Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet19/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Уларнингбиринчиси – немис йўналиши бўлиб, Германия ва бошқа қатор мамлакатларда қабул қилинган (Г. Гуцман 1924, Г. Арнолд 1959, М. М. Ванкевич 1929). Бу йўналиш кучли таъсирловчилар билан чақириладиган қўзғалишнинг дастлабки иррадиацияси принципига асосланади, бу билан эса нормал нутқ ҳаракат органларининг комплекс фаолиятига дефектли органлар ҳам жалб қилинади. Қўлланиладиганмашқларқисмантаранг, кучли характерда бўлади. Немис мактабида логотерапевтик тадбирларни электро ва вибромассажни қўллаш билан биргаликда олиб бориш кўзда тутилади. Шундан кейин эса артикуляцион ва нафас тренинги бўйича машқлар киритилар эди.
Иккинчи йўналиш шартли равишда французйўналиши деб аталиб, тўғри нафас олиш ва овоз ҳосилқилиш тамойилига асосланади(С Борел - Мезони, 1929).
Немис йўналишининг кўзга кўринган муаллифларидан бири проф.Г Гуцман ҳисобланади. Унинг томонидан ишлаб чиқилган методикада танглай-ҳалкум бирикмасини яхшилаш учун машқларнинг аниқ тизими тавсия қилинади. У нутқий машқ қилишда обтуратор ёки бурун қисқичини қўллашни маслаҳат беради.
Нутқ машқларининг асоси юқори баландликдаги овозни қўйиш хисобланади. Баланд нутқда овоз бўшлиғининг барча ички қисмларида қаттиқ инервация пайдо бўлиб танглай пардасининг фаоллиги ортади.
Француз йўналишини намояндаларидан бири бўлган Бейсс ринолаликлар билан ишлаш жараёнида шивирлаб гапиришини аниқ фаолият кўрсатишни талаб қилади.
Фрешельс нутқ нуқсонларини бартараф этишда зарбасимон (толкообразний) иш методини қўллашни таклиф қилади. Бу методда товушларни талаффуз қилиш билан бирга юқорига кўтарилган, қаттиқ сиқилган муштумларнингтезлашган зарбсимон йўналишдаги ҳаракатлари бажарилади. Бунда ривожланаётган энергия шу вақтда ишлаётган мускулларнингирродиация қилиб мускулларни танглай фаолиятининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига олиб келувчи қўшимча ишни бажаришга мажбур қилади.
М.Е. Хвацев немис мактаби тамойилларини шахсий асосланган ҳлда ривожлантирди. Жуда кўп чет эл мутахассисларининг амалиётини ўзлаштириб, М.Хвацев томонидан баён этилган методика қийин ҳолларда ҳам ижобий натижаларни берди. Лекин юқори натижаларга етишмоқ учун логопеднинг юқори даражадаги моҳирлигива нутқ аппаратининг анатомияси ва физиологиясини чуқур билишни талаб қилса, беморлардан диққатни кучайтириш ва тиришқоқликни талаб қилади. Методикада беморнинг нутқ аппаратини ривожлантириш учун машқларнинг мураккаб комплексини катта миқдордаги механик усуллари таклиф қилинади.
Методиканинг қийинлиги ва етарли даражада самарадор бўлмаганлиги муаллиф томонидан таъкидланади.
"Жуда жиддий" ҳолларда 3—4 ой давомида босиб ўтилган муолажа курси нутқни ҳали тўлиқ ва тушунарли қила олмайди; дастлабки даврларда бирикмали товушларга қарамай, товушлар талаффузида чалкаштириш бир-бирининг ўрнини алмаштириб талаффуз қилиш ҳоллари учраб туради.
Француз йўналиши айрим методистлар билан бирга рус олимлари (Ф. А Рау, Е.Ф. Рау, З.Г. Нелюбова, Т.Н. Воронсова, А. Г. Иппалитовава бошқалар) томонидан ривожлантирилди. Бу ишларда ринолалияда логопедик ёрдамни операциягача ва операциядан кейин ўтказиш зарурлиги таъкидланган. Лекин кўпҳолларда операциядан кейинги ишга жуда катта ypғyберилиб, жуда эхтиёткорлик билан операциягача бўлган даврда машғулотларни ўтказиш кераклиги ҳам таъкидланади.
1931 йилда Ф.А. Раунинг “Туғма танглай ёруғликларида операциягача логотерапевтик машқлар“ мақоласи эълон қилинди.
Бу мақолада операциягача бўлган даврда талаффузни тарбиялаш бўйича машғулот умум қабул қилинган методикага қараб ўтказиш талаб қилинади.
Ф.А. Рау операциягача бўлган даврда тўғри артикуляцияларни тарбиялаш қийинлигини, нотўғри тарбияланган ҳаракатлар эса операциядан кейин логопедик ишни қийинлаштиради деган фикрни баён қилган. Шу тарифа операциягача бўлган даврдаги машғулотларда талаффузни шакллантиришга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини тавсия қилган.
1933 йилда Е.Ф. Рау "Манқаланишнингтурли хил кўринишларида нутқни тўғрилаш бўйича амалий бошқарув" китоби чиқди. Бу илмий ишда 11 машғулотдан иборат иш методикаси баён қилинди. Ишда бу­рун қанотларини беркитиб, қисиб тўғри талаффузни тарбиялаш принципининг қўлланиши билан ўтказиладиган логопедик машғулотларнинг қисқача изчиллигини ёритиб беришга ҳаракат қилинади.
1938 йилда З. Г. Нелюбованинг "Талаффуз бузилишларини бартараф этиш бўйича тавсиялар" китоби чиқарилди. Китобда бемор билан ўтказиладиган ишнинг 8 бўлими, туғма танглай ёруғликларида нутқни тарбиялаш усуллари баён қилинган эди.
Юқоридаги ишлардан фарқли равишда 3. Г. Нелюбова жуда кўп янги усулларни, хусусан танглай пардасини массаж қилиш, танглай учун махсус машқлари тавсия этди. Муаллиф диафрагмали нафаснинг постановкасига ва овоз чиқариш оқимини тўғри танлашга катта аҳамият берди. Китобда илк бор ринолаликни ўз нутқига эшитиш диққатиниривожлантиришнинг зарурлигиҳақида фикр билдирилди.
Р
инолалияда логопедик иш қийинчиликлари нуқсонга таъсир этишнинг янги йўлларини излашга мажбур қилди. 1952—1955 йилларда А.Г. Ипполитова томонидан ринолаликлар билан ишлаш тажрибаси "Очиқ манқаланиш ва псевдобулбар параличда логопедик иш усуллари" ва "Очиқ манқаланишда логопедик иш усуллари” мақолаларида умумлаштиради. Логопедлар томонидан қўлга киритилган бартараф этишдаги ютуқларга қарамай, ринололияда логопедик таъсир кўрсатиш методикаси такомиллашмаган бўлиб қолаверди. Иш натижалари кўпинча кам самарали бўлар, танглай пардасини узайтириш учун беморлар такрорий операцияга йўлланар эдилар. Баъзан беморлар 3—4 маротаба операция қилинар, лекин уларнинг нутқлари нуқсонли бўлиб қолаверарди.
Т.Н. Воронсова (1966) ишларида катта ёшлардаги беморларда уранопластикадан сўнг логопедик таъсирнинг дифференцияси ўтказилди. Юмшоқ танглайнинг узунлиги, ҳаракатчанлиги ва халқум мускулатурасининг ривожланишига қараб муаллиф беморларни 3 гуруҳга ажратди ва улар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатди.
Нуқсонни бартараф этишнинг бирмунча самарали йўлларини қидириб, мутахассис логопедлар шифокорлар билан яқин ҳамкорликда нуқсонни таҳлил қилишни янги усулларига мурожаат қилдилар. Логопед Н.И. Сереброва шифокор Л.В. Дмитрева (1968) билан ҳамкорликда ренгенофафия методини қўллаб, унинг ёрдамида ринолаликлар билан ўтказиладиган логопедик коррекцион иш динамикасини кўриш ва танҳо логопедик усуллар билангина нутқ фаолиятини тўлиқ тиклаш имкониятини прогноз қила билдилар. Ушбу усулдан фойдаланиш шуни кўрсатадики, логопедик ишнинг самарадорлиги қатор факторларга боғлиқ экан. Улар қуйидагилар: юмшоқ танглай ва ҳалкум орқа деворининг ҳаракатчанлиги; ҳалқумнинг орқа девори ва юмшоқ танглай орасидаги масофа; ҳалқумнинг ўрта қисмининг кенглиги.
Нутқнинг ушбу бузилишида бажариладиган логопедик ишлардан бири тавсия қилинди, яъни логопедик машғулотларда беморлар нутқ жараёнида нафас олиш қоидаларини ўрганишади. Машғулот вақтида танглай пардаси таранглашади, шунингдек, пастки жағҳам бир мунча пастга туширилган бўлишилозим. Ушбу методика тўғри нафас олиш ва чиқариш кўникмаларини ўзлаштириш билан бир вақтда овоз коррекциясини ҳамда товушлар артикуляциясини ҳам назарда тутади.
Н.И. Сереброванингкузатишлариовозни нормал жаранглаши учун юмшоқ танглайни ҳалқумнинг орқа девори билан тўлиқ бирикиши зарур эмаслиги ҳақидаги тахминни исботлади.
Агарюмшоқ танглай билан ҳалқумнинг орқа девори ўртасидаги масофаюмшоқ танглай билан тилнинг орқа қисми ўртасидаги масофаданкам бўлса, ушбу машғулотлар давомида бурун оттенаси бўлмаганнутққа эришиш мумкин. Шундай қилиб, ринолалияда талаффуздагикамчиликларни коррекция қилиш амалиётида рентгенографияусулини қўллаш машғулотлар бошлангунча амалга ошириладиган коррекцион муолажалар натижасини олдиндан кўришга ва ишни шу асосда режалаштиришга имконият яратади.
Ринолалия ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, мутахассис логопедлар ва шифокорлар очиқ ринолалияда нутқ нуқсонини бартараф этишнинг маълум бир методикаларини таклиф қилиб, ҳалқум-танглай халқасини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга интилганлар.
Ринолалия ҳосил бўлишга кўра дислалиядан фарққилади, яъни ринолалияда товушларни бурун-димоғ билан талаффуз қилиш ҳоллари кузатилади.
Ринолалияда товушлар артикуляцияси, фонация, товуш ҳосил бўлиш механизмлари жиддий равишда нормадан четга чиқади.
Нормал фонация бўлганда кишида бурун товушларидан ташқари нутқдаги ҳамма товушларни талаффуз қилиш вақтида бурун-ҳалқум ва бурун бўшлиғининг бўғиз ва оғиз бўшлиғидан ажралиш рўй беради.
Нутқ жараёнида юмшоқ танглай узлуксиз равишда турли баландликка кўтарилади ва тушади, бу ҳолат товушлар талаффузига боғлиқдир. Унли товушлар талаффузида танглай-халқум ундош товушлар талаффузига нисбатан камроқ бирлашади. Танглай-ҳалқумнинг энг кучсиз бирлашиши "в" ундош товуш талаффузида; энг кучли бирлащиш "с" ундош товуш талаффузида кузатилади.
М, н бурун товушларининг нормал талаффузида ҳаво оқими бурун бўшлиғида эркин ҳаракатда бўлади.
Танглай-халқум бирлашиш функциясининг бузилиш характерига кўра рилолалия уч шаклга ажратилади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish