Кутиладиган
натижа
|
Тингловчилар ринолалия ва унинг турларини, товушларни нутққа қўйишнинг ўзига хос хусусиятларинибилиб оладилар.
|
Маъруза
режаси
|
Ринолалия таснифи ва унинг шакллари.
Ринолалия турлари.
Ринолалияда товушларни нутққа қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари
| 3-мавзу: Ринолалия.Ринолалияни коррекциялаш бўйича болалар билан олиб бориладиган ишлар
Режа
Ринолалия таснифи ва унинг шакллари
Ринолалия турлари
Ринолалияда товушларни нутққа қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ринолалия (грекча сўздан олинган бўлиб, ринос — бурун, лалиа — нутқ) нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузидаги бузилишдир. Ринолалияни ўрганиш тарихи жуда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Муаммони ўрганишда шифокорлар, психологлар, дефектологлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўщдилар.
Лаб ва танглай ёриқлари билан изоҳланадиган ринолалия тиббиёт ва логопедиянинг турли тармоқлари учун хирург-стоматологлар, ортодонтлар, психоневрологлар, логопедлар учун муаммо, аҳамиятга молик ўрганиш объекти, предмети ҳисобланган.
Ринолалия бўйича дастлабки илмий ишлар шифокорлар томонидан ёзилгандир. Уларнинг ҳаракатлари танглай бўртмасини тўлиқ тиклашга қаратилган эди, қайта ҳосил қилинган танглай пардаси етарли даражада узун ва ҳаракатчан бўлиши ва ҳалқумнинг орқа девори учун бирика олиши лозим. Бу самарага эришиш нутқдаги манқаликни йўқотишга имконият яратади ёки уни бартараф қилади.
Н.И. Пирогов (1844), Н.В. Воронсовский (1875), П. Субботин (1895), М. И. Пайкин (1996) ўзларининг ишларидаоперативтадбирлартаъсирида танглай размери қай даражада ўзгариши, танглай размерларининг қайси кўрсаткичлари манқаланишдаги логотерапияга яхши таъсир кўрсатиши каби масалаларни муҳокама қилганлар.
Н.И. Пироговнингшогирди Н.В. Воронсовский 1870 йилда нормал нутқни тиклаш йўлида уранопластика қилиш орқали олдинга бир қадам қўйилди деб таъкидлаган. Унинг фикрича, уранопластикадан кейин ҳам манқаланишни сақланиб қолишининг сабаби юмшоқ танглайнинг иккиламчи қисқариши, ҳаракатчанлигининг етишмовчилигидир. Лекин, унинг фикрича талаффуздаги нуқсонларни ҳар куни машққилиш орқали коррекциялашда нутқ секин-аста тушунарли бўла бошлайди.
Жарроҳлар томонидан оғиз бўшлиғидаги анатомик дефектни бартараф қилиш бўйича сезиларли ижобий ишлар қилинганлигига қарамай, улардан ҳеч бири жарроҳлик муолажаси ёрдамида нутқни фонетик йўналишида шакллантириш бўйича ижобий натижаларга эриша олади. Урнопластика ринолаликлар нутқидаги назал талаффузни ўз-ўзидан бартараф қилмайди, деб эътироф этилади. А. А. Лимбергнинг кўрсатишича, хирург мавжуд ёруғликли деформацияни даволаш ва бартараф этишдаги ишда ўзининг зиммасига тушадиган вазифани аниқ тасаввур қилиш керак бўлади. Хирургик даволашнинг вазифаси — мумкин қадар зарарланган органларни, улар фаолиятини бузмасдан, шакл ва катталигини тўлиққайта тиклащдир.
Чет эл мутахассислари ринолалияни ўрганиш ва логотерапиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.
Лемоне, Макуен, Кез ва бошқалар (XX аср боши) танглай ёруқликларини жарроҳлик томонидан даволашни такомиллаштирдиларва хар доимо жарроҳлик аралашувига кўра таълим жараёни ўсмир ва катта ёшдаги кишиларга нутқдаги манқаланишни бартараф этишда катта имкон яратади, деб таъкидлаганлар.
Нуқсон моҳиятини ва уни бартараф этиш имкониятларини тиббий ва педагогик ҳамда тиббий томондан ўрганиш очиқ манқаланида нутқ бузилишларини бартарафэтувчи педагогикметодлардан икки йўналиш вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |