқ камчилигига эга бўлган болалар мактабида эса 22 % ни ташкил этар экан. Р.И. Лалаева маълумотига кўра, ёрдамчи мактабларининг ўқувчиларида ўқиш бузилишлари 62 %ташкил этади. А.Н. Корнеева маълумоти бўйича 7—8 ёшли ўқувчилар орасида 4,8% дислекция кузатилган. Оғир нутқ камчилигига эга бўлган болалар ва психик ривожланиши ортда қолган болалар мактаби ўқувчиларининг 20—50% да дислекция аниқланган. Дислекция ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан 4,5 баравар кўп учрар экан.
Дислекция — бу марказий психик функциянинг шаклланмаганлиги ва қатьий характердаги хатоларнинг қайтарилиши билан боғлиқ бўлган ўхшашжараёнининг қисман бузилиши.
Дислекциянинг алоҳида ўзи мустақил нутқ нуқсони сифатида камдан кам учрайди. Дислекция белгилари қуйидагичадир:
Ҳарфларни эсда сақлай олмаслик, уларни бир-бири билан алмаштириб ўқиш; ҳарфларни бўғинларга бириктира олмаслик.
Ҳарф ва бўғинларни қайта-қайта такрорлаш, тушириб кетиш, ўрнини алмаштириш натижасида маънони тушунмай, нотўғри секин ўқиш.
Сўз қисмларини, бўғинларни, қўшимчаларни бошқа ҳарф, бўғин ёки сўзлар билан алмаштириш.
Тиниш белгилари, паузаларга риоя қилмаслик; сўз ўртасида тўхтаб, паузалар қилиб, биринчи сўзнинг иккинчи қисмини кейинги сўзнинг биринчи қисми билан қўшиб ўқиб кетиш.
Ўқиш бу нутқ фаолиятининг товушлар талаффузи ва идроки билан чамбарчас боғлиқ бўлган бир туридир. Психологияга доир адабиётларда ўқиш механизмларига, биринчидан сўзнинг ўқилиши, яъни график томони ва айтилиши ўртасидаги боғланиш, иккинчидан, ўқилган сўзнинг маъносини тушуниш, яъни онгли ўқиш киради, деб таъкидланади. Ўқиш малакалари мукаммал бўлиши учун ўқиш жараёнининг иккалатомонини ҳам бир-бирига пайваста қилиб, баравар шакллантириб, олиб борилиш керак. Акс ҳолда материални тушуниб,онгли ўқишни таъминлаб бўлмайди. Юқорида кўрсатилган дислекциянинг белгилари кўпроқўқиш техникаси билан боғлиқ бўлса- да, буларнинг ҳаммаси онгли ўқишга таъсир кўрсатади.
Дислекция жараёнида болаларда кўпинча оғзаки нутқнинг бузилиши ҳам кузатилади. Адабиётларда дислекциядаги оғзаки нутқ бузилишнинг турли хил турлари кўрсатилган бўлиб, булар:
Нутқнинг темпи варитмининг бузилиши (дудуқланиш, жудатез нутқ).
Нутқ пайдобўлишининг кечикиши.
Вербал функциянинг яхши ривожланмаганлиги (сўзларни нотўғри ишлатилиши).
Оғзаки нутқнинг грамматик тузилишининг бузилиши.
Товуш талаффузининг бузилиши.
Фонематик ривожланишнинг бузилиши.
Дислекциянинг келиб чиқишида нутқ ривожланишининг кечикиши кўп аҳамиятга эга. Кўпҳолларда дислекдияда нутқнинг ривожланишининг кечикиши кузатилади. Баъзи ҳолларда бу қолоқлик енгил бўлади (нутқ2 ёшдан кейин пайдо бўлганда) бошқа ҳолларда нутқнинг ривожланишининг кечикиши қўпол тарзда, яъни нутқ 4 ёш ва ундан кейинги ёшларда пайдо бўлганда. Дислекцияли болаларда товуш талаффузининг бузилганлиги луғатининг камбағаллиги, сўзларни нотўғри ишлатганида кузатилади. Улар жумлаларни грамматик жихатдан тўғри туза олмайдилар. Сўзларни ишлатишда хатоларга йўл қўядилар.
Р.Е. Левинанинг фикрича, оғзаки нутқ ва ўқиш бузилишлари асосида фонематик системанинг бир шаклга тушмаганлиги ётади. Ўқишга ўргатишнинг дастлабки босқичларида болаларда нутқнинг фонетик-фонематик томони ривожланмаганлиги, нутқий умумлаштиришларнинг нотўғрилиги кузатилади. Бу сўзнинг товуш анализини қийинлаштиришади. Ҳарфларни ўзлаштирмаслик, график белгиларини ўзлаштиришдаги заифликдан эмас, балки товушларни умумлаштиришни бир маромга тушмаганлигидан келиб чиқади. Агар Ҳарф-товуш билан умумлаштирилмаса уни ўзлаштириш механик характерда бўлади. Бола тўғри талаффуз этган товушларни ҳарф билан аниқ умумлаштира олади. Агарда товушни ёмон эшитса нотўғри талаффуз этса ёки бошқа товушга алмаштирса, унда шу товушга мос товушни идрок этиш қийин кечади. Ҳарфни ўзлаштирмаслик фонематик идрокни яхши ривожланмасликдан келиб чиқади. Шундай қилиб, агар болада фонематик идрок яхши ривожланган бўлса, унда ҳарфҳақида тушунча ҳам секин ривожланади (А.Ананев, Р.Е. Левина).
Бу болаларда товушларни бўғинларга бирлаштиришда ҳам қийинчиликлар кузатилади. Сидирғасига ўқишни ўзлаштириши учун бола ҳарфни фақатгина ўзига мос товуш билан умумлаштириши керак. Бундан ташқари у шу товушни умумий талаффузини қилиш керак. Бўғинларни сидирғасига талаффуз этиш мазмунни олдиндан билишга ёрдам беради. Товушларни бўғинда бирлашиши бу биринчи навбатда уларни оғзаки нутқдаги талаффуз билан боғлиқ. Агар болада товуш сўзнинг товуш ҳарф таркиби хақидага билимлари аниқ бўлмаса товуш бўғин образларининг умумлашуви қийинлашади.
Ўқишнинг бузилиши нутқнинг лексик, грамматик ривожланишининг етарли эмаслиги билан ҳам боғланади. Бунга кўра ўқишда сўзларни алмаштириш фақат уларнинг фонетик ўхшашлиги нотўғри талаффуз ёки айрим товушларни ажрата олмаслик билан эмас, балки гапнинг синтактик боғланишлардаги қийинчиликлар билан кузатилади. Бу холларда морфологик анализ қийинлашган бўлади. Нутқнинг грамматик тузилиши ривожланмаганлиги сўзнинг морфологик структурасини етарли идрок этмаганидан келиб чиқади.
Бунда болаларда ўқиш жараёнида аграмматизмлар кузатилади.
Луғатнинг чекланганлиги ва грамматик умумлаштиришнинг етарли ривожланганлиги ўқиётган нарсани тушунишида қийинчилик келтиради, чунки ўқиётган нарсани тушуниш бола нутқини қай даражада ривожланганлиги, сўзни тушириш, сўз ва гапларнинг боғланишларини тушуниш орқали рўёбга чиқади.
Шунинг учун ўқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиришнинг асосий жараёнлари қуйидагилар: оғзаки нутқий, унинг фонетик-фонематик томонини (талаффуз, фонемаларни эшитишда ажратиш, офнематик анализ ва синтез), лексик-грамматик анализ ва синтезни, лексик-грамматик тузилишини, фазовий тасаввурни, кўрув анализ синтези ва мнезисни шакллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |