Дисграфия.
Ёзув жараёнининг психофизиологик қурилиши
Дисфафия — бу ёзув жараёнининг қисман ўзига хос бузилишидир. Ёзув ўзида нутқ фаолиятининг мураккаб шаклини, кўп даражали жараёнини акс эттиради. Унда турли хил анализаторлар: нутқни эшитиш, нутқни ҳаракатга келтириш, кириш, умумий ҳаракатлантириш анализаторлари иштирок этади. Ёзув жараёнида улар орасида яқиндан боғланиш ва ўзаро алоқадорлик ўрнатилади. Бу жараённинг тузилиши ёзув малакаларини ўзлаштириш босқичига, ёзувнинг мақсади ва хусусиятига боғлиқдир. Ёзув оғзаки нутқ жараёни билан чамбарчас боғлик бўлади, ҳамда унинг юқори даражали ривожланиши асосида амалга ошади.
Катта ёшлиларнинг ёзуви автоматлашган хисобланади ва ёзув малакаларини ўзлаштириб олаётган боланинг ёзуви характеридан фарққилади. Чунончи, катта ёшдагилар ёзуви аниқ мақсадга йўналтирилган фаолият хисобланади ва унинг асосий мақсади онгдаги фикрни баён этиш ёки уни қайд қилишдан иборат бўлади. Катта ёшлиларни ёзуви ўзининг бир бутунлиги, бир-бирининг боғлиқлиги билан тавсияланади ва у синтетик жараён хисобланади. Бунда сўзнинг график образи алохида элемент (хард) лар билан эмас, балки бир бутун сифатида талаффуз этилади. Сўз ягона мотор акти орқали юзага келади. Ёзув автоматик тарзда амалга ошади ва иккита назорат: кинесгетик ва кўриш назоратидан ўтади.
Ёзув жараёнининг операциялари
Қўлнинг автоматлашган ҳаракат оғзаки нутқдан ёзма нутққа ўтишдек мураккаб жараённинг сўнгги босқичи хисобланади. Бундан олдин ана шу сўнгги босқичга ҳозирлик кўришдан иборат мураккаб жараён амалга ошади.
Ёзув жараёни кўп даражали кўрилишга эга бўлиб, кўп миқдорли операцияларни ўз ичига олади. Бундай операциялар катта кишиларда қисқа, ёпиқ характерда бўлади. Ёзув малакаларини эгаллаганда бу операциялар очиқ кўринишли бўлади.
А. Р. Лурия "Ёзув психофизиологияси хақида очерклар" номли китобида ёзувнинг қуйидаги операцияларини ажратиб кўрсатади.
Ёзув хиссиётларининг уйғониши, сабаб ва вазифалардан бошланади. Киши ўзининг фикрларини қайд этиш мақсадида, ахборотларни маълум муддатгача сақлаш, уларни бошқа шахсга етказиб бериш, кимнидир ҳаракатга ундош ва ҳоказолар учун ёзаётганини билади. Инсон ёзма баён мазмуни режасини, фикр дастурини, фикрларининг изчиллигини хаёлан тузади. Бунда бошланғич фикр гапнинг маълум қурилмасига боғлиқ бўлади. Хат битиш жараёнида ёзаётган киши жумланинг ёзилиши тартибига риоя қилиши, ёзилган ва навбатдаги ёзиладиган сўзларга қараб мўлжал олиши керак. Ёзилиши керак бўлган Хар бир гапсўзларга бўлинади, шундай экан ёзувдаги сўзлар орасида маълум бир чегараланиш бўлади.
Сўзнинг товуш тузилишини таҳлил этиш ёзув жараёнининг энг мураккаб операцияларидан бири хисобланади. Сўзни тўғри ёзиш учун унинг товуш тузилишини, давомийлигини ва ҳар бир товушнинг ўрнини аниқлаш лозим. Сўзнинг товуш таҳлили нутқни эшитиш ва ҳаракатга келтириш анализаторларнинг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади. Товушларнинг характери ва уларнинг сўздаги изчиллигини аниқлашда баланд, паст ва ички талаффуз катта ўрин тутади. Талаффузнинг ёзув жараёнидаги ўрни хақида кўпгина тадқиқотчилар фикр билдиришган. Масалан, Л.К. Назарова 1-синф болалари билан қуйидагича тажриба ўтказган. Тажрибанинг биринчи босқичида уларга ёзиш учун таниш бўлган матн берилади. Иккинчи босқичида уларга талаффуз этилмаган, мазмуни қийин матн берилади: болалар ёзув жараёнида кичкина тилчаларини тишлаб олишди ёки оғизларини очишди. Бундай пайтлар улар оддий хат ёзишдагига нисбатан кўпроқ хатога йўл қўйишди.
Ёзув малакаларини эгаллашнинг дастлабки босқичида талаффуз этишнинг роли катта бўлади. У товуш характерини аниқлашга, уни ўхшаш товушлардан фарқлашга, товушларнинг сўздаги изчиллигини белгилашга ёрдам беради.
Навбатдаги операция — сўздан ажратиб олинган фонемаларнинг ҳарфнинг
муайян кўриш образи билан ҳамоханг келиши хисобланади. Бу бошқа товушлардан, айниқса ўхшаш ҳарфли товушлардан табақалашган холда фарқланиши керак. Ёзилиши бўйича ўхшаш ҳарфларни аниқ фарқлаш учун кўриш анализи ва синтези, фазовий тасаввурларининг етарли даражада шаклланганлиги талаб этилади. Ҳарфларни таҳлил қилиш ва қиёслаш эса 1-синф ўқувчиси учун оддий вазифаэмас.
Кейин ёзув жараёнининг мотор операцияси - қўл ҳаракатлари орқали ҳарфлар шаклини акс эттиришга киришилади. Қўл ҳаракатлари билан биргаликда кинестик назорат ҳам амалга оширилади. Ҳарфва сўзларнинг ёзилиш меъёрига қараб, кинестик назорат кўриш ва ёзилганларни ўқиш билан мустахкамланади. Ёзув жараёни нутқни ва нутқсиз вазифалар: товушларни эшитишда ажратиш, уларни тўғри талаффуз этиш, тил анализи ва синтези, нутқнинг лексик грамматик жихатдан шакллангани, кўриш анализи ва синтези, атрофлича тасаввур қилишнинг етарли даражада шакллангани асосида амалга ошади.
Кўрсатилган вазифалардан бирортасининг шаклланмай қолиши ёзув кўникмаларини эгаллаш жараёнининг бузилишига, дисфафиянинг вужудга келишига сабабчи бўлиши мумкин.
Дисфафия ёзув жараёнининг нормадан оширувчи амалга олий психик фаолиятининг ривожланмай қолиши (сўзилиши) билан боғлиқ бўлади.
Ёзувнинг бузилишини белгилашда асосан қуйидаги атамалардан фойдаланилади: дисграфия, аграфия, дизорфография, эволюцион дисфафия (бу сўнгги атама болалардаги ўқиш малакасини эгаллаб олиш жараёнининг бузилганлигини белгилаш учун қўлланади).
Ўқиш ва ёзишдаги бузилишлар бир-бирига ўхшаш бўлади.
Ёзуви бузилган болаларда кўпгина олий психик функциялар: қобилиятининг таҳлили ва синтези, фазовий тасаввурлар, нутқ товушларини кўриш-эшитиш орқали фарқлаш, фонематик ҳамда бўғинли анализ ва синтез қилиш, гапни сўзларга ажратиш, нутқнинг лексик-фамматик тузилиши, хотира, диққат-эътибор суксессив ва симултан жараёнларининг, эмоционал-иродавий соханинг шаклланганлиги кузатилади.
Логопедик адабиётларда дисфафиянинг психолингвистик нуқтаи назардан ўрганиш етарлича кўрсатилмаган. Бу жиҳат ёзувнинг бузилиш механизмини ёзма нутқ операциялари (А.А. Леонтева фикрича): борланишли матнни ички режалаштириш, алохида гапни ички режалаштириш, гапни фамматик жихатдан тўғри тузиш, фонемаларни танлаш операцияси, сўзларнинг фонематик жихатдан таҳлил қилиш ва бошқалар (Е.М. Гопиченко, Е.ф Соботович)нинг заифлашуви сифатида ўрганади.
Дисграфияни тавсифлаш турли хилмеъёрлар: анализаторлар психик фаолиятларнинг бузилганлиги, ёзув операциясининг шаклланмаганлигини хисобга олиш асосида амалга оширилади.
О.А. Токарёва дисграфиянинг турини акустик, оптик, мотор дисграфияларни ажратиб кўрсатади.
Акустик дисграфияда эшитишқобилиятининг табақалашмагани, товушни анализ ва синтез қилишнинг етарли даражада ривожланмагани кузатилади. Бунда товуш ва артикуляцион жихатдан ўхшаш ҳарфлар ўрнини алмаштириш, аралаштиришва баъзи бир ҳарфларни тушириб қолдириш,шунингдек, товушни нотўғри талаффузда эшитишнинг ёзувда қайд қилиниш холлари кузатилади.
Оптик дисграфия кўриш орқали тасаввур эшитишнинг мустахкам эмаслиги билан боғлиқдир. Бунда киши маълум ҳарфларни англамайди, бу ҳарфлар талаффуздаги товушга мос келмайди. Ҳарфлар турли пайтларда хар хил қабул қилинади. Кўриш қобилиятининг нотекислиги оқибатида улар ёзувида аралаш қуралаш бўлади. Кўпинча қуйидаги ҳарфлар қўлёзмасининг аралаш келиши кузатилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |