Tyғмaтанглай ёриқликларида фрикатив товушлар кўп холларда фарингиал усул орқали шакллантирилади. Бунда оғиз орқали чиқарилаётган йўналтирилган ҳаво оқими алоҳида ўрин тутади. Бироқ бурун орқали ҳаво чиқиши ҳолларида ҳали товушларни коррекциялаш мумкин, лекин бунда товуш кучсиз чиқади.
А.Б. Иппалитова (1955) фикрича, фрикатив ундошлардан фтовушини нутқгақўйиш осон кечади. Бунингучун бемор инструкция асосида ёки механик усул ёрдамида пастки лабни тепа тишларга яқинлаштиради ваунга пуфлайди.
С товуши, одатда, анъанавий усуллар ёрдамида коррекцияланади. Бунда бемор пахтага пуфлаш, тил учига пуфлашга ўргатилади.
Сирғалувчи товушларни тўғрилашдаги қийинчиликлар уларнинг мураккаб артикуляция ҳолатига боғлиқ. Тишларнинг бир-бирига яқинлашуви кўрув назоратини қийинлаштиради. Сирғалувчиларнинг артикуляциясинингбарчатаркибий қисмини алоҳида-алоҳида ўргатиш керак (лаб, тил ҳолатлари, хаво оқимининг йўналиши ва х.к ).
Штовушини нутқга қўйишда тилни "косача" шаклида тепага кўтаришига ўргатишга узоқ вақт кетади. Шунингдек, тилни оғиз ичида "косача" шакли келтириш билан бир вақтда ҳаво оқимини тепага йўналтириш қийинчилик билан кечади. Болалар ҳаво оқимини тепага йўналтириш ўрнига кўпинча бурун орқали нафас чиқарадилар.
Агар болатақлид орқали штовушини қуйи артикуляциясига эришса, унда бу товуш нутқга киритилади ва мустаҳкамланади.
Лтовуши, одатда, қийинчиликсиз нутқга қуйилади. Бунда х товуши чуқур нафас чиқаришда стимуляция қилинади ёки к товушини узоқ чўзиқ талаффуз қилиш натижасида юзага келади.
Итовуши и унлисини бирикиши натижасида юзага келади. Масалан"яна" сўзи ўрнига "иана” ваҳ.к. Ринолалияда бу фонеманинг йўқлиги 5 ёшдан кичик бўлган болаларда кузатилади.
Ринолалияда я товуши кўпчилик ҳолларида сақланган бўлади. Бу товушнинг нутқда йўқлиги ёки бошқа бир товуш билан алмаштирилса, унда аунлисидан ҳосил қилиш мумкин. А унлиси талаффуз қилинади ва шу заҳотиёқ тилнинг кенг учи енгилгина тишланади. Шунда аниқяҳосил бўлади.
Вибрацион р товушини нутқга қўйиш жуда қийинчилик билан амалга оширилади. Бундай ҳолда йўналтирилган ҳаво оқими етарли кучга эга бўлмай, тил учида вибрация ҳосил қила олмайди. Бунда ҳаво оқимининг кучи танглай пардасининг узунлиги ва автоматлаштириш даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Бурун қанотлари қисилган ҳолда ҳаво оқимининг бурун бўшлиғига ўтиши тил учида вибрация ҳосил бўлишига имкон яратиши мумкин. Юмшоқ танглай ҳаракатнинг координацияланмаган секинлашуви нутқ жараёнида титровчи р товушини талаффуз қилишга йўл қўймайди (товушни алохида талаффузи эришганида ҳам).
Бундай холда бир уринишли ёки такрорий товушга ўргатилади ва унутқга киритилади. Ртовушни коррекцияси анъанавий усулларга кўра, з ва жтовушидан ҳосилқилинади.
Ринолалияда мван товушининг бузилиши ҳам кузатилади. Бу бузилиш икки хил кўринишда бўлади.
Вокализация билан алмаштирилади ёки операциядан сўнг бурунли оҳангини йўқотиб, болани бу товушни тўлиқ оғиз резонанида талаффуз этади.
Бунинг учун болага лабларини бирлаштириб, тишларини бир оз бир-биридан узоқлаштириб, а товушини узоқ вақт чўзиб талаффуз қилиш буюрилади. Бу йўл билан м товуши нутқга қўйилгач, шу товушни тилни тишнинг орасида қисиб талаффуз қилиш буюрилади. Бунда аниқмтовуши эшитилади.
Ринолалияда, одатда, товушнингталаффузини тўғрилаш жарангсиз ундошдан бошланади. Овозсиз ишлаш кўп холда товушни тайёрлаш ва стимуляция қилиш, уни номини айтмай туриб, товуш талаффузида учрайдиган патологик таъсирдан қутулиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |